Предмети, ма+сади ва вазифалари. Р е ж а : “Касбий махорат” фанининг предмети



Download 0,87 Mb.
bet14/32
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#115202
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
Касбий махорат

11 МАВЗУ: ЎКУВ МАШЂУЛОТЛАРИНИ
ЛОЙИХАЛАШТИРИШ УСЛУБИЁТИ
РЕЖА:
1. Укув жараёни ва унинг ташкил этувчилари.
2. Укув жараенида укитиш услублари.
3. Укув жараёнини лойихалаштириш.
4. Укув жараёни
Замонавий психолого-педагогик фанлар эришган ютукларга биноан исталган укув жараёнини бир-бирига боглик, 3 кисмдан иборат деб хисоблайди: 1 Мотивлар (М) 2 Укувчининг узлаштириш фаолияти (УФ) 3 Узлаштириш жараёнини бошкариш (Б). Укувчининг узлаштириш жараёнини бошкариш муаллим ёки техник восита ердамида амалга оширилади.Демак укув жараёнини куйдагича ифодалаш мумкин: УЖ=М+УФ+Б.
Укув жараёнининг кисмларидан хар бирида (М, УФ?Б) кандай максад назарга тутилганлигига караб таълим-тарбия жараёнини олиб боришнинг турли услублари хосил булади. Бундай услублар жуда куп ва булар ичидан кай бирини танлаш маълум мезонлар асосида амалга оширилади. Шуни эсда тутиш лозимки , таълимнинг максадлари ва укув жараёни бир-бирига мос булиши керак,яъни хар бир максадга маълум бир укув жараёнида эриша олиш мумкин ва хар бир жараёнидан кузланадиган максад аник ва равшан булиши лозим.
Педагогик технологияларнинг бу кисмларини куллаётганда табиатга мослик ва укув жараёнини жадаллаштириш тамоилларига риоя этилади Табиатга мослик тамоили -таълим-тарбия жараёнини укувчининг билим узлаштириш кобилияти ва аклий кучлари усишига купрок мос келишини назарда тутади. Укув жараёнини жадаллаштириш тамоили -дидактик вазифани кам вакт сарфлаб юкорирок даражада руёбга чикаришни ,яъни, кам вакт ва кам куч сарфлаб ,купрок самара олишни назарда тутади. Укув жараёнини жадаллаштириш тамоилининг курсаткичи бу укувчининг билим узлаштириш тезлиги хисобланади. Укув жараёни кисмларини хар бирини алохида холда куриб чикамиз .
УКИТИШ МОТИВЛАРИ.
"Мотив" тушунчаси эхтиёж, интилиш,майл,кизикиш каби маъноларини англатади. Мотив - кишини бирор иш харакатни бажаришга ундовчи даъват,туртки.Бунда укитувчилар укувчиларда укишга мотивлар хосил килишга интилишлари, укув жараёнида уни хисобга олиб мотивни устиришлари ва бошкаришлари зарур.
Бирор иш-фаолиятига моиллик яъни мотивларни хосил килиш бу мураккаб рухий жараён булиб хисобланади.Мотивларни шакллантириш масаласи эса индивидуал-шахсий хусусиятга эга булиб , таълимнинг максади ,вазияти билан укишни ташкил этиш шакллари, усуллари мутаносиблигини такозо этади.
Мотив хосил килишнинг оддий усулларидан бири аудиториядаги машгулотни ёки дарсликдаги матннинг кизикарлилигидир. Мотив хосил килишнинг яна бир усули машгулот жараёнида муаммоли вазиятларни вужудга келтириш. Бунга укув жараёнида билиш вазифаларини кулай куя билиш оркали амалга оширилади.
УКУВЧИНИНГ УЗЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИ.
Билим олиш учун мотив хосил килиш билан бирга укувчи укув материалини узлаштиришга имкон берувчи фаолиятни яъни укув-билиш фаолиятини амалга ошириши лозим. Узлаштириш фаолияти талаба томонидан амалга ошириладиган фаолият булиб ушбу фаолият укув материалини тушунишга имкон беради. Укув-билиш яъни узлаштириш фаолиятининг турли даражалари мавжуд улар ичидан бир нечтасини куриб чикамиз:
1 даража. Репродуктив фаолият анъанавий узлаштириш типи булиб унда укувчининг вазифаси укитувчининг сузларини диккат билан тинглаш ёки дарслик билан ишлашдан, Урганилаётган объектлар ходисаларни кузатишдан курсатмага биноан бирор амалий харакатни тажриба тарикасида бажаришдан иборат булади.
2 даража. Бу даражада талаба укув материалини кайта ифодалай олиши, танкидий мушохада юритиши, вазифани бажариш вариантларидан рационал ва энг кулай усулни танлай билиши керак Узлаштириш жараёнининг бу типида укувчига укув материалидан конспект, реферат тайёрлаш, мунозараларда катнашиб сузга чикиш ,маърузалар килиш, барча укув элементларига доир булган масалаларни ечиш, дидактик уйинларида иштирок этиш тавсия этилади.
3 даража. Бу типда талаба укув материалини юкорида келтирилган икки тип даражасида узлаштирган булиши лозим. Бу типда укувчидан узлаштириш фаолиятининг изланиш (эвристик) харакатлари бажарилишини талаб этадиган муаммоли укитиш ,иш уйинлари, бирор ишни реал лойихалаштириб бажариш каби дидактик вазифаларни бажариши лозим.
4 даража. Таълим максади юкори даражада узлаштиришни кузлаганда ,масалан, илмий - педагогик кадрларни тайёрлашда укув жараёни тадкикот натижалари ва методикасини тахлил этиш буйича мунозаралар олиб бориш,муаммоли вазифаларни куя билиш, индивидуал ва жамоа булиб тадкикот ишларини бажариш оркали амалга оширилади.
УЗЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ БОШКАРИШ.
Талабада таълим максадига мос келадиган укиш мотивлари мавжудлига ва узлаштириш жараёнини тугри ташкил этилганлиги укув жараёнидан кутилаётган натижани кафолатлай олмайди.Бунинг учун таълим жараёнини бошкариш усули хам тугри танланиши лозим . Узлаштириш фаолиятини бошкаришнинг усулларидан бири бу узлаштирилган материалларни тестлар ёрдамида вакти-вакти билан текшириб бориш усули.Бунда хар бир янги мавзуни узлшггаришда назорат вакти ва назорат усули олдиндан белгиланиши яъни укув жараёни стандартлаштирилиши лозим.
Шуни назарда тутиш керакки, таълим жараёнларининг барчаси учун иш-харакатларни узлаштиришнинг ягона энг яхши усули мавжуд эмас, чунки кишиларнинг аклий кобилият ва имкониятлари хилма-хилдир.Тажриба шуни курсатдики киши хатто таълим ёмон ташкил этилган шароитларда хам зарур ахборотларни билиб,узлаштириб олиши ёки аксинча таълим жараёни яхши ташкил этилган шароитларда керакли ахборотларни узлаштира олмаслиги мумкин.
Укув фаолияти узлаштиришнинг турли назариялари ва фаразларига биноан утиладиган ва изчил машклар тизимидан иборат булган, яъни булак-булак узлаштириш харакатларининг изчиллиги бажарилиш алгоритмини ташкил этади.
Бажарилиш алгоритмининг хар бир кисми таълим жараёнида узлаштириш даражалари буйича изчил харакатлардир. Харакатнинг хар бир "кадами" ва шу кадамнинг мазмуни узлаштириш жараёни асосланадиган назарияга боглик.Узлаштириш назариясини танлаш усули ва сифат меъзони укитувчининг педагогик фаолияти учун мулжал булиб, унинг педагогик темологиясини тавсифлайди,
Психология фанида мавжуд узлаштириш назарияларидан иккитасини алгоритмлар куринишида ифодалаш мумкин.
1.Боскичма-боскич шаклланиш назариясига кура узлаштириш жараёни талабанинг укув-билиш фаолияти сифатида каралади ,харакат шаклида амалга оширилади . Улар хар бир машкда аклий амаллардан иборат булиб маълум изчилликда амалга оширилади.
Харакатлар боскичма-боскич шаклланиши назариясида талабанинг ижрочилик фаолияти (И.Х.)боскичма-боскич узлаштириш фаолияти турли шаклларининг изчил алмашнуви шаклида мавжуд булади: яъни ташки моддий харакатлардан (М.Х.)бошланиб, ташки ва ички нутк, (Н) оркали ички аклий харакатлар(А.Х.) шаклида булади. Боскичма-боскич назариясига асосан алгоритм куидаги куринишга эга: И.Х.=М.Х.+ А.Х.+ Н.
2.Бихевиоризм таълимоти назарияси. Бу назария билан танишишнинг ахамияти шундаки, биринчидан, ушбу назарияда узлаштириш фаолятининг тузилишига катта эътибор каратилаётилганлиги; иккинчидан , укитувчилар тажрибасида учрайдиган механик равишда куп марта такрорлаб , ёдлаб олишнинг мавжудлиги .
Бихевиоризм таълимотига кура узлаштиришнинг умумий алгоритми куидаги куринишга эга: S-*- R-*- Р. Бу ерда S -стимул яъни харакатга ундовчи сабаб. Стимул сифатида масала шартлари, савол ва шу кабилар келиши мумкин. R-реакция яъни мавжуд стимулга жавоб харакат . Р- иш харакат туфи бажарилганлигини тасдиклаш ёки макуллаш.

УКУВ ЖАРАЕНИДА УКИТИШ УСЛУБЛАРИ.


Таълим услуби -укитувчи билан укувчилар орасида билим бериш ва уни олиш максадида амалга ошириладиган узаро алокаларни тизимга солувчи педагогик тадбирдир.
Укитиш услублари укув жараёнининг асосий кисми хисобланади. Тегишли услубларсиз педагогик фаолиятни амалга ошириб булмайди .
Услублар билимларни узатиш ва кабул килиш характерига Караб огзаки (суз оркали)ифодалаш, кургазмали ва амалийга булинади. Таълим мазмунини узлаштиришда укувчиларнинг билим фаолиятига муносиб равишда куйидаги услублар:тушинтириш-иллюстратив, репродуктив, муаммоли баён ,хусусий кидириш ёки эвристик хамда ярим тадкикот услублари кулланилиши мумкин. Таълим фаолиятини ташкил килиш ва амалга ошириш жараёни узатиш , кабул килиш, англаш, эсда саклаш ва амалда куллай олишни назарда тутади. Таълимнинг огзаки услубларига:хикоя, маъруза, сухбат ва бошкалар киради. Бу услубларни куллашда укитувчи суз воситасида укув материалини баён килади, тушунтиради, укувчилар эса тинглаш, эслаб колиш оркали уни фаол кабул киладилар.
Хикоя. Ушбу услубда укувчиларга бериладиган билим мазмунини огзаки баён килиш кузда тутилади. Хикоянинг бир неча турлари мавжуд:хикоя-мукаддима, хикоя-баён, хикоя-хулоса. Биринчисининг максади укувчиларни сухбат оркали янги билимлар кабул килишга тайёрлашдир.
Хикоя-мукаддима вактида укувчи фаолиятининг вазифалари тугрисида тушунарли шаклда хабар берилади. Хикоя-баён даврида укитувчи янги мавзу мазмунини очиб беради, муайян ривожланувчи режа асосида билим бериб ,ичидан мухимларини ажратиб, кургазмали ва ишонарли мисоллар билан изчил баён килиб беради. Хикоя-хулоса,одатда, машгулотнинг охирида келтирилади. Ушбу услуб оркали укитувчи асосий фикрларини якунлайди, хулосалайди ва умумлаштиради.
Маъруза. Маъруза-билимни суз билан ифодалаш услубларидан бири сифатида бериладиган билимларни огзаки баён килишни кузда тутиб , уз хажмининг катталиги , мантикий курилиши, образли исботлаш ва умумлаштиришнинг мураккаблиги билан хикоядан ажралиб туради. Маъруза давомида бериладиган билимни огзаки баён килиш узок вакт давомида укувчиларнинг диккатини тутиб туриш хамда уларнинг фикрларини фаоллаштириш, далиллаш , исботлаш , таснифлаш, таърифлаб бериш, тизимга келтириш, умумлаштириш каби педагогик усуллардан фойдаланилади.Маъруза режасини аник аник уйлаш ва уни технологиялаштириш лозим. Сухбат. Сухбат услуби атрофлича уйланган саволлар ёрдамида укитувчи билан укувчилар орасидаги суххбатни кузда тутиб, у укувчиларнинг фикрлаш тизимини, янги тушунчалар ва конуниятларни узлаштиришга олиб келади. Сухбат услубини куллашда саволларни куйиш, укувчи мулохазаларини мухокама килиш сухбатдан хулосаларни шакиллантириш ,жавобларни тузатищ усулидан фойдаланилади.
Таълимнинг кургазмали услублари икки гурухга булинади: кургазмали ва намоиш килиш услублари.Кургазмали услуби,укувчига намоиш этиладиган кулланмалар харита, плакат, чизма ва расмларни курсатишни кузда тутади. Намоиш килиш услуби одатда курилма асбоблар, тажрибаларни намоиш килиш билан боглик,. Кургазмали услубларни куллашда куйдаги усуллардан фойдаланилади: курсатиш ва курсатилганларни мухокама килиш.
Таълимнинг кургазмали усулларининг узига хос хусусияти шундаки улар суз билан ифодалаш услуби билан у ёки бу даражада уйгунлашиб кетади.Суз ва кургазмалиликнинг чамбарчас богликлилиги шундаки объектив борликдаги конуниятлар амалиётда биргаликда куллашни такозо этади. Амалий услублар тарбия холатининг хилма хил турлари кенг доирасини камраб олади.Амалда куйдаги усуллар кулланилади: вазифа, максадни куйиш, уни бажариш услубини режалаштириш, бажариш жараёнини бошкариш, тахлил килиш, камчиликлар сабабини аниклаш ,максадга тулик эришиш учун таълим жараёнига тузатиш киритиш . Амалий услублар тарбияни суз оркали ифодалаш ва уни кургазмали услублар билан мустахкамлаш жараёни билан богликлигида кулланилади, машк, тарбия, мехнат операциясини бажаришдан олдин укитувчи тушинтириш беради, курсатади. Огзаки тушунтириш ва кургазмани курсатиш одатда машкни бажариш жараёнини узи билан бир вактда олиб борилади .
УКУВ ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИХАЛАШТИРИШ.
Педагогик технологиянинг узига хос хусусияти шундаки, унда кузланган укув максадларини амалга ошишини ифодаловчи укув жараёни амалга оширилади ва лойихалаштирилади.
Укув жараёнининг максадни кузлаш, жорий натижаларни диагностик текшириш, укув жараёнини алохида булакларга ажратиш каби белгиларини хозирги кунга келиб кайта ишлаб чикиладиган таълим циклига мужассамлаштириш имкони пайдо булди. Ушбу цикл уз ичига куйдагиларни олади :
- таълим максадларини умумий холда белгилаш ;
- умумий холда ифодаланган максадларни ойдинлаштириб, аникрок, холатига утиш;
- укув амаллари мажмуи яъни укитиш жараёни;
- натижаларни бахолаш;
Укув жараёнини бундай такрорланувчи тузилишга эга эканлиги уни "модуль" характерга эга эканлигини курсатади ва у умумий тузилишга эга турли кисмлардан иборат. Укув жараёни конструкцияси куйидаги куринишга эга (расм 1.)
тузатишлар

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ МАКСАДЛАРИ ВА МАЗМУНИ













1














УКИТИШ МАКСАДЛАРИ


УКИТИШ




БАХОЛАШ




Расм 1. .Укув жараёни конструкцияси
Аслида бу цикл педагог фаолиятининг циклик алгоритмидир. Уни укув жараёнининг янги булимларига куллаб ушбу булимларни ойдинлаштириш мумкин. Бундай алгоритмни аник, ва самарали ишлаши укитиш максадларини тулалигича стандартлаштирилган тилга угирилиши хисобига таъминланади. Бундай стандартлаштириш даражаси куйдагича булади:
а)Юкори, аммо абсолют эмас;
б)Абсолют.
Биринчи холда, максадларнинг мураккаблиги уларни кузатиладиган харакатлар тилига тулалигича учириш имкони булмаганда, цикл тулалигича ифодалана олмайди. Иккинчи холда, укитишнинг репродуктив типии тушунилади. Укув жараёнини педагогик технологиялар асосида ташкил этишда юкори малака жараённи лойихалаштириш вактида , яъни етакчи методист педагоглар педагогик технология принциплари ва койдалари асосида методик материалларни ишлаб чикиш пайтида талаб этилади. Бундай материаллар мавжуд булганда укитувчининг вазифалари асосан ташкилий ишлар ва маслахат беришдан иборат булади.
Укув жараёнининг барча погоналарида бутун тизимнинг асосий технологик йуналиши ифодаланади-укув жараёнини якуний натижага йуналтирилганлиги. Педагогик технология таркибига умумий холда куйдагилар киради:
-укув максадларини ишлаб чикиш;
-таксономия-укув максадларини тавсифланиши;
-укув максадларини назорат(тест) топширикларига утказиш;
-максадларга эришиш усуллари;
-укув максадлари эришган ютукларини бахолаш. Ушбу ташкил этувчиларнинг хар бири педагогик амалларнинг оптимал тизимини ташкил этади укув предметининг масала ва максадлари катал огини ишлаб чикиш.
АДАБИЁТЛАР.
1. Фарберман Б.Л. "Илгор педагогик технологиялар".
Тошкент-1999й.
2. Очилов М.
'Педагогик технологиялар". Карши-2000й.
3. Зиёмухаммадов Б, Абдуллаева Ш."Илгор педагогик технологиялар" Тошкент.2001й.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish