«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
677
шакллантириш, режалаштириш вазифалари, ресурсларни жалб қилиш ва
молиялаштириш манбаларини жалб қилиш вазифаларини ҳал қилиш учун
мўлжалланган. Вазифалар ахборотни таҳлилий қайта ишлашни талаб
қиладиган мураккаб бизнес-жараёнларни амалга оширишга қаратилган.
Расмийлаштириш даражаси тизимнинг самарадорлигини ва олинган
маълумотлар асосида қарор қабул қилишда одамларнинг иштирок этиш
даражаси билан белгиланадиган автоматлаштириш даражасини белгилайди.
Бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлаш тизими билимларни бошқариш,
симуляция, маълумотларни қайта ишлаш функцияларини ўз ичига олади.
Бошқариш ва қарор қабул қилиш жараёнлари корхонанинг функционал қуйи
тизимининг бир қисмидир [3, -
С.100-107.
].
Ахборот инфратузилмаси ва унинг интерактив компоненти
инновацияларни қўллаб-қувватлаш тизимининг муҳим бўғинларидан
биридир. Компаниянинг маълумотлар базаларида ишлаб чиқариш,
технологиялар, ускуналар ва бозор конъюнктураси тўғрисида тузилган
маълумотлар мавжуд [8]. Озиқ-овқат корхоналарида инсон салоҳияти, ақл-
идроки, ноу-хау, сунъий интеллектга доир билимлар мутахассисларнинг ноёб
билимлари сифатида қайд этилади. Тармоқ ва соҳавий маълумотлар
базаларини яратишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган
ҳолда ишлаб чиқариш ва корхоналарни бошқаришга доир маълумотлар базаси
шакллантирилади.
Ҳозирда саноат корхоналари SAP модулларидан фойдаланишни
бошладилар: SAP Process Integration - корпоратив даражадаги интеграция
эчими, SAP Master Data Management - корхона даражасида меъёрий ва
маълумотномаларни бошқариш тизими, SAP Knowledge Management -
платформаси (билимларни бошқариш бўйича) ва SAP Business Intelligence
(аввалги Business Warehouse) - корпоратив маълумотлар омборлари ва бизнес
аналитика яратиш учун платформа. SAP модулларни татбиқ этиш орқали
корхоналарда бошқарув бўйича ягона ахборот тизими яратишга эришилади.
SAP дастурий модули инвестиция фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
лойиҳа фаолиятини бошқариш, лойиҳа портфелларини бошқаришни
соддалаштиришга
хизмат
қилади
ва
бошқариш
жараёнларини
автоматлаштиришни осонлаштиради.
Кенг қамровли SAP Business Suite озиқ-овқат корхоналарида янги
маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштиради. Бу борада янги
маҳсулот сифатида ишлаб чиқариш ресурсларини мақсадли бозорда
рақобатбардош, техник хусусиятлари жиҳатидан мавжуд аналогларидан
яхшироқ бўлган маҳсулотни яратиш имконияти вужудга келади.
Самарали инновацион фаолият инфратузилмани қуйи тизимларини
бошқаришни,
технологик
аудитнинг
қуйи
тизимларини,
ахборот
технологияларига асосланган баҳолашни, халқаро шартномаларнинг қуйи
тизимини ва интеллектуал ахборот тизимини ўз ичига олган инновацион
бошқарув тизимини яратиш орқали амалга оширилади [4, -
С.103
].
Do'stlaringiz bilan baham: |