«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
448
юзасидаги узунлиги 6-20 мм бўлган толаларни тушириш жараёни линтирлаш,
бундан қисқа қолдиқ толаларни тушириш жараёни эса делинтирлаш деб
номланади. Чигитни экишга тайёрлашда тукланганлик даражасини
камайтириш муаммо хисобланади.
Пахта чигитини тукланганлик даражасини камайтириш усулларини 4
асосий гурухга ажратиш мумкин. Булар механик, кимёвий, кимёвий-механик
ва физик-механик усуллардир.
Механик усуллар қўлланилганда чигит юзасидаги тола машина ишчи
ускунаси ёрдамида сидириб ёки узиб олинади. Туксизлантириш давомида 10-
12% чигитни зарарланиши, ишчи ускуналарни тез емирилиши, емирилган
эхтиёт қисмлар учун материаллар чет элдан сотиб олиш бу усулнинг
камчиликлари хисобланади. Мисол учун, 4ДР-130 русумли толани чигитдан
ажратиш қурилмасида 130 дона тез емирилувчи арралар бўлиб, ПМП-160
русумли линтирлаш қурилмасида 160 дона арралар мавжуд. Бу арралар катта
қувватли
электродвигателлар
ёрдамида
харакатга
келтирилади.
Электродвигателлар ишлаши учун эса маълум миқдорда элект энергияси сарф
бўлади.
Кимёвий усуллар воситасида чигит юзасидаги толалар кучли
кислоталар ёрдамида бутунлай эритиб, сўнг туксизланган чигит сув билан
ювиш натижасида кислота қолдиқларидан тозаланади. Бу усуллар афзаллиги
сифатида қўлланиладиган технологияни соддалиги, чигит безарар тўлиқ
туксизлантирилишини кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга бу усулларни кенг
қўлланилишига тўсқинлик қилаётган камчиликлар бўлиб, булар кимёвий
реагентни катта миқдордаги сарфи (1 тонна чигит тозалаш учун 300 кг
реагент), атроф мухитни ифлосланиши, хосил бўлган чиқиндиларни тозалаш
қурилмаси зарурлигидир.
Кимёвий-механик усуллар тола механик мустахкамлигини дастлаб
кислотали агент (сулфат кислота аэрозоли, сулфат ва хлорид кислота буғлари)
ёрдамида камайтириб, сўнг эса механик ускуна билан тозалашга асосланган.
Бу усул қўлланилганда кимёвий агентлар сарфи қисман кам бўлади.
Физик-механик усуллар чигит толали қопламасини баъзи физикавий
хоссаларига таъсир этиб, унинг тукланганлик даражасини камайтиришга
асосланган. Мисол учун, узлуксиз харакатланаётган намланган лента юзасида
чигитларни музлатиш, газ алангасида ишлов бериш. Бу усулларни афзаллиги
сифатида уруғлик чигитини зарарланиши кам, уни технологик хоссалари
сақланишини кўрсатиш мумкин.
Физик-механик усуллар гурухига Тошкент давлат техника
университети “Технологик машина ва жихозлар” кафедраси бир гурух
ходимлари томонидан ишлаб чиқилган чигитга ишлов беришнинг янги
усулини киритиш мумкин (ЎзР патенти, №IAP 02460 – Чигитга экиш олдидан
ишлов бериш усули). Бу усулда уруғлик чигитни туксизлантириш газ-
кислородли алангада 0,2-0,38 сек давомида ишлов бериб, амалга оширилади.
Дастлаб толани чигитдан ажратиш ёки линтирлаш жараёнидан ўтган чигит
Do'stlaringiz bilan baham: |