«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
328
6)
Бюджет ташкилотларида ички аудит бўлими фаолиятини тартибга
солиш бўйича намунавий Низом, йўриқнома ва тартиби жорий этилмаганлиги;
7)
Бюджет ташкилотларида ички аудит хизмати ички меъёрий
хужжатларининг намунавий шакллари ишлаб чиқилмаганлиги;
8)
Бюджет ташкилотлари бошқарув тузилмасида ички аудит
бўлимининг алоҳида ўрин эгалламаганлиги;
9)
Бюджет ташкилотлари бошқарув органларига ички аудит бўлими
чораклик ҳисоботлари тақдим этилмаслиги;
10)
Бюджет ташкилотларида ички аудит бўлими ҳисоботларининг
намунавий шакллари ишлаб чиқилмаганлиги ва бошқалар.
Ўзбекистонда ҳалқаро тажрибаларни қўллаш мақсадларида бюджет
ташкилотларида ички аудит тизимига алоҳида мақом (бўлим ёки бўлинма
шаклида) бериш зарурати пайдо бўлди, яъни масалан, ОТМларда, аввало ички
аудит бўлими бўйсунувчи ОТМнинг Кузатув Кенгашини шакллантириш
мақсадга мувофиқдир.
Канаданинг Рейрсон университетида Кузатув Кенгаши ва унга
бўйсунувчи ички аудит бўлими ташкил этилган Умуман олганда, аксарият
хорижий давлатларнинг олий ўқув юртларида ички аудит бўлими ёки
бўлинмаси алоҳида фаолият юритади ва самарали ташкил этилган. Хусусан,
хорижий ҳар бир олий ўқув юртида ички аудит бўлими фаолиятини тартибга
солувчи ўзларининг алоҳида ички аудит Низомлари ёки Йўриқномалари
ишлаб чиқилган ва тегишли тартибда амалга оширилади.
Тадқиқотларимиз мобайнида шуни аниқладикки, ОТМларда фаолият
юритувчи ички аудиторлик лавозими мақомини ўзгартириш ва ОТМда
фаолият юритувчи ички аудитор хизмати ходимлари ОТМнинг штатида эмас,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибидаги “Ички аудит ва молиявий
назорат бошқармаси”нинг штатида туриши кераклигини таъкидламоқчимиз.
Бунинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд, яъни улар қуйидагилардир:
- ОТМда фаолият юритувчи ички аудит ходими ОТМ ижроия органига
эмас, ОТМ Васийлик Кенгашига бўйсуниши ва уларга бевосита ҳисоб бериши;
- ички аудитнинг йиллик дастури ва режаси ҳамда йиллик ички аудит
ўтказиш харажатлари сметаси ОТМ Васийлик Кенгаши томонидан
тасдиқланиши;
- ички аудит ОТМ раҳбарияти олдида мустақил бўлиши шартлиги;
- ички аудит текширувларида ОТМ раҳбарияти фаолияти ва уларни ижро
интизоми ва талабларига риоя қилиши ҳолатлари, ОТМнинг ўқув йилидаги
молиявий-хўжалик фаолиятига ҳолисона баҳо бериш зарурати ва бошқалар.
Демак, бюджет ташкилотларининг юқори турувчи вазирликлари
таркибида ички аудит бошқармасини ташкил этиш ва ушбу бошқарманинг
ички аудит хизмати ходимлари унинг штатида туришини таъминлаш мақсадга
мувофиқдир. Лекин, ички аудит хизмати ходимлари объектда, яъни бюджет
ташкилотининг ўзида иш фаолиятини олиб бориши талаб этилади, чунки
Do'stlaringiz bilan baham: |