List of literature
1. The concept of development of the higher education system of the Republic
of Uzbekistan until 2030.
2. Батаев А. В. Перспективы внедрения облачных технологий в период
кризиса // Молодой ученый. – 2015. – №23. – С. 471-474.
3. A.A.Abdukodirov, A.X.Pardayev”theory and practice of distance
learning". Monographs. - T.: "Science", 2009, 145B.
4. Report this websiteR.D. Virtual learning environment and its descriptive
essence. Orientation of teachers in the system of professional development towards
the implementation of international projects in the field of quality assessment of
education: strategies, innovations and advanced experience. Materials of the
Republican scientific-practical conference. Against. 2020.42-46-b.
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
125
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ РАҚАМЛИ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Суропов Баходир Майдонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD), доцент. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти,
Қарши, Ўзбекистон
Замонавий рақамли технологиялар фойдаланувчиларга виртуал
объектлар ёки ҳодисалар моделларини бошқариш, турли вазиятларни
моделлаштириш, виртуал ва кенгайтирилган воқеликка кириш имкониятини
яратади. Олимларнинг фикрича, бундай технологияларни ўқув жараёнида
қўллаш талабаларда идрок, тафаккур, хотира, тасаввур жараёнларини
фаоллаштиришга ҳамда уларнинг эътиборини сафарбар қилишга ёрдам
беради. Ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланган
холда янги технологияларни ўқув жараёнига жорий қилиш ва шу аснода
таълим беришни такомиллаштириш кучли профессионал рақобатни юзага
келтиради.
Таълимни
рақамлаштирилиши
ва
ўқув
жараёнининг
виртуализациясини кучайиши натижасида талаба ижодий фикрлашининг
ошишига олиб келади.
Хорижлик олимлардан В.И.Блинов, М.В.Дулинов, Е.Ю.Есенина,
И.С.Сергеевлар ўз илмий тадқиқотларида таълим жараёнида қуйидаги
рақамли технологиялар: телекоммуникация, маълумотлар базаси, сунъий
интеллект тизимлари, робототехника компонентлари, симсиз алоқа
технологиялари, виртуал ва бошқалардан фойдаланиш мумкинлиги хусусида
тўхталиб ўтишган [1].
Рақамли таълим жараёнининг ўзига хос хусусияти рақамли
технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишдир, уларнинг
кўпчилиги қуйидаги дидактик хусусиятларга эга: глобал тармоқда ҳар хил
ахборотларни излаш (талабаларнинг эҳтиёжларига мувофиқ чексиз
имкониятлар); интерактивлик (таълимий ўзаро таъсир жараёнида кўп
субъективликни таъминлаш); мультимедия (ахборотларни идрок этишнинг
турли каналларидан комплекс фойдаланиш); гиперматн (матн орқали эркин
ҳаракатланиш, ҳаволаларни ишлатиш, ахборотларнинг маълумотлилиги ва
бошқалар).
И.В.Роберт тадқиқотларида ахборот технологияларини ҳисоблаш ва
микропроцессор технологиясига асосланган, электрон алмашинув орқали бир
-бири билан алоқа ўрнатадиган, ахборот операцияларининг бутун мажмуини
бажарадиган дастурий ва аппарат типидаги қурилмалар ҳамда воситалар
сифатида тавсифлайди. Шу нуқтаи назардан, ахборот технологиясига
асосланган ўқув жараёни анъанавий таълимдан тубдан фарқ қиладиган
электрон муҳитда бўлади. Электрон таълимнинг психолого-педагогик усули
аниқ шахсга йўналтирилган ёндашувга эга бўлиб, бунда асосий эътибор
ўрганувчилар интерактивлигини ривожлантиришга қаратилади. Электрон
таълим муҳитининг воситаси - бу ахборотни йиғиш, узатиш, алмашиш, ишлаб
Do'stlaringiz bilan baham: |