Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Т.Каримовга
Қарши туман халқ таълими бўлими Сизга Арислонова Диляйранинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси орқали 2021 йил 10 июлдаги 136570-xq/21-сонли мурожаатини Қарши туман ХТБ ходимлари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилгандан сўнг мурожаат юзасидан маълумот тақдим этилишини маълум қилади.
Шу муносабат билан мурожаатни ўрганиш учун муддат беришингизни сўрайди.
Қарши туман халқ таълими мудири: М.Боқиев
Қашқадарё вилоят халқ
таълими бошқармаси бошлиғига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси орқаликелиб тушган 125619-xq/21-сонли мурожаати юзасидан
Қарши тумани халқ таълими бўлими фуқаро Сайфуллаев Отабекнинг 2021 йил 23 июндаги 125619-xq/21-сонли мурожаати юзасидан ўрганиб чиқди. Ўрганиш жараёни юзасидан тумандаги 27-мактаб директори Ш.Сафарова мактаб раҳбарлари ҳамда маҳалла раиси иштирокида 2021 йил 29-июн санасида тузилган Далолатномани тақдим этди (Далолатнома илова қилинади). Далолатномада кўрсатилишича фуқаро Сайфуллаев Отабек тумандаги 27-мактабни фақат бошланғич синфини тугатган ва кейин айрим сабабларга кўра мактабга келмай кетган. Фуқаро Сайфуллаев Отабекни исми фамилияси мактаб журнали ҳамда шаҳодатнома тарқатиш дафтарининг ҳеч қаерида қайд этилмаган. Масала юзасидан фуқаро билан боғланилганда, фуқаронинг ўзи ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида эканлиги аниқланди ҳамда ўзига тушунтирилди.
Ўрганиш жараёнидан далолатномалар, маълумотнома илова қилинади.
Қарши тумани халқ таълими бўлими мудири: М.Боқиев
Қарши шаҳри Отчопар маҳалласида яшовчи фуқаро Сайфуллаев Отабек
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси орқалиқилган125619-xq/21-сонли мурожаатингизга жавоб
Сизнинг 2021 йил 23 июндаги 125619-xq/21-сонли мурожаатингиз ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёни юзасидан тумандаги 27-мактаб директори Ш.Сафарова мактаб раҳбарлари ҳамда маҳалла раиси иштирокида 2021 йил 29-июн санасида тузилган Далолатномани тақдим этди (Далолатнома илова қилинади). Далолатномада кўрсатилишича Сиз тумандаги 27-мактабни фақат бошланғич синфини тугатганингиз ва кейин айрим сабабларга кўра мактабга келмай кетганлигингиз аниқланган. Сизнинг исм фамилиянгиз мактаб журнали ҳамда шаҳодатнома тарқатиш дафтарининг ҳеч қаерида қайд этилмаган. Масала юзасидан ўзингиз билан боғланилганда, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида эканлигингиз сабабли, телефон орқали батафсил тушунтирилди.
Ўрганиш жараёнидан далолатномалар, маълумотнома илова қилинади.
Қарши тумани халқ таълими бўлими мудири: М.Боқиев
Do'stlaringiz bilan baham: |