«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
126
чиқариш, тўплаш, сақлаш ва қайта ишлашни, шунингдек Интернет
ресурсларидан
фойдаланишни
таъминлайдиган
микроэлектрон
технологияларга асосланган ахборот -коммуникация технологиялари
ҳисобланади [2].
Рақамли таълим жараёнида техник воситалар ва ихтисослаштирилган
интерактив ускуналардан фойдаланишга асосланган рақамли таълим
технологияларини ноутбуклар, планшетлар, роботлар тўпламлари, интерактив
доскалар ёрдамида аралаш, мобиль таълим, геймификация, масофадан ўқитиш
технологиялари, электрон (онлайн) таълим ва бошқаларни жорий қилишда
муҳим рол ўйнайди. Талабаларни ўқитиш жараёнида геймификация усулидан
фойдаланиш вариантларидан бири бу ўқитувчи томонидан веб-квестларни
ишлаб чиқиш ва жорий қилишдир. Бу технология Интернет-ресурслари ва
рақамли технологияларни ўқув жараёнига ишлатиш ва интеграциялаш
ёрдамида талабаларда касбий компетентликни самарали шакллантириш
имконини бериб, талабаларнинг тадқиқот фаолиятини ташкил этиш
имкониятини
яратади.
Ўқитувчиларга
веб-квест
технологиясидан
фойдаланиш, қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш имконини беради:
мотивацияни ошириш билан ўқув ютуқларини яхшилаш, ўқитишда график
визуализация
усулларидан
фойдаланиш,
ахборотдан
фойдаланиш
маданиятини шакллантириш, ижодий муаммоларни ҳал қилиш орқали таълим
фаолиятини оптималлаштириш ва ҳ.к.
Шунингдек, олий таълимнинг замонавий ўқув жараёни дарсликлари
мобиль қурилмаларга мос келадиган электрон дарсликлар билан
алмаштирилиб, мобиль қурилмалар таълим олиш воситасига айланди. Олий
таълимининг асосий мақсади - ўз мутахассислиги бўйича самарали
профессионал ишлашга қодир ва меҳнат бозорида рақобатбардош бўлган
малакали мутахассисни тайёрлашдир. Талабанинг билим ва ижодий
фаоллигини ўқув жараёнига татбиқ этиш учун таълим сифатини ошириш,
вақтни қисқартириш орқали ўқиш вақтидан унумли фойдаланиш имконини
берадиган замонавий таълим технологиялари қўллаш долзарб масаладир [3].
Хулоса қилиб айтганда таълим жараёнида замонавий рақамли
технологиялар асосида талабаларни ўқитиш, таълим бериш сифати ва
самарадорлигининг ошишига, талабаларда фанга оид бўлган замонавий билим
ҳамда кўникмаларни шакллантиришга яқиндан ёрдам беради.
Адабиётлар
1. Проект дидактической концепции цифрового профессионального
образования и обучения / В.И. Блинов, М.В.Дулинов, Е.Ю.Есенина,
И.С.Сергеев. – М.: Перо, 2019. – 72 с.
2. Толковый словарь терминов понятийного аппарата информатизации
образования / сост.: И.В.Роберт, Т.А.Лавина. – М.:Изд-во Института
Информатизации образования РАО, 2006. – 88 с
Do'stlaringiz bilan baham: |