Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Вақтни идрок қилиш 
 
Одамда инсон томонидан вақтни идрок қилиш асосан руҳий 
ҳодисалар, ҳолатлар, вазиятлар, хусусиятларнинг ўзаро ўрин алмашинуви 
туфайли намоён бўлади ва ўзига хос тузилиши билан мазкур жараённинг 


бошқа шаклларидан фарқ қилиб туради. Вақтни идрок қилиш инсон 
томонидан акс эттирилаётган вақт бирлигининг объектив (ҳаққоний, холис) 
мазмунига, шахснинг ўзига нисбатан муносабатига боғлиқ бўлиб, шу мезон 
орқали унинг маҳсулдорлиги ўлчанади. Масалан, шахснинг эҳтиёжи 
мотивацияси, қизиқиши ва интилишларига мутаносиб вақт бирлигини, идрок 
бирлигини идрок қилган тақдирдагина вақт объектив жиҳатдан кечинмалар, 
ҳис-туйғуларга нисбатан шахснинг ижобий, ҳаққоний муносабатларида тез 
ўтгандай идрок қилинади, одатда ёқтирмаслик идрок майдонига (қамровига) 
номутаносиблик эса шахсда зерикиш, вақт “секин” ўтиш туйғусини уйғотади. 
Биз идрок қилиб турган нарса-ҳодисалар муайян вақт давомида пайдо 
бўлади, ўзгаради ва ўтиб кетади. Вақт материя мавжудлигининг асосий 
шаклларидан биридир. Вақтни идрок қилиш воқеликдаги ҳодисалар ва 
уларнинг мунтазамлигини акс эттиришдир. Вақтни идрок қилиш объектив 
реалликни акс эттириб, кишини ўраб олган муҳитда мўлжал олишига имкон 
беради. Вақтни мўлжал олиш ориентировкаси миянинг пўст бўлимлари 
ёрдамида амалга ошади. Лекин вақтни идрок қилувчи махсус аъзо мавжуд 
эмас. 
Вақтни идрок қилишда турли анализаторлар қатнашади, бироқ 
вақтлар оралиғинининг бир мунча аниқ фарқини кинестезик ва эшитиш 
сезгилари беради. 
Марказий асаб тизимида бош мия катта ярим шарларида қўзғалиш ва 
тормозланишнинг ритмик алмашинуви вақтни идрок қилиш асосида ётади. 
Агар бош мия пўстида қўзғалиш жараёни устунлик қилса, вақт “тез” 
ўтгандек, агар тормозланиш устунлик қилса, вақт “секин” ўтгандек идрок 
қилинади. Вақтнинг “тез” ёки “секин” ўтиши кишининг вақтга ва диққати 
йўналтирилган объектга муносабатига ҳам боғлиқ. Масалан, бирор дарснинг 
ўтиши, кинофильмни кўриш, автобус ёки бирор кишининг келишини кутиш 
ва ҳоказо. Одамлар вақтни объектив белгилаш, унинг оралиғини тўғри 
фарқлашга имкон берадиган нарсалар ой, қуёш, юлдузлар ҳаракатидан 
фойдаланиб келганлар. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish