Buyoq ishlab chiqarish jarayonini funksional sxema
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ
ҲФХнинг асосий мақсади- инсонларни теxносферадаги негатив антропоген
ва табиий таьсирлардан ҳимоялаш ҳамда ҳаёт фаолияти учун (қулай)
комфорт шароитлар яратишдан иборат.
Яшаш циклида инсон ва атроф-муҳит доимо ҳаракатдаги «инсон-яшаш
муҳити» тизимини ҳосил қилади.
Яшаш муҳити деб – ҳозирги пайтда инсон фаолиятига, унинг соғлиғига ва
авлодига бевосита ёки билвосита , шу заҳотиёқ ёки четдан таьсир кўрсатувчи
шартлаб қўйилган физик, кимёвий, биологик, сосиал факторлар йиҳиндиси
бўлган ўраб турган муҳитга айтилади
Инсонни иш фаолиятини самарадорлиги кўп жиxатдан иш қуролларига,
организмнинг ишлаш қобилиятига, иш жойини ташкил eтиш ва ишлаб
чиқариш муxитининг гигиеник факторларига боғлиқдир. Иш фаолиятининг
самарадорлигини оширувчи eнг муҳим факторлардан бири меҳнат
фаолиятида кўникма ва моҳирликнинг такомиллашуви ҳисобланади.
Юқори даражадаги турғун иш самарадорлиги доимий меҳнат қилиш билан
дам олишни узлуксизлиги таьминланиши натижасида юзага келади.
Иш жойини, иш қуролларини тўғри лойиxалаш, эркин меҳнат шароитини
яратиш иш самарадорлигини оширади, чарчашни камайтиради ва касбий
касалликлар келиб чиқиш xавфини олдини олади.
Ишлаб чиқариш биноларининг микроклимати-ушбу иншоатнинг инсон
организмига таъсир этадиган ҳарорат, ҳаво намлиги ҳаракати тезлиги билан
бирга
ички
муҳит
метрологик
шартлари,шунингдек
технологик
қурилмаларни чегараловчи конструкцияларнинг ҳарорати ва иссиқлик
нурланишидир.
Ишлаб чиқариш микроклиматини таҳлили. Бўёқ ишлаб чиқаришни ўрта
оғирликдаги 2а категорияга киритиш мумкин. Бино ичида ҳаво ҳарорати 22-
23
0
С, қурилма сиртидаги ҳарорат 40
0
С, нисбий намлик 40-60 %. Бу
параметрлар талаб доирасига киради.
Ишлаб чиқариш цехлари, ёрдамчи бинолар ва маиший хизмат хоналари учун
механик сўрувчи оқиб кирувчи вентиляция ўрнатилади.
Табиий ветиляция сунъийлари сонидан қатъий назар фрамуга ёки
форточкалар бўлади( умумий майдони деразаларнинг
25-30 % и).
Иш жараёнида жисмоний ва нерво-психик кучайишлар ишловчининг
организмида чарчаш, иш фаолиятини пасайиши, узоқ муддатли таъсир
натижасида таъсир этувчи факторга боғлиқ равишда суянч ғаракат
аппаратлари касаллигига, юрак қон-томир тизими, кўриш, эшитиш органлари
касаллигига олиб келадиган физиологик силжишларни чақириши мумкин.
Чарчаш,организмни исиб ёки совиб кетишларини олдини олиш учун
корхонада психологик енгиллашиш хоналари ташкил этилиши керак, бу эса
дам олиш танаффусларини махсус жихозланган хоналарда ўтказиш, қисқа
муддатда организмнинг иссиқлик балансини тиклаш, жисмоний чарчоқни
чиқариш имконини беради.
Меҳнат оғирлигини енгиллатиш учун ишлаб чиқаришга кўпроқ
механизацичлаштириш ва дистанцион бошқаришни татбиқ этиш керак.
Корхона биноларида ҳаво алмашишиш тизими қурилмаси метрологик
шартларни ўрнатилган нормадан четлашмаган ҳолда таъминлайдиган
даражада бўлишини ҳисобга олган ҳолда техник талабларга жавоб берадиган
бўлиши керак.
Иш жараёнида жисмоний ва нерво-психик кучайишлар ишловчининг
организмида чарчаш, иш фаолиятини пасайиши, узоқ муддатли таъсир
натижасида таъсир этувчи факторга боғлиқ равишда суянч ғаракат
аппаратлари касаллигига, юрак қон-томир тизими, кўриш, эшитиш органлари
касаллигига олиб келадиган физиологик силжишларни чақириши мумкин.
Чарчаш,организмни исиб ёки совиб кетишларини олдини олиш учун
корхонада психологик енгиллашиш хоналари ташкил этилиши керак, бу эса
дам олиш танаффусларини махсус жихозланган хоналарда ўтказиш, қисқа
муддатда организмнинг иссиқлик балансини тиклаш, жисмоний чарчоқни
чиқариш имконини беради.
Бўёқ ишлаб чиқариш хом ашё ва тайёр махсулот хоссалари бўйича ёнувчи –
портлаш хавфли жараёнга киради.
Органик эритмалар буғлари маълум шароитларда бино ичида махаллий ва
умумий портлаш хавфли концентратлар хосил қилиши мумкин.
Ишлаб чиқаришга қўйиладиган асосий хавфсизлик талаблари:
-цехда чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш мумкин эмас;
- Сўриб тортувчи вентиляция тўхтовсиз ишлаши керак;
- Ускуналар ва материал трубопроводларнинг тозалиги ва созлиги;
- Ускуналар ва трубопроводларнинг герметиклиги;
- Барча
метал
конструкция,
ускуна,
коммуникацияларнинг
ерга
уланганлиги(заземления);
- Технологик режим нормаларига риоя қилиш;
- Инерт газини узлуксиз узатиб турилиши;
- Аралаштиргичдан прба технологик люк орқали олинади, бунда роба
олгичнинг дастаги узунлиги 2м.дан ошмаслиги керак;
- Аралаштиггичга диэлектрик –суюқликни эркин оқириб эмас труба орқали
ёки идиш ички деворидан оқим орқали тушириш керак;
- Электродвигателлардан портлашга ҳимояланиш тарзда тайёрланганидан
фойдаланиш;
- Аппаратлардан келаётганенгил учувчи ва ёқилғи суюқликларни очиқ
линияларига олов тўсқич ускуналар ўрнатилиши ;
- Ишлаётганда учқун чиқарувчи инструментлардан фойдаланмаслик;
- Реакцион массанинг реактордан чиқиб кетишини олдини олиш учун катта
тезликда қизиб кетишига йўл қўймаслик ;
- Фақат ГОСТ га мос хом ашёлардан фойдаланиш;
- Ускуналар ишини доимо текшириб бориш;
- КИП ва автоматика, сигнализацияни блокировка қилиш тизими ва
автоматик ростлаш тизимини созлиги;
- Термик куйишни олдини олиш учун иссиқлик тарқатувчи ускуна ва
коммуникациялар шундай изолятцияланган бўлиши керакки унинг ташқи
девори ҳарорати 45 °С дан ошмасин;
-Сиғимли ускуналар жами ҳажмининг 90%идан кўп бўлмаган даражада
тўлдирилиши керак;
-
Полларни ювиш учун шелочнинг 2% лик эритмасидан, тўкилганларни
тозалаю олиш учун опилка ёки қумдан фойдаланиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |