8 variant
Сезгилар ҳақида умумий тушунча
Идрок турлари.(фазо, вақт ,харакат)
Афлотуннинг психологик қарашлари
1 Sezgi deb atrofimizdagi narsa va hodisalarning sezgi a’zolarimizga bevosita ta’sir etishi natijasida ularning ayrim belgi va xususiyatlarining miyamizda aks ettirilishiga aytamiz. Odamning tashqi dunyoni idrok qilishi sezgidan boshlanadi. Shuning uchun sezgilar o’z mohiyati jihatidan shaxsning barcha bilimlari uchun asos va manba hisoblanadi. Odam sezgilarisiz tashqi dunyo pridmetlari va voqealarini bilish imkoniyatlaridan maxrum bo’lgan bo’lur edi.Sezish – oddiy psixik jarayon bo’lib, moddiy qo’zg’atuvchilarning tegishli repseptorlarga bevosita ta’sir etishi yuli bilan moddiy dunyodagi narsa va xodisalarning aloxida xususiyatlarini va va shuning bilan birga, organizm ichki xolatining aks ettirilishidan iboratdir.
2 Idrok fazo, vaqt va harakat idroklariga bo’linadi. Fazoni (idrok) teri sezgilari va muskul harakat vositasi bilan idrok etganda ko’z bilan qarab ham, ko’z bilan qaramasdan ham ilrok qilish mumkin. Fazoviy munosabatlarni farqlashning muhim mohiyatlaridan biri. Narsalarning boshqa narsalarga yoki kuzatuvchiga nisbatan yo’nalishlarini idrok qilishdan iboratdir. Harakatni idrok qilish narsalarning fazodagi holatining o’zgarganligini aks ettirishdan iboratdir. Vaqt fazo kabi materiya mavjudligining asosiy imkonlaridan biridir. Vaqtni ilrok qilish vahiylikdagi hodisalarning davomiyligini, tezligini va izchilligi aks ettirishdan iborat. Fazo munosabatlarini, narsalarning formasini, hajmi katta kichikligini ko’z bilan idrok qilamiz. Fazoni bir ko’zimiz bilan ham monokulyar ikki ko’zimiz bilan binokulyar idrok qilish. Ko’z gavharining ko’zning ravshan ko’rish uchun uyg’unlashuvining akkomodatsiya deb ataladi
3. Чинакамига инсоний хулқ-атворга оид ушбу аломатларни атомлар харакати доирасидан ташқарига олиб чиқиш, «шарбатлар» аралашмаси ёки миянинг ташқи тузилиши билан тушунтириш мумкин эмас эди. Бу эса қулдорлик жамияти манфаатларини ҳимоя киладиган файласуфларнинг психика ҳацидаги идеалистик қарашларнинг ривожланиши учун — шароит яратиб берди. Бу файласуфлар орасида Афлотун (эрамиздан олдинги 428/427—347 йиллар) алохида ажралиб туради. У жоннинг қисмлари тўғрисидаги тушунчани яратди. Шундай қисмлардан: а) ақл-идрокни, б) жасоратни, в) орзу-истакни алоҳида ажратиб кўрсатди ва улар тананинг турли қисмлари (бош, кўкрак, қорин бўшлири)га жойлашган бўлади деган фикрни илгари сурди. Афлотуннинг фикрича, жоннинг қисмлари одамларда бир хил тақсимланган бўлиб, улардан бирининг бошқаларига қараганда устун булиши индивиднинг у ёки бу социал гуруҳга мансублигини белгилайди. Жумладан, оддий меҳнатчилар жон қуйи қисмининг, яъни нафснинг устунлиги билан ажралиб турадилар. Уларнинг азалий қисматлари — ўзларида рухнинг ақл-идрокли, олий қисм ҳукмрон бўлган аристократ (аслзода)ларга — файласуфларга хизмат қилиш эмиш. Бу ўринда Афлотун дунёқарашларининг синфий моҳияти яққол намоён бўлади. Унинг «ғоялар» кўринмас, лекин табиатнинг нариги томонидаги олий дунёни ташкил этувчи азалий ва ўзгармас мохиятлар эканлиги тўррисидаги таълимоти катта аҳамиятга эга бўлди. Жоннинг ақл-идрокли қисми омонат танага жо бўлгунга қадар ана шу дунёга даҳлдор. У танага жо бўлиб олгач, туғилишга қадар кўрилган нарсаларни эслай бошлайди. Хотиралар қанчалик ёрқин бўлса, унда ҳақиқий билимлар шунчалик куп очилиб бораверади.
Афлотун, психологияда дуализмнинг, яъни моддий ва руҳий оламни, тана билан психикани иккита мустақил ва антагонистик ибтидолар тарзида тушунтирадиган таълимотнинг асосчисидир. Афлотуннинг дуализмига қараганда унинг шогирди Арасту (эрамизга қадар 384—322 йиллар)нинг таълимоти анча муваффақиятли равишда илгарилаб кетдики, у психологик фикрларни табиий-илмий асосга қайта қуриб, уни биология ва тиббиёт билан боғлади
Do'stlaringiz bilan baham: |