Гендер статистикасини шакллантириш - Давлат статистика органлари гендер кўрсаткичлари асосида жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолатини акс эттирадиган статистик ахборотни йиғишни, унга ишлов беришни, уни тўплашни, сақлашни, таҳлил қилишни ва эълон қилишни амалга оширади.
Гендер кўрсаткичларини шакллантириш
давлат статистика органлари томонидан амалга ошириладиган давлат статистик кузатувларига;
давлат бошқаруви органларининг маъмуриятга оид маълумотларига;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мунтазам равишда амалга ошириладиган статистик кузатувларга асосланади.
Гендер кўрсаткичлари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг статистик маълумотлари асосида ҳам шакллантирилиши мумкин.
Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.
Давлат органларининг кадрлар хизматлари зиммасига давлат хизматининг тегишли лавозимларида ишлаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш мажбурияти юклатилади.
Бола туғилиши муносабати билан она ҳам, ота ҳам ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга. Болани парваришлаш бўйича таътилнинг давомийлиги ота-онанинг ихтиёрига кўра улар ўртасида бўлиниши мумкин, бунда ота-она таътилдан уни қисмларга бўлган ҳолда фойдаланиши мумкин.
Агар шахс ўзини жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган деб ҳисобласа, ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмайди
2-mavzu Muloqat madaniyati oilaviy hayotga tayyorgarlikning bir yо‘nalishi sifatida
Reja
1.Muloqat madaniyati oilaviy hayotga tayyorgarlikning bir yо‘nalishi sifatida
2 Ota –onaning muloqati madaniyatining hayotda bolaga ta’siri
Muloqat madaniyati oilaviy hayotga tayyorlashning bir yо‘nalishi sifatida
Odamlar o‘rtasidagi muloqot va uning umumiy qonuniyat- lari odam turmush tarzining barcha jabhalarida boshqa odamlar bilan bo‘ladigan o‘zaro munosabatining eng muhim shartlaridan hisoblanadi. Odamning aqli, irodasi, hissiy madaniyati, tarbiyalanganligi, nazokatliligi va shu kabilarning barchasi muloqot tufayli shakllangan xislatlardir. Shu bilan birga uyqusizlik, bosh og‘rig‘i, nevrozlar, insultlar, infarktlar va boshqa turli kasalliklar, shuningdek ichkilikka, giyohvand mod- dalarga ruju qo‘yish, hatto o‘z joniga qasd qilish kabilar ham shu muloqotning natijasidir. Rivoyatlarda aytilishicha, dono Ezop o‘z xo‘jayinining «Menga avval, dunyodagi eng mazali, shirin taomni keltir va undan so‘ng aksincha eng bemaza, yaramas taomni keltir», — deb buyurganida, u har ikkala safar ham qaynatilgan tilni keltirgan ekan. Demak, til, muloqot inson hayotida undan qanday foydalanish, uni qanday ishlatish, qanday tashkil qilishga qarab, uning uchun eng aziz, eng qadrli bo'lishi yoki aksincha eng fojiali bo'lishi ham mumkin.
Insoniyat taraqqiyotining hozirgi bosqichida odamlar kun- dalik muloqotining tezlashuvi, aholi zichligining ortib borishi, odamlar turmush tarzining jadallashuvi, ularning ruhiy zo'riqish va ta’sirlanuvchanligining kuchayib borishi kabi holatlar bugungi kunda odamlarning muloqot madaniyatining yuqori darajada bo‘lishini taqozo etadi.
Do'stlaringiz bilan baham: |