Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Йўналтириш
деганда психик фаолиятнинг танловчанлик 
табиати, объектни ихтиёрий ва беихтиёрий танлаш тушунилади. Ўқувчи 
мактабда ўқитувчи гапираётган гапларни эшитиб ўтирганда мана шу эшитиб 
ўтириш фаолиятини онгли равишда танлаб олган, унинг диққати онгли 
равишда қўзғалган шу мақсадга бўйсундирилган бўлади. Ўқувчининг бирор 
бошқа нарсага чалғимасдан ўқув материалининг мазмунига зеҳн қўйиб 
ўтиришида унинг психик фаолиятининг йўналиши ифодаланади.
Психик фаолиятнинг йўналтирилиши деганда ана шу танлашгина 
тушунилиб қолмай, балки ана шу танланганни сақлаш ва қўллаб-қувватлаш 
тушунилади. 
Диққатнинг билиш жараёни учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб 
ўтиш лозимдир. Диққат сезиш жараёнида, идрок қилишда, хотира, хаёл ва 
тафаккур жараёнларида ҳар доим иштирок этади. Диққат барча акс эттириш 
жараёнларимизнинг 
доимий 
йўлдошидир. Диққат 
барча 
психик 
жараёнларимизда қатнашса ҳам, лекин диққатнинг ўзи ҳеч нарсани акс 
эттирмайди. 
Одам бирор нарсага зўр диққат билан киришган пайтида унинг ташқи 
қиёфасида айрим ўзгаришлар кўзга ташланади. Демак, диққат одатда ўзининг 
сиртқи яъни ташқи аломатларига эгадир.
 
Биринчидан, 
диққат қаратилган нарсани яхши идрок қилиш учун унга 
мувофиқлашишга уринишдан иборат ҳаракатлар (тикилиб қараш, қулоқ 
солиш) қилинади. 
 
Иккинчидан,
ортиқча ҳаракатлар тўхтайди. Жиддий диққатнинг 
хусусиятларидан бири қимирламасдан жим туришдир. Масалан, аудитория 
ва театр залидаги жимлик диққат вақтидаги ҳаракатсизлик натижаси бўлиб, 
бу жимлик одамлар маърузачини ёки артистни зўр эътибор билан 
тинглашаётганини англатади. 
 
Учинчидан
, кучли диққат пайтида кишининг нафас олиши 
секинлашиб ва пасайиб қолади. 
Демак, диққат пайтида организм рецепторларимиз алоҳида ҳолатда 
бўлади. Аммо бу ҳолат диққатнинг фақат ташқи ифодаси бўлибгина қолмай, 
балки унинг маълум йўналиши ва барқарорлигини сақлаб турувчи 
шартлардан бири ҳамдир. Шунинг учун кўпинча бирор ишни бажаришдан 
аввал организмимизни шу ишга мослаб муайян бир ҳолатда тутиб оламиз. 
Диққатнинг ташқи ифодаланишига рассомларнинг расмлари, турли 
журналлардан олинган суратлар энг яхши иллюстратив материал 
ҳисобланади. Улар ёрдамида киши диққатининг ташқи ифодасига хос бўлган 
мимика ва пантомимикани кўрсатиш мумкин. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish