Президентнинг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлади


Пойтахтимизда яна бир кўприк фойдаланишга топширилди



Download 4,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana20.06.2022
Hajmi4,47 Mb.
#682605
1   2   3   4
Bog'liq
Президентнинг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлади

Пойтахтимизда яна бир кўприк фойдаланишга топширилди
 Ҳукумат
26 декабр 2020

5762
Президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни
кўздан кечирди.
Шундан сўнг мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Маълумки, Ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида жадидчилик
ҳаракати намояндалари – Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва
Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан
тақдирланган эди.
Маросим аввалида ана шу мукофотлар маърифатпарвар боболаримизнинг
невараларига топширилди. Бундай эҳтиром улуғ аждодларимизнинг ўлмас
мероси бугунги кунда ҳам қадрли эканидан, халқимизга беқиёс маънавий
куч бағишлаб келаётганидан далолат беради. Айни вақтда, эл-
юртимизнинг миллий уйғониш ва тараққиётга интилиши барқарор
эканини намоён этади.
Шунингдек, тиббиёт, иқтисодиёт, фан, таълим, адабиёт ва бошқа соҳалар
намояндалари, давлат ва жамоат ишлари фаолларига мукофотлар
топширилди. Самарали фаолияти, ватанпарварлиги ва ташаббускорлиги
билан ёшларга ибрат бўлаётгани учун Президент уларга миннатдорлик
билдириб, эзгу тилакларини изҳор этди.
– Ҳаммамиз бугун яхши орзулар ва улуғ мақсадлар билан, янги йил
остонасида турибмиз. Биз барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, халқимизга
садоқат 
билан 
меҳнат 
қилиб, 
янги 
Ўзбекистон 
пойдеворини
яратаётганимиз билан фахрланамиз. Дунёмиз тинч бўлсин, бағрикенг ва
олижаноб халқимизни, жонажон Ватанимизни Оллоҳ таоло ҳамиша ўз
паноҳида асрасин, – дея сўзини якунлади Президент.
Мукофотланганлар 
юксак 
эътибор 
учун 
давлатимиз 
раҳбарига
миннатдорлик билдирди.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат
фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.


Мазкур кўча “Тошкент-Ангрен” темир йўли билан кесишган. Бунинг устига тор бўлиб, автомобиллар
ҳаракатига қийинчилик туғдирарди.
Шу боис Қипчоқ кўчаси 6 қаторли қилиб кенгайтирилиб, темир йўл устидан ўтувчи 772 метрлик кўприк
барпо этилди. Унинг эстакада қисми 445, эни – 28 метр.
Давлатимиз раҳбари объектнинг сифати, шаҳарда транспорт тизимини яхшилашдаги аҳамиятига
алоҳида эътибор қаратди.
Ушбу кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга.
Энг муҳими, у пойтахтимиздаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа
йўлини боғлайди. Бу ҳайдовчилар учун анча қулайлик яратади, минглаб транспорт воситалари
оқимини ўзига олиб, бошқа кўчалардаги тирбандликни камайтиради.
- Пандемия бошланганда биз ундан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз деб мақсад қўйган эдик, - деди
Шавкат Мирзиёев тошкентлик фаоллар билан суҳбатда. - Ҳаммамиз кўряпмиз дунёда нималар
бўлаётганини. Бошқа мамлакатларда қурилишлар тўхтаб қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Халқимиз тартиб-
интизом, бирдамлик билан барча режаларини рўёбга чиқармоқда. Биз ҳамжиҳатликда кўп нарсаларга
қодирмиз.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чўпонота кўчаси ва Кичик
ҳалқа йўли кесишмасида қуриладиган кўприк лойиҳаси билан танишган эди. Келгусида янги йўл барпо
этилиб, Қипчоқ кўчасидаги мазкур кўприкка туташади.
Шу ерда Туркиянинг “Каlyon” компанияси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги автомобиль йўлларини
реконструкция қилиш, транспорт ва йўловчилар ҳаракати учун қулайликларни ошириш лойиҳалари
муҳокама қилинди.
Нашр этмоқ
# Тошкент
# Президент

Download 4,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish