Амалиётчи психолог мактабда психологик маърифат ва ташвиқот, психологик профилактика, коррекция, маслаҳат ва касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб бориш билан бирга, мактабда ўтказиладиган тадбирларга психологик хулосаларини бериб боради. Бундай ҳажмдаги ишларни олиб бориш учун албатта, замонавий интернетга уланган мультимедияли компьютер бўлиши лозим. - Амалиётчи психолог мактабда психологик маърифат ва ташвиқот, психологик профилактика, коррекция, маслаҳат ва касб-ҳунарга йўналтириш ишларини олиб бориш билан бирга, мактабда ўтказиладиган тадбирларга психологик хулосаларини бериб боради. Бундай ҳажмдаги ишларни олиб бориш учун албатта, замонавий интернетга уланган мультимедияли компьютер бўлиши лозим.
- Психологик хизмат хонасининг деразаларида оқ парда ёки замонавий жалюзи бўлиши шахсда жўшқинлик ҳиссини уйғотади, меҳнат фаолиятининг самарадорлигини ортишига олиб келади.
- Хонанинг ўнг томонида индивидуал суҳбатларга мўлжалланган психологик бурчак ташкил этилиб, иккита оромкурси, журнал столи, ёриткич (стол лампаси) тувакларда хонаки табиий гуллар жойлаштирилади. Оромкурси суҳбат чоғида бемалол ўтиришга имконият яратса, хонадаги табиий гуллар шахснинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда хона ҳавосини янгилайди. Психологик хизмат олиб боришда аквариумнинг бўлиши шахсга ўз ижобий таъсирини кўрсатади. Шахсдаги диққат турғунлиги хусусиятини оширади.
Хона орқа деворининг 6 кв.м.га табиат манзараси акс эттирилган гулқоғоз ёпиштирилади. Гулқоғозни танлашда албатта табиат манзараси бўлиши ва унда табиатнинг энг чиройли манзараларидан тоғ, шаршара, яйловлар, гулзорлар, дарё ва денгизларнинг бўлишига эътибор қаратиш зарур. Энг аҳамиятли жиҳатларидан бири эса гулқоғоздаги рангларнинг хона рангига уйғунлашиши, яъни табиат манзараларида мовий, оч яшил ранглар бўлиб, очиқ ҳаво манзараси бўлиши керак. Бундай рангларни танлаш хонада психологик муҳитни яратишга, шахс тасаввурини ривожлантиришга имконият беради ва психотренингларни ўтказишда кўргазмали материал сифатида ҳам хизмат қилади. - Хона орқа деворининг 6 кв.м.га табиат манзараси акс эттирилган гулқоғоз ёпиштирилади. Гулқоғозни танлашда албатта табиат манзараси бўлиши ва унда табиатнинг энг чиройли манзараларидан тоғ, шаршара, яйловлар, гулзорлар, дарё ва денгизларнинг бўлишига эътибор қаратиш зарур. Энг аҳамиятли жиҳатларидан бири эса гулқоғоздаги рангларнинг хона рангига уйғунлашиши, яъни табиат манзараларида мовий, оч яшил ранглар бўлиб, очиқ ҳаво манзараси бўлиши керак. Бундай рангларни танлаш хонада психологик муҳитни яратишга, шахс тасаввурини ривожлантиришга имконият беради ва психотренингларни ўтказишда кўргазмали материал сифатида ҳам хизмат қилади.
- Табиат манзаралари расмини танлашда қўрқинч, хавотир ҳисларини пайдо қилувчи тўқ рангли қалин ўрмонларни, чўл ва саҳроларни, қияли тоғу-тошларни танламаслик керак. Бундай табиат манзараларининг расмлари психологик муҳитни бузишга олиб келиб, шахсда қўрқиш, тушкунлик, таъсирчанлик ҳисларини пайдо қилиб, хонадаги психологик муҳитни бузади ва индивидуал суҳбат, психотренинг ҳамда коррекцион машғулотларни ўтказишда салбий таъсирини ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |