«прокуратура тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади: 992 йил декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»



Download 81,84 Kb.
bet1/25
Sana20.07.2022
Hajmi81,84 Kb.
#829498
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Прокура туг конун.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
«ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 29-модда, № 6, 266-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 145-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,2001 йил 29 август,257-II-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА (янги таҳрири)
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлик қиладиган прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 119-моддасининг биринчи қисмига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг (бундан буён матнда прокуратура органлари деб юритилади) асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат.
3-модда. Прокуратура органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Прокуратура органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби, шунингдек уларнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Download 81,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish