- Одам жиноятчи бўлиб туғилмайди, у жиноятчи бўлиб шакаланади. Ноқулай шароитлар таъсири остида унинг шахси аста секинлик билан ўз ифодасини топади. Аммо, бу шароитлар жиноий қилмишни келтириб чиқармайди, лекин шахснинг ички дунёси ва психология-сини вужудга келтиради. Инсол ўз психологик табиятига тегишли булган ҳаётий шароитларни танлайди ва кабул килади.
- Ҳар қандай индивид шахс сифатида мавжуд муносабатлар, ривожланиш ва онгнинг маҳсулидир. Муносабагларнинг шахс томонидан қабул қилиниши ҳар - хил бўлиб, шунга кўра жиноятчи шахси шаклланади. Шахснинг қадрият, нормалар, ижтимоий институтлар ва гуруҳларга бўлган муносабати ташқи ва ички шароитларга боғлиқ. Мавжуд бўлган ушбу боғлиқдик икки тарафлама,- психологик ва ижтимоий нуқтаи назарлар орқали ўрганилади. Шахсни, шу жумладан жиноятчи шахсини ҳам психологик ҳам ижтимоий томонлар орқали ўрганиб чиқиш зарур эканлигинй қатор олимлар тавсия этганлар (Ратинов А.Р., Игошев К.Е., Глазырин Х.Р., Дулов А.В, Васильев В.Л. ва бошқ.).
Жиноятни шахснинг ижтимоий муҳит билан муносабатларидаги нормадан четга чиқиш тарзида кўриб чиқиш мумкин. Баъзи ҳолларда катта оломон ичидаги шахсларнинг номуроса вазиятдан «заҳарланиш» ва гурух-гурухларга бўлиниб безорилик ҳамда оммавий тартибсизликларга қўшилиши содир бўлиб туради. Бундай гуруҳларга аксарият ҳолларда психикаси норасо, ижтимоий онги паст, умумий маданияти оқсаган, тез таъсирланадиган, оломондаги шахслар билан киришувчанликка мойил шахслар қўшилиб қолади. Битта одамнинг безорилик хулқи бошқа шахсларда эҳтиросларнинг аланга олиши ва ёмон таҳлил учун учқун вазифасини ўтайди. Қотилликка қўл ўрган шахсларнинг психологияси аксарият ҳолларда унинг бошқа шахсга тобелигидан далолат беради. Қотиллар умуман олганда, хаётга эмин -эркин, ўзгаларнинг ёрдамисиз мослаша олмайдиган, қийин муаммо каршисида ожиз қоладиган одамлар тоифасига мансубдир. Жиноят факти кўп ҳоллларда қотилларнинг қурбонлари билан тил топиша олмагани билан изоҳланади, муроса уларнинг хулқ - атворига ёт нарсадир. - Жиноятни шахснинг ижтимоий муҳит билан муносабатларидаги нормадан четга чиқиш тарзида кўриб чиқиш мумкин. Баъзи ҳолларда катта оломон ичидаги шахсларнинг номуроса вазиятдан «заҳарланиш» ва гурух-гурухларга бўлиниб безорилик ҳамда оммавий тартибсизликларга қўшилиши содир бўлиб туради. Бундай гуруҳларга аксарият ҳолларда психикаси норасо, ижтимоий онги паст, умумий маданияти оқсаган, тез таъсирланадиган, оломондаги шахслар билан киришувчанликка мойил шахслар қўшилиб қолади. Битта одамнинг безорилик хулқи бошқа шахсларда эҳтиросларнинг аланга олиши ва ёмон таҳлил учун учқун вазифасини ўтайди. Қотилликка қўл ўрган шахсларнинг психологияси аксарият ҳолларда унинг бошқа шахсга тобелигидан далолат беради. Қотиллар умуман олганда, хаётга эмин -эркин, ўзгаларнинг ёрдамисиз мослаша олмайдиган, қийин муаммо каршисида ожиз қоладиган одамлар тоифасига мансубдир. Жиноят факти кўп ҳоллларда қотилларнинг қурбонлари билан тил топиша олмагани билан изоҳланади, муроса уларнинг хулқ - атворига ёт нарсадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |