Bog'liq практикум хуқуб ва жиноят бн ишлаш бўйича психолг ун
Ташкилотчилик қобилиятини аниқлаш учун тест Йўриқнома: Ўзингиздаги ташкилотчилик қобилиятини аниқланг, яъни одамларга фаол таъсир қилиш ўқувини. Бунинг учун қўйида келтирилган саволларга ўйлаб ўтирмасдан, тезда жавоб беринг. Жавоблар тасдиқловчи ёки инкор этувчи бўлиши керак. Жавоб беришда аниқ бир вазиятда ўзингизнинг хақиқий хулқингизни акс эттиришга ҳаракат қилинг.
1. Ўртоқларингизни ҳар доим ҳам ўз тарафингизга бўйсундира оласизми?
2. Иложсиз вазиятда ҳам керакли йўл топа оласизми?
3. Сизга жамоатчилик ишлари шуғулланиш билан ёқадими?
4. Агар мақсадларингизни амалга ошириш йўлида зиддиятларга дуч келсангиз улардан воз кечасизми?
5. Сиз ҳар хил ўйин ва хурсандчилик тадбирларини ўйлаб топишни ва ташкил этишни ёктирасизми?
6. Сиз кўп ҳолларда бугун бажарилиши керак бўлган ишларни бошқа кунга кўчирасизми?
7. Сиз ўртоқларингиз сизнинг фикрингиз билан ҳаракат қилишларига ҳаракат қиласизми?
8. Сизни ўртокларингиз билан келишмовчиликларингизни уларнинг берилган мажбурият ва ваъдаларини бажармаслиги оқибатида бўлмаслиги ростми?
9. Сиз кўп холларда керакли ишларни бажаришда ташаббус кўрсатасизми?
10. Нотаниш вазиятда яхши кўникиб кетмаслигингиз ростми?
11. Бошлаган ишингизни тугата олмасангиз асабийлашасизми?
12. Ўртоқларингиз билан кўп мулоқот сизни чарчатиб қўйиши ростми?
13. Ўртоқларингизни қизиқишларини ҳисобга олувчи саволлларни ечишда кўпинча ташаббус кўрсатасизми?
14. Ўзингизни хақлигингизни исботлаш учун жуда камдан кам интилишнгиз тўғрими?
15. Мактабдаги (синфдаги) жамоат ишларида қатнашасизми?
16. Сиз ўзингизни фикрингизни ёки қарорингизни, агар у дўстларингиз томонидан дарров қабул қилинмаган бўлса, химоя қилишга ҳаракат қилмаслигингиз ростми?
17. Ўртоқларингиз учун ҳар хил тадбирларни ташкил этиш учун чин дилдан киришасизми?
18. Кўришув ва расмий учрашувларга сиз кўпинча кечикасизми?
19. Сиз кўпинча диққат марказда бўласизми?
20. Сиз ўзингизни катта гурухдаги ўртоқларингиз жамоасида ноқулай тутишингиз ростми?
Берилган саволларга жавоб бергандан сўнг, йиғилган баллар ҳисобини чиқаринг. Ҳар бир тоқ саволга тасдиқланган жавоб ва жуфт саволга берилган инкор жавоби 1 балл билан бахоланади.
Натижа:
15 балл ва ундан юқориси юқори даражадаги ташкилотчилик қобилиятидан дарак беради;
13-14 баллар – ташкилочилик қобилиятининг ўртача даражаси;
13 баллдан қуйи – ташкилотчилик қобилиятининг жуда пастлиги.
Агар сизда қуйи даража бўлса, тушкунликка тушманг, ҳохиш бўлса сиз ўзингиздаги ташкилотчилик қобилиятини ривожлантириш мумкин.