Анкета самарадорлигини таъминловчи шартлар:
1) саволлар муаммонинг моҳиятини ёритиши лозим; 2) улар йирик ҳажмли ва ноаниқ бўлмаслиги керак; 3) саволлар ўқувчиларнинг дунёқараши, ёш ва
психологик хусусиятларига мувофиқ келиши зарур; 4) саволларга жавоб қайтариш учун етарли вақт ажратилиши керак; 5) анкета ўқувчиларнинг психопедагогик тавсифномаларини тузиш манбаига айланмаслиги зарур; 6) жавоблар аниқ мезонлар асосида пухта таҳлил этилиши шарт