Курс дастури
Коди
|
3.02
|
Номи
|
Web дастурлашга кириш
|
Кредит
|
6.0
|
Ўқув йили
|
2019-2020
|
Семестр
|
4
|
|
|
Профессор-ўқитувчи ҳақида маълумот
Профессор-ўқитувчи
|
Бегулов Олмас Уктам ўғли
|
Лаборатория
|
-
|
Кафедра
|
Дастурий инжиниринг кафедраси
|
Тел.:
|
+(998) 90 964-6241
|
Манзил
|
4-қават, 405-хона
|
e-mail
|
orif.mahmanov@gmail.com
|
Курс бўйича соатлар тақсимоти
Фаолият
|
Соатлар
|
Маъруза
|
60
|
Лаборатория
|
30
|
Мустақил таълим
|
90
|
Лойиҳа иши
|
-
|
Аудитория соати
|
90
|
Жами
|
180
|
Курс ҳақида маълумот
«WEB дастурлашга кириш» курси WWW нинг ривожланиш босқичлари, клиент-сервер технологиялари, интернет протоколлар, web илованинг таркибий қисмлари, frontend ва backend технологияларини лойиҳалаш ва яратиш, web-сайтларни ишлаб чиқишда маълумотлар базаси билан алоқани ўрнатиш, мураккаб сўровларни амалга ошириш кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган.
Мазкур курснинг мақсади замонавий web дастурлашнинг назарий ва амалий билимларини ўрганиш ва уларни яратиш технологияларини, web дастурлаш учун мўлжалланган HTML5, CSS3-4, JavaScript, JQuery, Bootstrap, AngularJs ва PHP дастурлари, замонавий фреймворк платформалари орқали web технологияларнинг асосий тушунчаларини, сервер томондан дастурлаш технологияларини, MySQL, AJAX технологияси ва улар билан ишлаш, MVC фреймворк технологиялари билан ишлаш, YII2 фреймворкда веб-сайтларни лойиҳалашнинг кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.
Ушбу дастурга мувофиқ курс маърузалар мавзулари, талабаларнинг профессор-ўқитувчи иштирокидаги индивидуал машғулотлари мавзулари, талабаларнинг мустақил ишлари мавзулари, назорат ишлари саволларидан иборат.
Мустақил ишларни бажариш орқали талабалар web дастурлаш бўйича назарий ва амалий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлайди.
Ўқув натижалари
Ушбу курсни ўзлаштириш натижасида талаба қуйидагиларга эга бўлади:
WEB дастурлашнинг асосий тушунчаларини билиш, WWW ривожланиш босқичларини тушуниш;
HTML, HTML хужжатининг умумий структураси ва унинг асосий тегларидан фойдаланиш;
HTML5 янги стандартлари ва уларнинг вазифаларини билиш, янги тег ва атрибутларидан фойдаланиш;
CSS ни HTMLга улаш усулларини билиш. Селекторлар турлари ажратиш ва фойдаланиш;
CSS хусусиятларини тушуниш.
CSS3 асослари, эффектлар, трансформация, анимациялардан фойдаланиш;
JavaScript сценарийли тилининг хусусиятларини билиш;
JavaScript функциялари ва объектларини тушуниш ва фойдаланиш;
JavaScript браузер ва веб-ҳужжат объектлари модели билан ишлаш;
JQUERY асосий тушунчаларини тушуниш, JQUERY дан фойдаланиш;
AngularJS да анимация ва формалар билан ишлаш;
Bootstrap фреймворк технологиясини тушуниш, базавий шаблонларни созлаш;
PHP асосларини билиш, PHPда маълумотлар турларини ажратиш;
PHP функциялари ва объектларини билиш ва фойдаланиш;
PHPда глобал ўзгарувчиларни фойдаланиш;
PHPда объектга йўналтирилган дастурлаш, MVC технологиясини тушуниш;
PHPда MySQL маълумотлар базасини бошқариш тизими билан ишлаш;
PHP да аутентификация ва авторизацияни амалга ошириш усулларини ўрганиш;
Веб-сайтларни ишлаб чиқиш Backend технологияларида AngularJs дан фойдаланиш;
Веб сайтларни яратишда CMS технологиясини қўллаш;
Фреймворк платформасида веб-дастурлаш, YII2 фреймворкдан фойдаланиш;
YII2 фреймворкда веб иловаларни ишлаб чиқиш асосларини ўрганиш, YII2 да сўровларни қайта ишлашни ўрганиш;
YII2 фреймворкда маълумотлар базаси билан ишлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |