Фалокат – бу нотинчлик, уруш, ер қимирлаш, сув тошқинлари,
автоҳалокатлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси инсон руҳий ҳолатига жуда
катта салбий таъсир кўрсатади. Олимлар шуни таъкидлашадики, қаттиқ ер
қимирлаши, сув тошқинлари, ёнғин бўлиши каби фалокатларнинг инсон
руҳиятига катта таъсир кўрсатиши натижасида
хавотирланиш даражаси
юқори бўлиши кузатилади.
Ҳаётий ўзгаришлар – бу инсонни ҳаётида юз берадиган воқеа ва
ҳодисалардир. Масалан, яқин кишисининг ҳалок бўлиши, кутилмаганда иш
ўрнини йўқотиши, ажралишлар ва ҳоказо. Агарда инсон бир қанча инқирозли
вазиятни бошидан ўтказса, қаттиқ касалланиши ва ҳаттоки ўлимга ҳам олиб
келиши мумкин.
Кундалик ташвишлар – бу иш жойларида содир бўладиган
қийинчиликлар, ўқиш
жойларидаги
ўқувчиларнинг
ўқувчиларга,
ўқитувчиларнинг
ўқитувчиларга
нотўғри
муносабатда
бўлишлари,
имтиҳонларни муваффақиятсиз якунланиши ва ҳоказоларда намоён бўлади.
Кундалик ташвишлар майда стрессларни келиб чиқишига сабаб бўлиши
мумкин, майда стресслар тўпланиб бориб инсон соғлиғига таъсир кўрсатади.
Жумладан, қон босимининг ошиши, юрак фаолиятининг бузилиши ва
бошқаларда кузатилиши мумкин. Доимий юз бериб турадиган кундалик
ташвишлар, ақлий, жисмоний, эмоционал ва руҳий зўриқишга
олиб келиши
мумкин
Стресс айрим одамларда енгил кечади, айрим одамларда жиддийроқ,
қийинроқ ўтади. Бунга асосий сабаб қуйидагилар деб белгиланади: унинг
ҳосил бўлиши стрессли вазиятга қай даражада муносабатда бўлишимизга ва
бу ҳолатни баҳолашимизга ва у билан курашишимизга боғлиқдир. Масалан,
оптимист одамлар стресс ҳолатини тақдирнинг бир синови деб қабул қилса,
пессимист одамлар унинг ҳаётига хавф-хатар туғилди, деб қабул қилар
эканлар. Пессимистларда хавотирланиш даражаси юқори бўлади ва улар
вақтида овқатланмасалар ҳам стресс ҳолатига тушиб қолаверадилар.
Психологлар Майкл Шайер ва Марльз Карвер фикрича, оптимист инсон энг
оғир, қийин вазиятда ҳам яхши
деб олдинга интилади, ўз организмида стресс
мослашиб олишига йўл қўймайди.
Умуман олганда стресс атамаси ХХ-асрнинг 40-йилларига келиб
оммавийлашган. Бунга сабаб стресс ҳолатини тўғри тушуниш ва ундан
ҳимояланишни ўрганиш, чунки стресс
турли салбий муносабатлар
натижасида вужудга келиши мумкин.
Биринчи бўлиб стресс бўйича 1932 йили физиолог Уолтер Кеннон ва
1936 йилда врач Ганс Селье чуқурроқ тушунча беришга ҳаракат қилганлар.
У.Кенноннинг гомеостаз назарияси асосида 1933 йилда «Психика ва тана»
асари яратилди. Бу асарда барча ташқи шароит ўзгаришларига оптимал
(тўла) мослаша оладиган бир яхлит организм ҳақида ёзилган. Организмдаги
турли ўзгаришлар, яъни очлик, қўрқув, жаҳлдорлик ҳолатларини кўп йиллар
кузатиб ўрганиш натижасида «гомеостоз» яъни организмни ички ҳолатини
давомийлиги назарияси яратилди. Унинг фикрича, гемостоз ва ташқи муҳит
таъсирида асосий ўринни марказий ва вегетатив нерв тизими эгаллайди.
Марказий нерв тизими ташқи-муҳит, билан вегетатив нерв тизими эса
гемеостоз ҳолатини сақлаб туради. Бундан организмни «қочиши ва
курашиши» учун энергия ишлаб чиқарувчи симпатоадренал тизими муҳим
роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: