13.2. Буюк Британия банк тизими
Буюк Британиянинг кредит тизими ўзининг иқтисодий ва тарихий эволюцияси жиҳатидан дунёдаги энг ривожланган, ўзига хос хусусиятга эга бўлган тизимлардан ҳисобланади. У жуда юқори жиҳатдан ихтисослашган кредит институти бўлиб, унинг бош бўғини Англия банки, тижорат банклари ва махсус кредит – молия институтларидан ташкил топган.
Кредит институтлари ўртасида юридик ва ташкилий жиҳатдан жуда катта чекловлар мавжуд эмас, кейинги йилларда кўп ҳолларда анъанавий бозорлар кучайиб бормоқда, бунинг натижасида кредит муассасалари доимий равишда универсаллашиб бормоқда.
Англия Банки (Марказий банки) 1694 йилда хусусий акциядорлик компанияси шаклида ташкил топган. XVIII аср ўрталаридан бошлаб, эмиссия монополиясини қўлга олиди ва ҳукуматнинг банки сифатида Марказий банкнинг функцияларини бажара бошлади. Жумладан, Англия Банки қуйидаги асосий функцияларини бажаради:
– тижорат банкларнинг банки сифатида хизмат кўрсатади;
– давлат бюжетини барча даромад ва харажатлари у орқали амалга оширилади ва ҳукуматнинг банки вазифасини бажаради;
– банклар эмиссиясини амалга оширади;
– ҳукуматнинг қарз операцияларни амалга оширади ва ҳисобини юритади;
– валюта операцияларини амалга оширади ва назорат қилади, ҳукуматнинг расмий олтин – валюта захираларини бошқаради ва тасарруф этади;
– ҳукуматга пул кредит сиёсатини амага ошириш бўйича маслахатлар беради ва унинг ижросини таъминлайди.
Англия Банки расмий жиҳатдан ҳукуматдан мустақил ҳисобланади, бироқ молия вазирлигининг умумий раҳбарлиги остида фаолият юритади.
Англияда энг йирик тижорат банклари “катта тўртлик”ни ташкил этиб – депозит ва кредит операциялари бўйича мамлакатда етакчи ўринда туради. “Катта тўртлик” банки дунёнинг энг йирик тижорат банклари таркибига кириб, Нэшнл Вестминистер, Барклайз, Мидлэнд ва Ллойдс банкларидан ташкил топган.
Мамлакатда олтита етакчи банклар депозит банклари ҳисобланади, чунки улар Лондон клиринг (ҳисоб – китоб) палатаси аъзоси ҳисобланади.
Умумамн олганда, мамлакатда 14 мингдан ортиқ тижорат банклари мавжуд бўлиб, уларни “чакана банклар” сифатида ҳам аташади. Жуда кўп тижорат – депозит банклари халқаро миқёсдаги операцияларни бажаришда фаол иштирок этади ва хорижий мамлакатларда кўплаб филиалларига эга.
Англия махсус кредит – молия институтлари таркибига қуйидаги молия муассасалари киради:
– савдо банк;
– ҳамкорлик банки;
– ҳисоб (учетные) уйлари;
– молиявий уйлар;
– ишонч жамғарма банклари;
– миллий жамғарма банклари;
– қурилиш жамиятлари;
– миллий жиробанклар;
– суғурта компаниялари ва пенсион фондлар;
– инвестицион трестлар;
– ишончли пай фондлари;
– молиявий корпорациялар;
– винчур (рискли) молиялашштирувчи фирмалар;
– хорижий банклар.
Савдо банклари – бир неча ўнта молиявий муассаса бўлиб, улар асосан ташқи савдо ва халқаро кредит – молия операциялари билан шуғулланади.
Ушбу банкларнинг асосий ютуғи шундаки, улар анъанавий равишда ссуда капитали ва қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритиб келади. Савдо банклари депозит – ссуда операцияларнинг биргаликда бажарилиши билан ажралиб туради.
Ҳамкорлик банклари – расмий номи собиқ британия колонналари банки деб юиритилади. Ҳозирги кунда статистик маълумотларда акс эттирилмайди, чунки уларнинг кўпчилиги йирик банкларнинг таркибига кириб кетган. Ушбу банкларнинг фарқли жиҳати шундаки, уларнинг акциядорлари британия фуқаролари ҳисобланади. Бундай банкларнинг тинчлик вакили сифатида Стэндарт гартед банкни айтиш мумкин. Ушбу банк 1300 дан ортиқ хорижий бўлимларга эга бўлган ва Англиянинг энг йирик 10 талик банклари таркибига кирадиган банк ҳисобланади.
Ҳисоб (учет) уйлари – молия бозорида фаолият юритадиган, унча йирик бўлмаган молия муассаси. Улар анъанавий тарзда талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитларни жалб этиб, (онколъ кредит) ушбу маблағларни тижорат банкларига, ғазначилик векселларига, давлат облигацияларига, муниципал мажбуриятларга, муддатли депозитлар ва депозит сертификатларига жойлаштиради. Кейинги пайтларда уларнинг сони жуда қисқариб, 2000 йилларга келганда 13 тадан 8 тага тушиб қолди. Юнион Дискоунт, Джеррорд Энд нэшенл, Кейтер Аллен каби таниқли ҳисоб уйлари хозирги кунда ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Молиявий уйлар – истеъмол товарлари ва айрим саноат молларига тўловни кечиктириш тартибида кередитлар беради. Уларнинг асосий молиявий манбалари саноат савдо филиаллари, банклар ва аҳолидан 3 – 6 ойга жалб этган депозитлари ҳисобланади. Мамлакат кредит операциялари ҳажмида уларнинг улуши унчалик юқори эмас, кўпчилик молиявий уйлар анъанавий фаолият турлари билан эмас балки, лизинг операциялари ва кредит карточкалари билан шуғулланади.
Ишончли жамғарма банклари, миллий жамғарма банклари ва қурилиш жамиятлари асосан ахоли майда жамғармаларини жалб этиш орқали молиявий маблағларини шакллантиради.
Ишончли жамғарма банклари бошқаруви таркибида давлатнинг ишончли вакили бўлиб, тижорат банклари бажарган барча операцияларни бажаради.
Миллий жамғарма банки – собиқ почта – жамғарма бнки ҳисобланиб, барча маблағлари давлатнинг қимматли қоғозларини молиялаштиради.
Қурилиш жамиятларининг молиявий маблағлари асосан узоқ муддатли уй жойларини қуриш ишларига жойлаштиради.
Миллий жиробанклар – 1968 йилда давлат томонидан почта бўлимлари базасида ташкил этилган бўлиб, асосан тижорат банкларида қўлланиладиган чек клиринг тизимини ташкил этиш билан шуғулланади.
Суғурта компаниялари ва пенсион фондлар фаолияти билан боғлиқ манбалар ҳисобидан шакллантирилган маблағларни узоқ муддатли инвестцияларга жойлаштириш билан шуғулланади. Уларнинг молиявий маблағлари 20 – 25 йил муддатга, асосан акция ва қимматли қоғозларга жойлаштирилади.
Англиянинг Ройал, Коммершл юнион ва бошқа суғурта компаниялари дунё суғурта монополияси таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллайди.
Инвестцион трестлар – асосан қимматли қоғозлар операциялари билан шуғулланади. Улар ўз акция ва облигацияларини чиқариш орқали иқтисодиётдан молиявий капитални жалб этади ва ушбу маблағларни йирик компанияларнинг қимматли қоғозларига жойлаштиради. Ушбу муассасаларнинг фаолияти ўзига хос жиҳатга эга бўлиб, бозор кокюктурасига боғлиқлик даражаси жуда юқори ҳисобланади.
Ишончли пай фондлари – фаолияти инвестицион трестлар фаолиятига ўхшаш бўлиб, жамғарилган молиявий маблағларни компанияларнинг қимматли қоғозларига жойлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |