Бетон призмага бир маротабалик қисқа
муддатли юк ортилгандаги
бетон деформацияси
яъни, –эластик ва
-эластик бўлмаган
пластик деформация ҳосил бўлади ва юк таъсири тўхтаганда пластик
деформациянинг 10% га яқини маълум муддатдан кейин тикланади.
Бетоннинг эластик деформацияси намунани юклашдаги лаҳзалик
тезликка мос бўлади, эластик бўлмаган деформация вақт давомида
ривожланади ва намунани юклаш тезлигига боғлиқ , МПа/с.
Бир томонлама ва ўша кучланиш билан юклаш тезлигининг ошиши
пластик деформация камаяди. Юклашнинг
турли тезликлари учун
боғлиқлик эгрилиги
(1.10-б. расм) кўрсатилган. Бетон
намунани чўзишда, шунингдек, деформация вужудга келади:
(1.6)
бу ерда,
-эластик ва
- пластик қисмлардан ташкил топган.
Давомли юк таъсиридан бетоннинг деформацияланиши
Давомли юклар таъсиридаги бетондаги пластик деформация вақт
ўтиши билан ортади. Пластик деформациянинг жадал ўсиши биринчи 3-4
ойда кузатилади ва бир неча йилга давом этиши мумкин. Диаграмма
-
бўлимда 0-1, юклашдан вужудга келадиган деформацияни характерлайди. 1-2
бўлим пластик деформация ўсишини доимий кучланиш борлигини
характерлайди
(расм
1.11).
Давомли
юклар
таъсирида
пластик
деформациянинг ўсишини характерлайдиган бетон таркибига бетоннинг
оқувчанлиги дейилади.
Оқувчанлик деформацияси 3-4 марта эластик деформациядан ортиқ
бўлади.
Дастлабки деформацияларнинг ўзгармаган ҳолатида бетондаги
дастлабки кучланишларнинг камайишини
характерловчи бетоннинг
хоссасига кучланишнинг камайиши (релаксацияланиши) дейилади.
Бетон сирпанувчанлиги ва кучланишларнинг камайиши темир-бетон
конструкцияларнинг ташқи юклар таъсиридан ишлаш шароити ҳолатига
кактта таъсир кўрсатади. Бетон сирпанувчанлиги конструкцияларни ѐриқлар
пайдо бўлишига чидамлилик ва деформация бўйича ҳисоблашда,
конструкция
устуворлигини
текширишда
ҳамда
статик
ноаниқ
конструкцияларда ички зўриқишларни аниқлашда эътиборга олинади.
Кучланишларнинг камайиши эса, статик ноаниқ
конструкцияларда
таянчлар чўкиши натижасида ҳосил бўладиган кучланиш ҳолатини
аниқлашда ва бошқа ҳолатларда эътиборга олинади. Бетоннинг
сирпанувчанлиги
деформациясига
асосан
намунанинг
ўлчамлари,
цементнинг миқдори, сувнинг цементга бўлган нисбати (с/ц), муҳитнинг
намлиги, бетоннинг юклаш вақтидаги ѐши ва бошқа омиллар катта таъсир
кўрсатади.
Бетон намуна ўлчамларининг кичрайиши сирпанувчанчанлик
деформациясини ошишига олиб келади (расм 1.8). Цемент миқдорининг
ихтиѐрий қийматида сув-цемент нисбатининг (с/ц)
ошиши билан
сирпанувчанлик деформацияси кўпаяди (1.9 –а, расм Усмонов). Атроф муҳит
нисбий намлигининг камайиши натижасида бетон сирпанувчанлик
деформатциянинг ошиши (1.9-б, расмда Усмонов) кўрсатилган. 1.9-в расмда
сирпанувчанлик деформациясининг бетон ѐшига нисбатан ривожланиши
кўрсатилган.
Бетон таркибидаги тўлдирувчилар цемент тошининг сирпанувчанлик
деформатциясининг
ривожланишига
тўсқинлик
қилади.
Бетоннинг
сирпанувчанлиги нафақат сиқилиши, балки чўзилиши,
эгилиши ва
буралишда ҳам содир бўлади. Тажрибалардан олинган натижалар шуни
кўрсатадики, бетоннинг давомли деформацияланиши эгри чизиқ билан
характерланади. Давомли таъсир қиладиган юкларнинг кичик миқдорда
сиқувчи кучланиш билан сирпанувчанлик
деформацияси орасидаги
боғланиш чизиқли деб қаралиши мумкин. Давомли юк миқдорининг ошиши
билан кучланиш ва деформация ўртасидаги чизиқли деб қаралиши мумкин.
Бетоннинг оқувчанлиги ва киришувчанлиги биргаликда ривожланади.
Шунинг учун бетондаги тўлиқ деформациялар йиғиндисидан иборат, яъни
эластик оқувчанлик
ва киришувчанлик
.
Do'stlaringiz bilan baham: