Ўзбекистон Республикаси
Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг инсон хуқуқлари бўйича вакили
Ф.Ф.Эшматовага
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
Н.Т.Йулдошевга
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати раиси
А.А.Азизовга
Ўзбекистон Республикаси иУз Карам Ко” МЧЖ да диспетчер лавозимида ишловчи Шамшиев Махаматкаримдан
Т: +99899 642 19 00
А Р И 3 А
Мухтарам Президентим Шавкат Миромонович.
Мен Сизни олиб бораётган сиёсатингиздан мингдан-минг розиман, лекин Сизни сиёсатингизни жойларда халол ва виждонан бажармаётган мансабдор шахсларни хатти-харакатларидан норозиман. Мен хозирда жуда кўплаб қийинчиликларга ва адолатсизликларга учраганимдан кейин, охири Сизга ариза билан мурожаат килишга мажбур бўлмоқдаман.
Мен юқоридаги корхонада 2014 йил 01 феврал кунидан буён газни таксимлаб беришда диспетчер бўлиб ишлаб келаётган эдим. Тахминан 2020 йил 01 июл кунидан эса, бу трубаларлардан газни етиб боришига масъул бўлган инженер Хабибуллаев Рухилло исмли хамкасбимиз ишдан чикиб кетди. Шундан кейин, менга бўлим бошлиғимиз Собиров Ойбек менга қўшимча равишда, шу трубаларпи текшириб туришда ва ноконуний уланиб олган жойлар аникланган такдирда, уларга чоралар кўриб, бартараф килишда ёрдам кўрсатишимни илтимос килди. Сабаби, бизнинг линиямизга жуда кунлаб якка тартибдаги фукаролар ва корхоналар ноконуний равишда уланиб олиб, жуда куп микдордаги газ ресурсларини ишлатиб юборишларини, агарда шу ишлатиб юборилиши мумкин бўлган газларни аниклангани такдирда, унинг суммасидан хатто 10%ни сизга ишхона хисобидан мукофот тарикасида чикартириб бераман деган ваъдаларни берди. Мен унинг бу гапларига, илтимосига ишониб, диспетчерликка қўшимча равишда бу фаолият билан хам шуғулланиб келдим. Мен қўшимча хақ тўланади деган мақсадда, сидқидилдан халол ва пок ишлаб келдим, кечани кеча ва кундузни кундуз демасдан, хатто ўз ёнимдан 9 200 000 сўм сарф харажатлар килиб ишлаб келдим. Мен труба бўйлаб юриб, ушбу трубаларга уланиб олинган жойларни аникланган такдирда, уларни уланиб олган шлангларини тармокдан узиб юбориб, уларни бўлим бошлиғи Собиров Ойбек акага видео ёзувларини тинмай жўнатиб юбориб юрдим. Мен бунаканги уланиб олганлардан жуда кўпларини фош килдим.
Охирги пайтда эса, Иргашев Авазбек томонидан, менга белгиланган ва оғзаки равишда келишилган пулларни тўлашдан бош тортиб, кайтанга шлангларни ўзбошимчалик билан узиб юборган, бу ўғриларга шерик деб асоссиз равишда айблаб, менга тухмат килиб турли жойларга, турли хил мазмундаги аризаларни ёзиб тухматлар қилиб келмокда. Мен хар бир ишни Энергетик бўлим бошлиғи Собиров Айбек ака ва охрона бошлиғи Худойдбердиев Одилжонга доклад килган холда ишларни амалга оширганман. Хамма холатларни видеоёзувлар килганман, уларни тинмай уларга жўнатиб турганман. Мен қанақасига уларга шерик ёки яширган бўламан. Ўзим уларни ишларини фош килаётган бўлсам. Хозирда менга турли кўринишдаги тазйиқлар билан бошқа бўлимга ўтишимга мажбурламокда.
Юкоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан илтимос мазкур айтиб ўтган холатларимни ўз назоратингизга олиб, холисона ва атрофлича текширтирилиб, менга бўлаётган тухматларни бартараф этилишида, хамда бу тухматларнй килаётган мухандис Иргашев Авазбекка нисбатан конуний чораларни кўрилишида ёрдам кўрсатишингизни Сиздан жуда қаттиқ илтимос қилиб сурайман. Хамда менга етказилган зарарларни ундириб берилишида ва қўшимча ойлик ундуриб беришда амалий ёрдам кўрсатишингизни сурайман.
Илова: Расмлар хамда видеолар дискда тақдим этилади.
Аризачи: Шамшиев М.
Do'stlaringiz bilan baham: |