Ўқув дастурининг номи
|
Физиотерапия ва тиббий реабилитация
|
Ажратилган соат
|
180
|
Мавзулар сони
|
21
|
Дастурнинг мақсади
|
физиотерапия ва реабилитатсия муолажаларни одам организмига таъсир механизмини тушунтириш;
турли касалликларда физиотерапевтик ва реабилитатсия муолажаларни ўтказиш тартибини ўргатиш;
беморларга физиотерапевтик ва реабилитатсия тадбирларни қўллаш бўйича билимларни шакллантириш.
Фаннинг дастурининг вазифалари
ўқувчиларга физиотерапия муолажаларни ўтказишни ўргатиш, ўқувчиларга реабилитатсия тадбирларини амалга оширишни ўргатиш;
ўқувчиларга даволанаётган беморлар билан мулоқот техникаси ўргатиш;
янги педагогик технологиялар асосида мавзулар бўйича билим, малака, кўникма ва шахсий фазилатларни шакллантириш;
фанни бошқа тиббиёт фанлари билан узвий боғлиқликда ўргатиш
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
физиотерапия ҳақида тушунчани;
физиотерапевтик муолажаларнинг одам организмига таъсир механизмини;
физиотерапевтик муолажалар ва дори моддаларни биргаликда қўллаш йўлларини;
физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш тартибини;
физиоаппаратларни ишлаш принсипларини;
техника хавфсизлиги қоидаларини;
физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш тартибини;
турли касалликларни даволашда физиотерапевтик муолажаларни танлашда умумий кўрсатма ва мўнеликларни;
соғломлаштириш мақсадида физиотерапевтик муолажаларни қўллаш;
Реабилитатсия ҳақида тушунчани;
диспансеризатсия ва реабилитатсия ўтказиш чора тадбирларини;
турли касалликлар реабилитатсиясида мехнат билан даволаш усулини роли ва ахамиятини;
мехнатга лаёқатлилик экспертизаси, диспансеризатсияси ва реабилитатсияси
асосларини;
юрак-қон томир ва нафас тизимлари касалликларида тиббий реабилитатсия тадбирларини;
овқат хазм қилиш тизими касалликлари билан касалланган беморларнинг реабилитатсиясини;
нерв тизимлари, таянч-харакат аппаратининг касалликлари билан касалланган беморларнинг реабилитатсиясини;
гинекологик касалликларда, акушерликда учрайдиган баъзи патологик холатларда реабилитатсияни;
беморга санаторий турини танлаш ва санаторий шаротида реабилитатсия тадбирларини билиши лозим;
|
Билим
|
Физиоаппаратларни ишлатиш жараёнида техника
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни ўрганиш;
- Даволаш ҳужжатларини расмийлаштириш;
- Физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш ва
инголяцион терапия учун аппаратларни ишга тайёрлаш ва ток манбаига улаш;
- Керакли дори препаратларни тайёрлаб белгилаш;
- Муолажалардан сўнг аппаратларни ўчириш ва хавфсизлигини таъминлаш.
- Физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш;
-Дастурда патогенетик таъсир этадиган
физиотерапевтик муолажаларни тўғри танлаш ва комплекс тарзда тузиш;
-юрак-қон томир ва нафас тизимлари касалликларида
тиббий реабилитация тадбирларини;
-овкат ҳазм килиш тизими, сийдик чиқариш йўллари ва буйрак касалликларида, эндокрин системаси
касалликлари билан касалланган беморларнинг реабилитациясини;
-нерв тизимлари, таянч-ҳаракат аппаратининг
деструктив-дистрофик касалликлари билан касалланган беморларнинг реабилитациясини;
-гинекологик касалликларда, акушерлик ва педиатрияда учрайдиган баъзи патологик ҳолатларда реабилитацияни;
-хирургик касалликлар ва травматологияда
реабилитацияни;
-беморга санаторий турини танлаш ва санаторий шаротида реабилитация тадбирларини
|
Кўникма
|
- Амалий муолажа ва кўникмаларни мустақил бажариш
- Турли хил тиббий аппарат ва жиҳозлар билан ишлаш
|
Ўқув режага мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фан номи
|
Ҳамширалик иши, анатомия , фармокология, микробиология
|
Ўқитишнинг ташкилий шакли
|
Н- назарий таълим
А- амалий таълим
НА - биргаликда ташкил этилган назарий ва амалий машғулотлар.
МХ - махсус хоналарда машғулот
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳга тайинланган дарс тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Жорий баҳолаш тартибига асосланиб
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини бахолаш
|
Ёзма, оғзаки, савол жавоб, мунозара, тест, амалий топшириқ
|