Психологиянинг предмети


С Е З Г И  Сезги ҳақида тушунча



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

С Е З Г И 
Сезги ҳақида тушунча 
Маълумки бизни ўраб турган ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг 
жуда кўп белги ва хусусиятлари мавжуд. 
Масалан, 
нарсаларнинг ранги, 
таъми, ҳиди, қаттиқ ёки юмшоқлиги, ғадир-будур ёки текислиги, ҳарорат ва 
бошқалар. Ана шу нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги, хусусиятларини 
биз ҳам турлича сезги аъзоларимиз орқали онгимизда акс эттирамиз.
Теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг турли хил белги 
ҳамда хусусиятлари ҳар доим ҳам бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир этиб 
туради. Натижада бизда турли сезгилар ҳосил бўлади. Чунончи, нурларнинг 
кўзимизга таъсир қилиши натижасида кўриш сезгиси, ҳар хил тезлик ва 
кучланишдаги ҳаво тўлқинларининг қулоғимизга таъсир этиши натижасида 
эшитиш сезгиси, нафас олиш пайтида ҳаво билан бирга бурун бўшлиғига 
кирган ҳар турли модда заррачаларининг таъсири натижасида ҳид сезгиси, 
бирор нарсани қўлимиз ёки баданимизга тегиб таъсир этиш натижасида тери 
(тактил – бирор нарсанинг теримизга тегиши) ёки босим сезгиси ва шу каби 
сезгилар ҳар доим ҳосил бўлади.


Демак, 
сезги
деб, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги 
аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва 
хусусиятларини миямизда акс эттирилишини айтамиз.
Сезги билиш жараёнлари ичида оддий психологик жараён бўлиб, 
ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларни акс эттиради. Ташқи оламдан 
келаётган қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиш 
орқали айрим белги ва хусусиятларни ва организм ички ҳолатини акс 
эттиради. Маълумки, инсондан сезишнинг дастлабки босқичи ҳиссий 
билишдан бошланиб, кейинчалик у мантиқий билишга ўтади. Сезги ҳам 
оддий психологик жараён бўлгани билан унинг юзага келиши ўз-ўзидан 
ҳосил бўлмайди. Улар жумласига қуйидагилар киради:
Сезги аъзоларига таъсир этадиган нарса ва ҳодисанинг бўлиши. 
Сезувчи аппарат, яъни анализаторнинг мавжуд бўлиши. 
Масалан,
ҳавонинг совуқлигини, темирнинг қаттиқлигини, қорнинг юмшоқлиги ва 
бошқаларни сезамиз. 
Сезги идрок билан боғлиқ бўлади, лекин нарса ва ҳодисани идрок 
қилишдан олдин уни сезиш лозим, шу боис сезгилар материянинг сезги 
аъзоларимизга таъсири натижасидир. Сезги ахборотларини қабул қилиб, 
танлаб, тўплаб, ҳар бир секундда ахборотлар оқимини қабул қилиб ва қайта 
ишлаб мияга етказиб беради. Натижада теварак - атрофдаги ташқи оламни ва 
организм ўз ички ҳолатини адекват “мос” акс эттириши ҳосил бўлади. Сезги 
аъзолари ташқи оламнинг инсон онгига олиб кирадиган йўлларидан 
биридир. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish