Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари:
1.Темперамент
2.Характер
3. Қобилият
4. Иқтидор
Психология фанининг йўналишлари қуйидагилар:
1. Педагогик психология
2. Тиббиёт психологияси
3. Шахс психологияси
4. Криминал психология
5. Ёш даврлар психологияси
6. Меҳнат психологияси
7. Зоопсихология
8. Ҳарбий психология
9. Сиёсий психология
10. Оила психологияси
11. Спорт психология ва б.қ
Жумладан спорт психологияси жисмоний машқ ва мусобақалар шароитида спортчи психологик фаолияти қонуниятларининг механизмини ўрганадиган фандир. Бу фан бошқа психология соҳалари билан чамбарчас боғлиқдир. Чунончи, умумий психология, педагогика, медицина, ижтимоий психология ва жисмоний маданият назарияси асослари билан биргаликда илмий изланишлар олиб боради. Бу фан спортчиларнинг спортда юқори натижаларга эришишлари йўлида хизмат қилади. Кишиларнинг спорт фаолияти унинг бошқа фаолият турларидан фарқ қилади. Спорт фаолиятининг асосини жисмоний маданият машғулотлари ва спорт психологияси фанининг асосий вазифаси спортчиларни спорт мусобақаларида қатнашишга тайёрлашдан иборат. Бу тайёргарлик жараён спортчилардаги махсус жисмоний сифатларни, кўникмаларни, қобилиятларни шакллантириш, билимларни ўстириш, жисмоний ва руҳий қийинчиликларни енгиш кабиларга пайдо бўладиган жисмоний ва руҳий тайёргарлик услубларини янада такомиллаштиришни талаб қилади. Шунингдек, спорт психологияси фани спортчининг ўз гуруҳ аъзолари билан тўғри ўзаро муносабатлар ўрнатиш йўлларини кўрсатади. Спортчининг жисмоний, психолгик, тактик, техник тайёргарлигини ҳам ўрганади. Спорт психологияси хар бир спорт турини ( масалан, футбол психологияси, сузиш психологияси мусобақа фаолиятининг психологияси) алоҳида ўрганади. Спорт психологияси фанининг ривожланиш тарихи жуда қисқа бўлиб, 60 йилларнинг охирига келиб ривожлана бошлади. Собиқ иттифоқ даврида мазкур фан бўйича ўқув адабиётлари ва илмий-тадқиқот ишлари Россия олимлари томонидан ёзилар ва бошқа республика олимлари ўз она тилига таржима қилиб ўрганар эди. Ўзбекистонда ҳозирги кунгача ўзбек тилида спорт психологияси фани бўйича дарслик, ўкув қўлланмалар ёзилмоқда.
Спорт психологиясининг пайдо бўлишининг биринчи босқичида жисмоний машқ билан шуғулланган кишиларнинг руҳий жараёнига таъсири (ақлий, иродавий) ўрганилган бўлса, аста-секин кишиларнинг бошқа хусусиятларига бошқа хусусиятларига таъсир этиши, масалан, спортчининг ҳаракат малакалари, ҳиссий иродавийлик сифатлари, стартдан олдинги руҳий ҳолати, малакаларининг автоматлашиш шакллари кабилар ҳам ўрганила бошланди. Иккинчи босқичда спорт психологияси фан сифатида педагогик жараёнларида қўлланила бошлади. Спортчиларнинг билиш жараёнлари психологиясини шакллантирди: спортчиларнинг иродавий сифатларини тарбиялаш, мусобақага психологик жиҳатдан тайёрлаш механизмларини ишлаб чиқди. Натижада спорт психодиагностика соҳалари пайдо бўлди. Бу босқичда кўплаб диссертация ишлари бажарилди. Спортчиларни умумий психологик тайёрлаш масалалари ишлаб чиқилди. Спортчиларнинг техник, жисмоний руҳий ва тактик тайёргарлигини, спортчи шахсини тайёрлаш, спортчилар жамоасини такомиллаштириш масалаларини ҳал қилишга эришилди.
Ҳозирги кунда спорт психологияси спорчиларнинг амалий фаолияти қирраларини янги шакл, восита ва услублар воситасида ўрганувчи фан сифатида спортчиларни илмий асосда бошқариш ишларини тўғри ташкил этиш, спортчиларга янги назарий билимлар бериш, уларнинг шахсий муаммоларини ечиш учун йўл-йўриқ кўрсатадиган фан соҳасига айланди.
Спорт психологияси фани спортнинг барча турларини қамраб олади. Бу фан спорт мусобақаси даврида спортчиларга намоён бўладиган жисмоний ва психологик маҳоратни янада шакллантириш, тарбиялаш қонуниятларини ўрганади, ҳамда спорт машғулотларини сифатли ташкил этиш услубларини ишлаб чиқаради. Спорт психологияси спортда пайдо бўладиган муаммоли вазифаларни тўғри ҳал этиш учун қуйидагиларни мақсад қилиб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |