Пул, кредит ва банклар дарслик


Тижорат банкларини қайта молиялаш сиёсати (ҳисоб ставкаси)



Download 2,12 Mb.
bet88/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

Тижорат банкларини қайта молиялаш сиёсати (ҳисоб ставкаси). Бозор иқтисодиётининг доимий равишда ривожланиб ва такомиллашиб бориши иқтисодиётда қўшимча пул ресурсларига бўлган талабни келтириб чиқаради. Тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий ресурсларига бўлган талабини иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул маблағларини ўзига жалб қилиш орқали қондиради.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу талабининг ўз вақтида ва паст кредит фоизлари асосида таъминланмаслиги мамлакат иқтисодиётининг ривожига салбий таъсир кўрсатади. Албатта, бу жараённи иқтисодиётда пул тақчиллиги сифатида ҳам изоҳлаш мумкин. Бир жиҳатдан, иқтисодиётда вужудга келган пул тақчиллиги миллий валютанинг инфляция даражасини пасайишига олиб келади, лекин иқтисодиётда пул тақчиллиги даражасининг ортиб бориши ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши ва ишсизлик даражасининг ошиши каби хавфли ижтимоий – иқтисодий тангликни келтириб чиқаради. Марказий банк айнан мана шундай ижтимоий – иқтисодий хавфни тижорат банкларининг қўшимча молиявий ресурсларга бўлган талабини ўзининг қайта молиялаш сиёсати орқали бартараф этади. Яъни, Марказий банк тижорат банкларига арзон молиявий ресурсларини бериши орқали иқтисодиётда пул массаси ва товар массаси ўртасидаги мувозанатни таъминлайди.
Демак, Марказий банк қайта молиялаш сиёсати орқали мамлакатдаги пул ресурслари бозоридаги фоиз ставкасига таъсир этиб, милий валютанинг барқарорлигини мустаҳкамлайди. Чунки қайта молиялаш ставкасининг пасайтирилиши иқтисодиётда пул массасининг ортишига, аксинча унинг оширилиши эса тижорат банкларининг пул ресурсларига бўлган талабини камайиши натижасида иқтисодиётда пул массасининг пасайишига олиб келади.
Марказий банк қайта молиялаш ставкаси орқали фақат пул бозорига эмас, балки мамлакат фонд бозорига ҳам таъсир ўтказади. Қайта молиялаш ставкасининг ортиши пул бозоридаги депозит маблағларнинг фоизини ва банк кредити фоизининг ошишига олиб келади. Пул бозорида депозит маблағларнинг ва банк кредити фоизининг ортиши ўз навбатида фонд бозорида қимматли қоғозларга бўлган талабнинг пасайишига ва уларнинг таклифини ортишига олиб келади. Чунки пул бозорида депозит маблағларга тўланадиган фоизлар миқдорининг ортиши пул бозори иштирокчиларини тўғридан – тўғри молиялаштиришга бўлган манфаатдорлигини оширади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish