Bog'liq ПСИХОЛОГИЯДА МАТЕМАТИК МЕТОДЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТАРИХИ
Фалсафий, психологик ва педагогик фанларда миқдор ва сифат даражалари.
Психологларнинг математик методларга ёндошуви ва математикларнинг психологик билимларга бўлган қизиқишлари психологик муаммоларнинг ечимини математик йўллар билан топиш анча йиллар олдин ишлатилган. Бир неча маротаба психологияни нормал экспериментал фан сифатида талқин қилиш ҳолати бўлган. Психологияни ишлаб чиққан олимлар ўзларида физика ўхшаш ўлчовларни бўлиши хоҳлашган. 1882 йилда И.Ф.Гербарт Лондондаги қироллик академиясида «Психология фанида математик методларни қўллашнинг зарурати» мавзусида маъруза билан чиқди. Бу маърузада умумий методологик ҳолатлардан ташқари, математик методларни психологиядаги зарурати ҳақида ҳам сўз юритилган, муаллиф томонидан Мен концепциясининг математик моделлари тавсия қилинган. Гербартнинг шогирди М.Ф.Дробиш 1950 йилда «Математик психологиянинг ўрганиш асослари» номли китобини нашр қилдирди.
Биринчи математик психологиялар психофизика соҳасида ишлатилган (Г.Фехнер, В.Вундт, Ф.Гальтон) бу материалларда ўлчовлар орасидаги қўзғалувчилар ўртасидаги фарқлар (объектив стимуллар), ўзгарувчан реакцияларнинг фарқларини ўрганган (субъектив сезгилар), псиометрикада ҳам математик статистика қўлланилган (Ф.Гальтон, К.Пирсон, Ч.Спирмен, Л.Терстоун), бунда психодиагностик кўрсаткичларни таҳлил усули орқали ўрганилган, тестларни факторли таҳлил орқали тузишни ўрганишган.
Психологияда биринчи тадқиқотчи сифатида Ф.Гальтонни санаб ўтишимиз мумкин (1914). У биринчи бўлиб биология ва психологияда статистик таҳлилни ишлатган. Психологияга тест ва саволномаларни таҳлилини киритган (тест сўзини ҳам), тадқиқотнинг эгизак усулини яратган. У томонидан сенсор реакцияларни ўлчаш асбоби яратилган. 1888 йилда Гальтон томонидан Лондон академиясида «Корреляция ва уни ўлчаш, антрометрик кўрсаткичнинг афзалликлари» мавзусида маъруза қилди.

Гальтоннинг ғоясини унинг шогирди К.Пирсон давом эттирди у ўзгарувчанлик ўртасидаги ўзаро алоқаларни формула ёрдамида кўрсатиб берди (корреляция коэффициенти). Пирсоннинг диққат эътибори дискрет ва тўхтамайдиган муаммолар таҳлилига қаратилди, булар психологлар учун долзарб муаммолардан бири ҳисобланилган. Пирсон ўзининг ғоялари ва ютуқларини «Эволюция назариясига математик таъсир» номли китобида келтириб ўтган. Г. Фехнер томонидан психофизика қонуни психологиянинг ҳамма соҳаларида қўлланила бошланди. XIX асрнинг охирида В.Вундт сезгиларнинг уч ўлчамли модели устида иш олиб борди.