Расм 27. Шкала турини белгилаш.
SPSS дастури ѐрдамида маълумотлар билан турли статистик таҳлиллар
ўтказиш жараѐнида маълумотларнинг номлар ѐнида ѐки маълумот киритиш
ойнасида қуйидаги жадвалда акс эттирилган расмларни (иконкаларни) кўриш
49
мумкин. Улар маълумотларнинг типи ва шкала турини кўрсатувчи
белгилардир.
Сонли Матнли Сана
Вақт
Миқдорий
(Оралиқли,узлуксиз)
(йўқ)
Тартибли
Номинал
50
2 БОБ. SPSS ДАСТУРИГА МАЪЛУМОТЛАРНИ КИРИТИШ ВА
ТАҲРИРЛАШ.
SPSS дастурига маълумот киритиш, биз олдинги бўлимларда кўриб
чиқилган ўзгарувчиларнинг параметрларини созлаш жараѐнига қараганда
анча осон. Маълумотларни киритишнинг усуллари орасида маълумотларни
бевосита киритиш ва бошқа дастурларда (масалан Excel дастурида)
тайѐрланган маълумотлари дастурга ўтказиш кўпроқ учрайди.
Маълумотларни киритишдан олдин тайѐрлаб бошланган файлни
сақлаш (компьютер дискига ѐзиб қўйиш) лозим.
Маълумотларни киритиш учун дастур ойнасининг пастки чап
қисмидаги маълумотлар («Данные») бўлимига ўтиш лозим.
Расм 28. Маълумотларни таҳрирлаш ойнаси маълумот киритилмаган ҳолда.
Электрон жадвалга маълумотларни киритишнинг икки методи мавжуд:
қаторлар (ўзгарувчилар) бўйича ва устунлар (объектлар) бўйича.
Маълумотларининг таркибига кўра у ѐки бу метод самарали бўлиши
мумкин.
Маълумотларни қатор бўйлаб киритиш битта ўзгарувчига хос устунни
кетма-кет, олдин битта катакни тўлдириб Enter тугмасини босиб унинг
пастдагисига ўтамиз ва уни тўлдирамиз. Шу тариқа битта устунни охиригача
тўлдирамиз (вертикал киритиш).
51
Маълумотларни объектлар бўйича киритишда олдин чап томондаги
катак тўлдирилади, Tab ѐки кўрсаткич (стрелка)дан фойдаланиб кейинги, ўнг
томондаги катакка ўтилади ва маълумот киритилади. Шу тариқа 1 чи, кейин
2 чи ва бошқа кузатишлар киритилади (горизонтал киритиш).
Мисол тариқасида педагогик амалиѐт натижаларини SPSS дастурига
киритишни қараб чиқамиз. Агар бир ўқувчига доир барча маълумотлар
(демографик маълумотлар, тест ва анкета натижалари) бир жойга тўплаган
бўлса горизонтал киритиш самарали. Агар ҳар бир методика бўйича
маълумотлар бир жойда тўпланган бўлса вертикал киритиш самаралидир.
Маълумотлар миқдори, сони катта бўлганда ҳам горизонтал киритиш
самаралидир.
Иш жараѐнида Excel дастурида тайѐрланган маълумотларни SPSS
дастурига кўчириш зарурати кўп учрайди. Чунки, аксарият фойдаланувчилар
учун маълумотларни Excelга киритиш ва бирламчи таҳлил қилиш қулай
бўлиб қолган.
Агар Excelда тайѐрланган маълумотлар жадвалининг устунлари ва
қаторлари SPSS дастурига мос бўлса, яъни қаторлар кузатиш (объект) ва
устунлар ўзгарувчилардан иборат бўлса, уни кўчиришда қийинчилик
туғилмайди. Бунинг учун, аввал SPSS дастурини юқори бобларда
кўрсатилгандек тайѐрлаб олинади. Аввало сўз ѐки ҳарфлардан ташкил топган
маълумотларга эътибор бериш лозим. «Переменные» бўлимига кириб улар
учун автоматик тарзда белгиланган сон («Числовая») типини матн
(«Текстовая») типига ўзгартириш керак бўлади. SPSS дастурини ѐпмай
туриб Excelга ўтилади ва керакли маълумотлар белгилаб олиб кўчирилади.
SPSS дастури дастурига қайтиб ўтиб бўш жадвалнинг юқориги чап катаги
белгиланади ва Меню →Правка→Вставка буйруғи ѐрдамида маълумот
SPSS дастурига киритилади. Матнлар лотин графикасида бўлса, қийинчилик
туғилмайди. Агар матнлар кирилл графикасида бўлиб, айниқса ўзбек
тилидаги ў, қ, ғ, ҳ ҳарфлари иштирок этган бўлса SPSS дастурига бундай
матнларни (ҳозирча) кўчириб бўлмайди.
52
Шу тариқа SPSS дастуридаги маълумотни Excelга кўчириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |