Практикум ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ва танглик вазиятидаги болалар билан ишлаш бўйича



Download 0,91 Mb.
bet40/70
Sana22.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#91715
TuriПрактикум
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   70
Bog'liq
практикум хуқуб ва жиноят бн ишлаш бўйича психолг ун


Қўрқув предмети билан ўйин


Бу метод шахс тараққиёти билан боғлиқ эмоционал бузилиш коррекциясида махсус методлардан бири ҳисобланади. Ўйинда қўрқувни енгиб ўтиш нафақат шахс муносабатини ўзгартиради, балки қўрқувдан қолган ҳиссиётларни чиқариб юболади. Ўйин учун бола қўрқадиган нарсага ўхшаш ўйинни топиш керак.


Эмоционал таъсир ўтказиш
Ота-оналарнинг қилган насиҳатлари кўп ҳолларда ҳеч қанақа ёрдам бермайди, аммо катталарнинг қўрқув объектига бўлган муносабати болага таъсир қилади. Қўрқув эмоционал ўтказиш механизми ёрдамида катталар муносабати орқали ўтказилади. Баъзан катта одам тасодифан болага қанақадир қўрқувни ёқтириши мумкин (масалан, бола итга яқин турганида қичқириб юбориш). Шу механизм ёрдамида ўтказилган қўрқув орқага қайтарилиши мумкин. Камроқ қўрқитувчи объектга қисқа жумла билан таъкидлаб, таъсирли имо-ишора билан қўрқувни олиб ташлаш мумкин. Масалан, бола қўнғиздан қўрқса: «Кет қўнғиз, халақит берма, биз жуда бандмиз», ёки водаправод трубаси гувилласа: «Гувиллашни бас қил, бу беҳуда». Бунда фикр муҳим эмас, балки интонация, шу сўзнинг айтилиши болага ишонч ва хотиржамликни юқтириши керак.
Боланинг умумий эмоционал ҳиссиётларининг даражасини ошириш
Агар бола доимий равишда эзилган, салбий эмоцияларни ҳис қилаётган бўлса, болани ижобий эмоцияларни ҳис қилишга ўргатиш асосий вазифа ҳисобланади. Бунга ҳар хил ўйин методлари билан эришиш мумкин. Агар бола ўйин фаолиятининг тараққиётидан ортда қолган бўлса, қолоқ бўлса, тенгдошлари каби ўйнай олмаса, бола билан унинг имкони етгунча ўйнаш керак. У билан бир ўйинни ўтказиш, айни дақиқада боланинг эмоционал тонусини ошириш, у билан эртанги кунги ўйин ҳақида келишиб олиш керак.
Кутиш ўтказилган ўйиндан ижобий самара олишга ёрдам беради ва ҳатто уни кучайтиради. Кутишда боланинг одатдаги ҳолатидан эмоционал тони юқори бўлади. Ҳар бир янги ўйин, сайр ва шу кабилар самарадорликка эришишни мустаҳкамлайди. Ўйинни кенгайтириш, унга янги элементларни қўшиш болада ижобий эмоция вужудга келтиради. Бу метод фақатгина қўрқувнинг коррекциясига тегишли эмас, уни деярли барча бола шахсининг эмоционал мотивацион сфераси бузилишида қўллаш мумкин.
Бола умумий кечинмалари даражасини ўйин методи ёрдамида оширишнинг яна бир вазифаси коррекция олиб бораётган психологнинг болани ишончини қозониши талаб қилинади. Чунки ишонч коррекциянинг самарадорлиги эҳтимолини кучайтиради. Ишончни ҳис қилиш бола психикасига яхши таъсир қилади.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish