«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
658
Чунки, барча мулк, уни тасарруф этиш бевосита давлатнинг ихтиёрида эди.
Уша даврларда таҳлилдан «йиллик», «беш йиллик» режаларнинг
бажарилишини назорат килишдагина фойдаланилган бўлса, эндиликда
иқтисодий вазият тубдан ўзгарди. Таҳлил нафақат давлат, хўжалик юритувчи
субъектлар, банк, молия, суғурта ташкилотлари, ҳамкорлар, корхона
раҳбарлари, ҳатто бутун жамоа ишчилари учун ҳам муҳимдир
Рақамли иқтисодиётга асосланган айни дамда “кўп йиллик”лар бўйича
эмас, йиллик, ярим йиллик, ойлик, ҳафталик ва ҳатто кунлик фаолиятни
таҳлил қилиш яъни “тезкор таҳлил”нинг аҳамияти ортиб бормоқда. Аҳамияти
шундаки “тезкор таҳлил” вақт жиҳатидан ишлаб чиқариш фаолиятига анча
яқиндир. Бу эса йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида ва қисқа
муддат ичида аниқлашга ҳамда уларни шу дамнинг ўзидаёқ бартараф этишга
имкон беради[2].
Сир эмаски, айни пайтда яъни рақамли иқтисодиёт шароитида ҳам
таҳлилнинг ўрни сезиларли ортиб бормоқда. Бу эса, шунга мос ва хос равишда
мазмунан янги иқтисодий таҳлил ва унинг шаклланиши, ривожланиши ҳамда
такомиллашиб боришини тақозо қилади.
Маълумки, бозор муносабатлари шаклланиб бораётган паллада иш
сифатини ошириш, мавжуд иқтисодий имкониятлардан оқилона фойдаланиш,
асосий фондлардан фойдаланишнинг самарадорлик даражасини янада
ошириш, меҳнат унумдорлигини ҳар тарафлама ўстириш, келгуси республика
аҳолисини озиқ-овқатга ва бошқа товарларга бўлган талабини янада чуқур
ўрганиш, халқ форовонлигини янада юксалтиришни кўзлаб иқтисодий
тежашни кучайтириш сохасидаги вазифаларни оммавий ҳал қилиш лозим. Бу
улуғвор вазифаларни бажариш учун аввало ҳар бир хўжаликда ва бўлимда
хўжалик фаолиятини атрофлича чуқур таҳлил қилиш асосида ички хўжалик
имкониятларидан имкони борича яхшироқ фойдаланишга, камроқ харажат
қилиб юқори натижаларга эришишга, илғор тажрибани жорий этишга, иш
юритиш жараёнида илғорларнинг ташаббусини оммалаштиришга алоҳида
эътибор бериш, сифат кўрсаткичларини ошириб боришга эришиш зарур[1].
Корхона, фирма ва компанияларнинг иқтисодий мустақил ҳамда
молиявий барқарор фаолият кўрсатишларида уларни оқилона бошқариш,
ҳисоб-китоб юритилишини бозор иқтисодиёти талабларига мослаш, молиявий
менежмент ишларини тўғри йўлга қўйиш, мавжуд моддий, молиявий ва
меҳнат бойликларидан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ёки
хизмат кўрсатишни ташкил этиш, натижада юқори фойда олиб, давлат
бюджети олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариш, резервлар ташкил
этиш энг долзарб вазифалардан саналади.
Шу боис, бозор муносабатларини эркинлаштириш ҳар биримиздан
бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит ҳақида мукаммал билим ва
кўникмага эга бўлишимизни талаб этади. Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг муваффақият қозониши, ҳисоб-китобларнинг пухталигига, пул
оқимларини
оқилона
бошқаришлигига,
корхоналарни
бошқариш
Do'stlaringiz bilan baham: |