Пул-кредит сиёсати ва уни белгилаб берувчи омиллар


Мамлакатда монетар сиёсатни амалга оширишда банк фаолиятининг таҳлили



Download 435,79 Kb.
bet11/23
Sana25.02.2022
Hajmi435,79 Kb.
#261709
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
Pul-kredit-siyosati-va-omillar

2.3. Мамлакатда монетар сиёсатни амалга оширишда банк фаолиятининг таҳлили
2014 йилда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицион фаолликни қўллаб-қувватлаш ҳамда истеъмол нархлари индексининг 6-7 фоиз даражада прогноз қилинаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекис­тон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб қайта молиялаш ставкасини амалдаги йиллик ҳисобда 12 фоиздан 10 фоизга тушириш бўйича қарор қабул қилинди.



2.5-расм.Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкаси динамикаси, (фоизда)

Манба. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари


Қайта молиялаш ставкасининг туширилиши натижасида банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларининг пасайиши ва натижада хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион фаоллиги ошиши кутилмоқда.
Жумладан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга йўналтирилган дастурларни молиялаштиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ва микрокредитлар бўйича фоиз ставкалари пасаяди ҳамда кредитлар ҳаж­мининг ошиши ҳисобига қўшимча янги иш ўринлари яратилади.
Экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини рағбатлантириш ва импорт ўрнини босувчи товар ва хизмат­лар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда импорт қилинадиган халқ истеъмоли маҳсулотлари нархларини пасайтириш орқали инфляцияни прогноз параметр­лари доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида ўзгариб борувчи бошқариладиган алмашув курси стратегия­си қўлланилади ва алмашув курси мақсадли коридор доирасида ушлаб турилади.
Марказий банк 2014 йилда ички ва ташқи молия бозорларидаги ўзгаришларни инобатга олиб, монетар сиёсатнинг тегишли бозор инструментларини кенг қўллаган ҳолда қатъий монетар сиё­сатини юритишни давом эттиради.
Шу билан бирга, монетар сиёсат инструментларининг самарадорлигини янада ошириш ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг пул бозори ҳолатига таъсирини кучайтириш бўйича аниқ мақсадли ишлар олиб борилади.
Банк тизими ликвидлигини доимий равишда мониторинг қилиш орқали тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварағидаги ва бошқа юқори ликвидли активларининг ҳаракати таҳлил қилиб борилади ва уларнинг энг мақбул даражада бўлишини таъминлаш учун Марказий банк томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Мажбурий резервлар нормаси банк тизимининг ликвидлик даражаси пул массаси ва тижорат банклари кредит қўйилмаларининг ўсиш суръатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиб, зарур ҳолларда ўзгартириб борилади.
Шунингдек, банк тизимида вужудга келиши мумкин бўлган ортиқча ликвидликнинг инфляцион босимининг олдини олиш ҳамда пул массасини тартибга солиш мақсадида тижорат банкларининг бўш турган пул маблағларини Марказий банкдаги турли муддатли депозитларга жалб қилиш орқали стерилизация операциялари ўтказиб борилади.
Банк тизимида вақтинчалик ликвидлик етишмовчилиги юзага келган ҳолларда Марказий банк томонидан ликвидлик билан таъминлаш инструментларидан, хусусан:
Марказий банк томонидан тижорат банкларидан хорижий валютани (АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлинг), белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари – валютавий СВОП операцияларидан фойдаланилади.
Шунингдек, ички валюта бозоридаги барқарорликни ва сўмнинг алмашув курсининг белгиланган коридор доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банк банклараро валюта бозорида олди-сотди операция­ларини амалга оширади.
Банк тизими ликвидлигини тартибга солиш тизимини бозор тамойиллари асосида янада такомиллаштириш фоиз сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва пул бозорида фоиз хатарларини пасайтириш имконини беради.
Тижорат банклари ликвидлилигини таъминлаш, уларнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш ва уларга бўлган ишончни оширишда банкларнинг капиталлашув даражаси долзарб ҳисобланади. 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози банк тизимининг барқарорлигини таъминлашда уларнинг капиталлашув даражасини ошириб бориш энг муҳим иқтисодий масалалардан бири эканлигини яна бир бор исботлади. Мамлакатимизда банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар орасида банк капиталини оширишга қаратилган чора-тадбирлар эътиборга лойиқдир.
Республика банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастури ҳамда молия-банк тизимини ривожлантиришга оид бошқа ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди, жумладан:
– банкларнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини янада ошириш мақсадида улар капиталлашувини ошириш, ресурс базасини кўпайтириш ва активлар сифатини яхшилаш, банк соҳасига хусусий капитални кенг жалб этиш;
– республика тижорат банк­лари фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати тизимини Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги талабларидан келиб чиққан ҳолда халқаро андозалар асосида такомиллаштириб бориш;
– мамлакат банк тизими ва тижорат банклари фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган меъёр ва кўрсаткичлар асосида баҳолаш амалиётини кенгайтириш ва ушбу даражаларга эришиш тадбирларини амалга ошириш;
– иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлашга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган банк кредитлари ҳажмини янада кўпайтириш;
– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, ёшлар ва аёллар бандлигини оширишга қаратилган бизнес-лойиҳаларни молиялаштиришга кредитлар ажратиш ҳажмини ошириш;
– халқаро андозалар ва тамойиллар ҳамда мaмлa­кa­тимиздa бозор муносa­бaт­лaри ривожлaнишининг ҳо­зирги рeaл ҳолaтидaн кeлиб чиққан ҳолда молия-банк соҳасининг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ишлари амалга оширилди.
Банк тизимида амалга оширилган изчил ва аниқ мақсадли ислоҳотлар банклар капиталлашув даражаси ва депозит базасининг юқори суръатларда ўсишига имкон берди ва натижада банк тизимининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланиб, молиявий воситачилик роли кенгайди ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари сифати янада ошди.
Банк тизимининг капиталлашув даражасини ошириш, унинг ликвидлигини янада мустаҳкамлаш, барқарорлигини кучайтириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар банк тизими кўрсаткичларининг нафақат халқаро умумқабул қилинган меъёрларга мос келиши, балки айрим йўналишлар бўйича ундан ҳам юқори бўлишини таъминлади.




Download 435,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish