Психология мутахассислиги учун ўқув қўлланма


 Диққатнинг нейрофизиологик механизмлари (ретикуляр



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/55
Sana30.05.2022
Hajmi1,69 Mb.
#620827
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
66-UMUMIY-PSIXOLOGIYA-II-kitob-Toshkent-2002-oquv-qollanma-E.-Goziev

 
3. Диққатнинг нейрофизиологик механизмлари (ретикуляр 
системаси активацияси) 
Ҳозирги замонда диққатнинг нейрофизиологик механизмларини 
тадқиқ этиш, кўп жиҳатдан психик жараёнлар кечишининг 
танловчанлик хусусиятига боғлиқдир. У фақат қўзғалишинг оптимал 
даражаси мавжуд бўлган мия пўстининг уйғоқ (тетик) ҳолати 
орқалигина таъминланиши мумкин. Мия пўстининг уйғоқлик 
даражаси пўстда зарар механизм (тонус) билангина таъминланиб, бош 
миянинг тепа стоволида нормал муносабатни сақловчи кўтарилувчи 
ретикуляр формацияни активлаштириш фаолияти билан уйғунликка 
эгадир.
Кўтарилувчи ретикуляр формациянинг активацияси мия 
пўстлоғига организмдаги жараёнларнинг алсмашишини таъминловчи 
импульслар олиб бориб, уйғоқлик холатини юзага келтириб туради. 
Бунда экстрорецепторлар ташқи қўзғатувчилар ёрдамида ташқаридан 
кирниб келувчи информацияларнинг олдин стволнинг тепа 
бўлинмасига ҳамда кўриш тепалигининг чдросига, кейин эса бош мия 
пўстига олиб боради.
Бош мия пўстининг оптимал тонуси ва уйғоқлик (тетиклик) 
холатини тағминлаш фақат кўтарилувчи ретикуляр формациянинг 
активациясига боғлиқ эмас. Балки бу нарса тушувчи ретикуляр 
формация фаолиятига ҳам алоқадордир. Тушувчи ретикуляр 
системанинг аппарати толалари бош мия пўстидан бошланиб (пешона 
ва чакка қисмларининг медиал ва медибазал бўлинмаларида), ствол 
ядроси томон, сўнг орқа миянинг ҳарорат ядроси сари йўналишда 
ҳаракат қилади. Шунинг учун тушувчи ретикуляр формациянинг 
фаолияти жуда муҳим бўлиб, унинг ёрдамида мия стволи ядросига 
қўзғалишни танловчи системасига етказилади, даставвал бу жараён 
бош мия пўстлоғида юз бериб, мураккаб билиш жараёнлари 
онтогенезида вужудга келган хатти-ҳаракатларнинг мураккаб 


229 
программаси тариқасида инсоннинг онгли фаолиятининг юксак 
формаси маҳсули бўлиб ҳисобланади.
Ҳар иккала ретикуляр формациялорни таркибий қисмларининг 
ўзаро таъсири миянинг актив фаолиятини ўз-ўзини бошқарувчи 
мураккаб формаси билан таъминлайди. Улар элементар, содда 
биологик ҳамда мураккаб, келиб чиқиш жиҳатдан ижтимоий 
стимуляция формаси таъсири билан ўрин алмаштириб турадилар.
Активация жараёнини таъминлашдаги бу системанинг муҳим 
аҳамияти 
кўп 
сериядан 
иборат 
экспериментал 
далиллар 
нейрофизиологлар Матун, Джастер, Линдсли, Анохин кабилар 
томонидан текширилган.
Бремерни тажрибасининг кўрсататишича, стволнинг қуйи 
бўлинмаларини кесиш тетиклик (уйғоқлик) холатини ўзгаришига 
олиб келмайди, лекин стволнинг юқори қисмини кесиш электр 
потенциалларнинг аста-секин пайдо бўлиши билан уйқуни вужудга 
келтиради.
Линдсли, сенсор қўзғатувчини вужудга келтирувчи мазкур 
сигналлар мия пўстлоғига боришни давом эттиради, лекин пўстнинг 
бу сигналларга жавоби қисқа муддатли бўлиб, узоқ вақтли турғун 
ўзгаришин амалга оширмайди. Ушбу далилларнинг кўрсатишича, 
уйғоқлик (тетиклик) холатини ҳаракатерловчи қўзғалишнинг 
мураккаб жараёнларини вужудга келтириш учун сенсор импульслар 
оқимининг ўзи кифоя қилмайди. Шунинг учуг ретикуляр системаси 
активациясини қўллаб-қувватлаб турувчи тағсир зарур.
Лидслининг психологик тажрибасига қараганда, кўтарилувчи 
ретикуляр формациянинг активацияси натижасида ствол ядросидаги 
қўзғалиш хайвонларда сезги чегарасини пасайтиради, улар учун 
олдин мумкин бўлмаган ишни амалга ошириш имкони яратилади, 
нафис фарқлаш (диффиренцировка) вужудга келади: конус билан 
учбурчак тасвирини аниқлаш ва бошқалар.
Доти, Эрнандес Пеон ва бошқаларнинг ретикуляр формация 
йўлларининг 
кесилиши 
олдин 
мустаҳкамланган 
шартли 
рефлексларнинг йўқолошига олиб келади. Бироқ ретикуляр формация 
ядросини қитиқлашда, ҳатто қўзғатиш чегараси атрофида бўлса ҳам 
шартли рефлексларни юзага келтиради.
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, кўтарилувчи 
ретикуляр формациянинг актив таъсирини (тетиклик) учун зарур 
шарт бўлган оптимал ҳолат билдан мия пўстини таъминлайди.


230 
Жаҳон 
психологияси 
фанида 
олинган 
(тўпланган) 
маълумотларнинг аксарияти, кўтарилувчи ретикуляр формауиянинг 
активацияси таъсири ўзига хос танловчанлик хусусиятига эга 
эканлигини кўрсатди. Ретикуляр формация алоҳида сенсор 
жараёнларнинг танлаб (саралаб) активлашувини барпо қилмасдан, 
балки бир қанча биологик системаларнинг танлаб активлашувини 
таъминлаш зарур: овқат, химоя. Ориентир рефлекси ва хаказолар.
П. К. Анохиннинг кўрсатишича, ретикуляр формациянинг 
алоҳида қисмлари мавжуд бўлиб, улар турли биологик системалар 
фаолиятини активлаштиради, шунингдек, ҳар хил фармокологик 
таъсирга (агентларга) нисбатан сезгирдирлар. Масалан: а) уретан-
тетикликни блокада қ-илиб, уйқуни келтиради, б) аминазин-оғриқ, 
ҳимоя қилиш рефлексларини блокада қилиб, тетикликка бефарқ 
қолади.
Демак юқоридаги маълумотларга асосланиб, ушбу фикр ва 
мулоҳазларни 
билдириш 
мумкин: 
кўтарилувчи 
ретикуляр 
формацияни активлаштириш таъсири танловчанликка эга бўлиб, бу 
танловчанлик 
асосий 
хусусиятига 
мос 
(муносиб) 
тушиб, 
организмнинг актив фаолият сари ундайди.
Тушувчи ретикуляр формацияни активлаштириш муҳим 
аҳамият касб этиб, активлаштириш импульси толалари бош мия 
пўстидан (пешона ва чакка медиал қисмларидан) бошланиб, ундан 
стволнинг юқори бўлинмалари аппарати томон йўналадилар. 
Олимларнинг фикрича, мазкур система диққатни олий формасининг 
физиологик механизмларига таъсир этиш нуқтасига жуда яқин 
жойлашгандир.
Жаҳон фанида анатомик маълумотларга қараганда, тушувчи 
ретикуляр формациянинг толалари бош мия пўстининг барча 
участкаларига тарқалган бўлиб, энг хусусиятлиси- бу пешона 
қисмининг медила ва медиобазал бўлимларидан бошланиб, то унинг 
лимбик областигача давом этади. Миянинг лимбик зонаси 
(гиппокамда) ва базал учларидаги нейронлар бошқа нейронлардан 
фарқ қилади, натижада кўриш ва эшитиш қўзғатувчиларининг айрим 
хусусиятларига нисбатан жавоб реакциясини беради. Мазкур 
нейронлар ҳар қандай қўзғатувчиларни кучайишида эмас, балки 
кучсизланишида ҳам актив ҳаракатни юзага келтиради.
Бу ҳолатни ўрганган канадалик нейрофизиолог Джаспер 
юқорида таъкидлаб ўтилган хусусиятларни назарда тутиб, бу 
нейронларни «янгилик нейронлари» ёки «диққат катакчалари» деб 


231 
номлашни тавсия қилади. Унинг фикрича, хайвонларнинг сигнал 
кутиш лабиринтдан чиқиш йўлини қидиришда, пўстнинг худди шу 
областларида нейронларнинг 60 фоизи пайдо бўлиб, актив зарядига 
айланадилар.
Агарда ҳайвонларда тайёргарлик ҳолатини бошқаришда лимбик 
областнинг медиал бўлинмаси ва базал бойламлари муҳим роль 
ўйнаса, инсонларда эса мураккаб фаолият формасининг асосий 
маркази миянинг пешона (манглай) қисмлари ҳисобланади.
Инглиз физиологи Грей Уолтер ўз тадқиқотларида актиф кутиш 
(масалан, синалувчининг 3 ёки 5 сигналнинг кутиши ва унга жавоб 
тариқасида кнопканинг босиши) ҳолатининг ҳар қайсиси миянинг 
пешона қисмида электр тебранишни пайдо қилишини ва улар «кутиш 
тўлқинлари»дан иборат эканлигини далиллайди. Кутилаётган 
сигналнинг намоён бўлиши имконияти ортганда бу тўлқинлар 
нисбатан кучаяди, сигналларнинг эҳтимоли пасайганда эса, улар 
кучсизланади ёки бунунлай йўқолади. Ушбу ҳолат вужудга келса, 
сигнал бўлишини кутиш кўрсатмаси (инструкцияси) бекор қилинади.
Мия пўстини пешона қисмининг активлик ҳолатини 
бошқаришда (регуляциясида) қандай роль ўйнашини далилловчи 
тажриба М. Н. Ливанов томонидан ўтказилган. М. Н. Ливановнинг 
гувоҳлик беришича, ҳар қайси ақлий зўр бериш (математик 
топшириқларни ечишпайтида) миянинг пешона қисмида кўп 
миқдорда синхрон тарзда ишловчи нуқталарни вужудга келтиради, бу 
ҳолат топшириқ ечиб бўлгунга қадар сақланади, кейин ўз-ўзидан 
ғойиб бўлади. Мия пўстининг пешона қисмидаги синхрон тарзда 
ишловчи пунктлар барқарор хусусиятга эгадир.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда шундай хулосага келиш 
мумкин. Миянинг пешона қисми қўзғовчини вужудга келтиришда 
муҳим аҳамиятга эга, чунки одамда активлик ҳолатининг ўзгариши 
унга бевосита боғлиқдир. Шунинг учун хайвон ёки одам мия 
пўстининг лимбик областидаги қўзғовчиларнинг кучайиши тушувчи 
ретикуляр формация тўқималари бўйлаб ҳараакт қилувчи импульслар 
манбаи ҳисобланади.
Жаҳоннинг йирик нейрофизиологларининг аксарияти, мия 
пўстининг қисмларини қўзғатиш мия стволи ядросининг электр 
фаолиятида бир қатор ўзгариш ясайди ва булар, ўз навбатида, 
ориентир рефлексини жонланишга олиб боради, деган хулосага 
келишган.


232 
Тадқиқотчи С. Н. Нарикашвилининг тажрибасида бош мия 
пўстининг 
орқа 
қисмларини 
қўзғатиш 
натижасида 
кўриш 
системасининг ичкари бўлимларининг жавоб реакциясида ҳам кескин 
ўзгаришлар юзага келиши кўзатилган. Мия пўстининг сенсомотор 
қисмини қўзғатиш билан ҳаракат системасининг пўст ости бўлимлари 
фаолиятини сусайтириш ёки кучайтириш мумкин. Баъзи бўлимларни 
қўзғатиш ориентир рефлекси таркибига кирувчи хулқ реакциялари 
пайдо бўлишига олиб келадҳи.
Юқоридаги фикрини тасдиқловчи тажриба Эрнандес Пеон 
томонидан ўтказилган. Унинг тадқиқотида мия пўстини қўзғалиш 
ўчоғининг кучайиши тушувчи ретикуляр формация орқали ўтиб 
бутун ствол бўйлаб тарқалган. Тажрибада мушакнинг оёғи остига 
сичқон ёки балиқ ташланганда, уларни хидлаб кўрса, «шилқ»этган 
овозга жавоб берувчи эшитиш нерви ядросининг актив электр 
зарядлари йўқолган. Бу далилнинг кўрсатишича, бош ми япўстида 
қўзғалиш ўчоғининг вужудга келиши мия стоволи фаолиятини тўсиш 
ёки активлик ҳолатини бошқариш (регуляция қилиш) имкониятига 
эга.
Шундай қилиб, бош мия катта ярим шарлари пўстини унинг 
стволи билан иккиёқлама боғлаб турувчи кўтарилувчи ва тушувчи 
ретикуляр система танлаб активлаштирувчи таъсирга эга бўлиб, 
организм активацияасининг юксак формаси билан инсоннинг онгли 
(маҳнат, ўқиш, касбий) фаолиятини таъминлаб туради.
Ҳайвонларда лимбик пўстга озор бериш (экстирпация) мия 
стволи қисмлари электр фаолиятининг кескин ўзгаришига олиб 
келади ва уларнинг хулқида нуқсонлар хосил қилади. Бунинг 
оқибатида ориентир рефлексида паталогик жонланиш номоён бўлади, 
шунингдек, танлочанлик хусусияти йўқолади. Комплекс методларга 
асосланган ҳозирги замон биология, физиология, нейрофизиология, 
психофизиология, психология фанларида ушбу омил мия стволи 
структурасининг пўст ости механизмларини мия пўсти тормозлаш 
таъсиридан халос қилиш деб баҳоланмоқда.
Демак, диққатнинг нейрофизиологик механизмлари тўғрисида 
мулоҳаза юритилганда, кўтарилувчи ретикуляр система бош мия 
пўстига 
импульсларни 
етказувчи, 
активациянинг 
биологик 
шартланган формаси эканлигини, тушувчи ретикуляр система эса 
импульсларнинг актив таъсирини вужудга келтириш имкониятини 
таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish