«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
609
ХОРИЖИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ИШЛАБ
ЧИҚАРИЛАЁТГАН ПЛУГ ЛЕМЕХЛАРИНИНГ КОНСТРУКТИВ ВА
МАТЕРИАЛШУНОСЛИК ПАРАМЕТРЛАРИ ВА ТАҲЛИЛЛАРИ
Қодиров Н.У. докторант, Исабоев Т.М. ассистент, Султонов Р.Ш.
ассистент, Алижонова Х.А. талаба, Андижон машинасозлик
институти
Бугунги кунда давлатимиз томонидан бошқа соҳалар қаторида қишлоқ
хўжалигини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Унда қишлоқ
хўжалигини янги техника ва технологиялар билан таъминлаш вазифаси ҳам
бор. Бунда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарилишида қўлланилаётган машина ва
механизмларнинг, уларнинг агрегатлари ва деталларининг узоқ
муддат
бузилмасдан ишлашини таъминлаш муҳим ўрин эгаллаган. Уларга тупроққа
ишлов берувчи, ўрим-йиғим ва қайта ишлаш машиналарининг ишчи
органларини мисол келтириш мумкин. Ишлатиш жараёнида ясси юзали ишчи
органлар турли кучлар,
юкланишлар таъсирида, хусусан кўпгина деталлар
тупроқнинг юқори абразив ейилишга олиб келувчи тажаввузкор муҳитида
ишлайди.
Шундай ишчи органлардан бири плугларнинг лемехлари.
Лемех тупроқ палахсасини тагидан кесиб,
ердан ажратади, бир оз
кўтариб, уни ағдаргичга узатади. Иш жараёнида зичланган тупроқ лемех сирти
бўйлаб катта босим билан силжиб ўтиши натижасида унинг тиғи тез эйилиб,
ўтмас ва энсиз бўлиб қолади. Лемехлари ўтмас бўлиб қолган плугнинг нафақат
судрашга қаршилиги ортади, балки унинг тайинланган чуқурликка ботиши
қийинлашиб, равон харакатланиши таъминланмайди.
Лемех ейилишга бардош берадиган махсус пўлатдан тайёрланади.
Ундан ташқари, лемехларни ўз-ўзидан ўткирланадиган қилиб
хам ясаш
мумкин. Лемех шакли шудгорланадиган тупроқ турига мосланиб танланади.
Тупроқ турлари кўп бўлганлиги сабабли, лемех ҳам ҳар хил шаклга эга бўлиб,
трапециясимон, исканасимон, учбурчаксимон, алмаштириладиган тумшуқли
ва бошқаларга бўлинади [1]. Дунёда кўплаб лемехлар турлари тайёрланиб,
лемехларнинг материаллари, плуг корпусига қатирилиш ўрни, тумшуқ
қисмининг конструктив параметрлари, тиғининг
турлари ва параметрлари,
термик ишлов бериш параметрлари, мусатхкамликни ошириш методлари
билан бир-биридан фарқланади.
Ўзбекистон бозорларида сотилаётган лемехларнинг асосий қисмининг
иш ресурси талаб даражасида эмас ва бунга асосий сабаблардан бири қилиб
уларнинг асосланмаган таркибли материаллардан ишлаб чиқариш
технологияси
параметрларига
риоя
қилинмаган
холатда
тайёрланаётганлигини келтириш мумкин бўлади.