Препроцессор буйруқлари ва уларнинг бажарилиш босқичлари
Си тили интеграллашган мухити ёки компилятори таркибига препроцессорлар зарурий компонент сифатида киритилган. Препроцессор вазифаси – дастлабки программа матнини компиляцияга қадар қайта ишлашдан иборат.
Препроцессор қайта ишлаш босқичлари. Препроцессорли қайта ишлаш бир нечта босқичлардан иборат. Препроцессор қайта ишлаш босқичлари қуйидагилардан иборат:
Хар бир ‘\’ символлар жуфтлиги ва сатр охири орасидаги пробеллар ўчирилади бунда кейинги сатр билан боғланиш амалга оширилади;
Матнда препроцессор директиваси ва лексемаси аниқланади, ҳар бир изоҳ битта бўш жой билан ажратилади.
Матнда препроцессор директиваси ва лексемаси аниқланади, ҳар бир изоҳ битта бўш жой билан ажратилади.
Препроцессор директиваси бажарилганда макро жойлаш амалга ошади ; Символли ўзгармаслар ва сатрлардаги эскейп кетма кетликлар, масалан, ‘\n’ ёки ‘\xF2’ мос сонли кодга алмаштирилади.
дастурдан баъзи қисмларни олиб ташлаш (шартли компиляция) ;
Препроцессор ёрдамида таркиблаштирилган макро жойлаш маълум параметрлар воситасида амалга оширилади .
Препроцессор директивалари. Препроцессор бошқариши учун, керакли амални бажариш учун, унинг ҳар бир командаси алохида сатрда ва “ #” символ билан бошланиши керак.