Protokol amaliyotida diplomatik qabullarning xususiyatlari va ahamiyati. Qabul turlari va xalqaro tasnifi



Download 26,12 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi26,12 Kb.
#112581
1   2   3   4
Bog'liq
Amonov Shaxzodjon

Қабуллар – бу давлатнинг, шунингдек ташқи ишлар идораси, ҳокимиятнинг қонунчилик ва ижро органлари кабиларнинг ташқи сиё- сий фаолиятининг умумэътироф этилган ва кенг тарқалган шаклларидан бири ҳисобланади. Қабуллар дипломатик ваколатхоналар, халқаро таш- килотлар, шунингдек турли ишчанлик ва тадбир- корлик таркибларнинг кундалик фаолияти тартиби- да ўтказилади. Ҳар қандай қабулларни ўтказишнинг кўплаб таш- килий ва протокол хусусиятига эга бўлган масалалари бўлади. Энг аввало, қабуллар кимнинг номидан ва нима сабабдан ўтказилаётганлиги келишиб олинади. Шун- га боғлиқ равишда уларнинг хусусияти, ўтказиш жойи ва вақти, шунингдек иштирокчилар таркиби белгилаб олинади. Таклиф қилинаётганлар рўйхатини тузиш қабул маросимини тайёрлашнинг муҳим элементи ҳисобланади. Энг аввало, қабул маросимига таклиф қилинаётганларнинг умумий миқдори аниқланади, бу қабул маросими хусусияти, фойдаланадиган хона ҳажми, иштирокчилар даражаси ва таркиби сингари бир қатор протокол-ташкилий, шунингдек молиявий характердаги омилларга мос келиши керак. Ортиқча кўп меҳмон уларга хизмат қилишгагина эмас, балки таклиф қилинганлар ва ташкилотчиларнинг ўзаро мулоқот қилишига ҳам ҳалақит беради. Қабул маросими агар аввалдан яхшилаб режалаштирилса, кўнгилдагидек ўтади, режада ташкилий жиҳатлардан ташқари, тадбир эгалари меҳмонларни қаерда кутиб олишлари, уларни залга ким кузатиб бориши – барчаси икир-чикиригача ўйлаб қўйилади. Қабулларга таклиф қилиш Қабулларга меҳмонлар ёзма шаклда таклиф қилинади. Таклифномалар бос- махонада тайёрланади, таклиф қили- наётганнинг фамилияси қўлда ёзиб қўйилади. Так- лифномада қабулнинг тури, куни, соати ва ўтказишилиш жойи ёзиб қўйилади. Ишчанлик қабул маросимига так- лифнома таклиф қилинаётган мансабига эмас, унинг шахсига юборилади. Агар қабул маросими мамлакатга юксак мартабали меҳмонни келиши, юбилей санаси, миллий байрам каби муносабатлар билан ўтказилаётган бўлса, таклифнома босмахона усулида махсус бланкаларда тайёрланади (1-2 расм). Меҳмонларни жойларга ўтқазишни кўзда тутиладиган қабулларни ташкил этишда меҳмон так- лифни қабул қила олиши имкони борми ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Бу ҳолатда таклифноманинг пастки ўнг бурчагида RSVР (responder, silvousplait – жавоб бери- шингиз сўралади) қисқартмаси қўйилади. Жавоб бериш илтимос қилинган таклифномага ёзма ижобий ёки рад жавобини бериш лозим. Жавоб таклифни олганнинг номидан учинчи шахсда, имзосиз ёзилади. Қабулларга таклифномалар намуналари 1-расм. 2-расм. Таклифнома қабул маросимигача бир ҳафта олдин юборилади. Бу меҳмонларга тадбирга келиш учун ўз вақтини режалаштириб олиш имконини беради. Таклифномалар чопар ёки курьер, баъзан почта орқали юборилади. Таклифнома қандай тилда тузи- лишидан қатъи назар унга ким, қандай сабабга кўра, қаерда, қачон, қандай кийимда, таклифномага жавоб бериш керакми кабилар аниқ ёзиб қўйилиши лозим. Чизиб танланмаган RSVР ҳарфлари бор таклифномага дарҳол жавоб бериш керак бўлади. Жавобни кечикти- риш ёки умуман жавоб бермаслик менсимаслик белгиси ҳисобланади. Одатда, давлат бошлиғи, ҳукумат раҳбари, ташқи ишлар вазири ўтказа- диган ишчанлик қабул маросимлари дав- лат қароргоҳлари ёки махсус шу мақсадларга мўлжалланган жойларда ўтказилади. Делегацияни келиши билан боғлиқ ишчанлик қабул маросимлари одатда делегация жойлаштирилган меҳмонхона ресторанида ўтказилади, аммо протокол қоидаларига кўра, шунингдек обрў нуқтаи назаридан уларни бу мақсадлар учун махсус мўлжалланган жойлар ёки ресторанларда ўтказган маъқул. Агар қабул маро- сими кўп миқдордаги иштирокчилар билан ресторанда ўтказиладиган бўлса, маросим учун юксак маданият билан хизмат қиладиган ресторан танланади.
Қабул санасини белгилашда байрам ва дам олиш кунлари, мусулмон мамлакатларида Рамазон ойида бун- дай маросимлар ташкил қилинмаслигини ҳисобга олиш. керак. Стол атрофига ўтқазиш – расмий нонушта, тушлик, кечки овқатни зиёфатларидагина ташкил қилинади.
Стол атрофига ўтказишда мансаб даражаси ҳисобга олинади, баъзан ёш даражасига ҳам қаралади, лекин асосан меҳмоннинг хизмат ва ижтимоий мавқеига қаралади. «Нонушта», «тушлик», «кечки овқат» туридаги қабул маросимларида меҳмонлар турли шаклдаги столлар атрофига қатъий белгиланган тартибда ўтқазилади. Стол атрофидаги жойлар ўнг қўл қоидасига асосан фахрлироқ ҳисобланади, бу маросим эгасининг чап қўли томонидагига қараганда ўнг қўл томонидаги жой- лар фахрлироқ жой эканлигини англатади. Агар маросимда аёллар ҳам бўлса, маросим бекаси- нинг ўнг томонидаги, фақат эркаклар бўлса, маросим эгасининг ўнг томонидаги жой стол ёнидаги энг фахрли жой ҳисобланади. Улардан узоқлашган сайин камроқ фахрли бўлаверади. Протоколда жойларни белгилашнинг қуйидаги усу- ли қўлланади: қаттиқ тўртбурчак қоғозлардан карточка- лар тайёрланиб, уларга қабул маросими иштирокчилари фамилиялари ёзиб қўйилади. Меҳмонлар йиғиладиган хонада ёки бевосита унга кириш жойидаги кичикроқ столдаги ўтириш режаси билан танишиш меҳмонларга тавсия қилинади. Агар қийинчилик туғилса официантга метрдотелга мурожаат қилинади, улар меҳмонга ўзи учун ажратилган жойни кўрсатиб ва унга кузатиб қўйиши керак. Меҳмонлар фамилиялари кўрсатилган карточкага қараб стол атро- фидаги ўз жойини топади, стул суянчиғини қўли билан ушлаб туради ва маросим эгалари таклифи билан стул- ларга ўтиради. Стол атрофига ўтқазиладиган қабул маросимла- рига бошқа одамни юбориш мумкин эмас, негаки меҳмонларни ўтқазиш тартиби уларнинг мавқеи ва мақомига қараб белгиланади.

4. Rasmiy va norasmiy qabullarda stolda o'tirish qoidalari.

4. JAVOB 


Стол атрофига ўтқазиш – расмий нонушта, тушлик, кечки овқатни зиёфатларидагина ташкил қилинади.
Стол атрофига ўтказишда мансаб даражаси ҳисобга олинади, баъзан ёш даражасига ҳам қаралади, лекин асосан меҳмоннинг хизмат ва ижтимоий мавқеига қаралади. «Нонушта», «тушлик», «кечки овқат» туридаги қабул маросимларида меҳмонлар турли шаклдаги столлар атрофига қатъий белгиланган тартибда ўтқазилади. Стол атрофидаги жойлар ўнг қўл қоидасига асосан фахрлироқ ҳисобланади, бу маросим эгасининг чап қўли томонидагига қараганда ўнг қўл томонидаги жой- лар фахрлироқ жой эканлигини англатади. Агар маросимда аёллар ҳам бўлса, маросим бекаси- нинг ўнг томонидаги, фақат эркаклар бўлса, маросим эгасининг ўнг томонидаги жой стол ёнидаги энг фахрли жой ҳисобланади. Улардан узоқлашган сайин камроқ фахрли бўлаверади. Протоколда жойларни белгилашнинг қуйидаги усу- ли қўлланади: қаттиқ тўртбурчак қоғозлардан карточка- лар тайёрланиб, уларга қабул маросими иштирокчилари фамилиялари ёзиб қўйилади. Меҳмонлар йиғиладиган хонада ёки бевосита унга кириш жойидаги кичикроқ столдаги ўтириш режаси билан танишиш меҳмонларга тавсия қилинади. Агар қийинчилик туғилса официантга метрдотелга мурожаат қилинади, улар меҳмонга ўзи учун ажратилган жойни кўрсатиб ва унга кузатиб қўйиши керак. Меҳмонлар фамилиялари кўрсатилган карточкага қараб стол атро- фидаги ўз жойини топади, стул суянчиғини қўли билан ушлаб туради ва маросим эгалари таклифи билан стул- ларга ўтиради. Стол атрофига ўтқазиладиган қабул маросимла- рига бошқа одамни юбориш мумкин эмас, негаки меҳмонларни ўтқазиш тартиби уларнинг мавқеи ва мақомига қараб белгиланади.

Download 26,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish