5. Минтақавий хусусиятларни ҳисобга олиш.
Тарбияси қийин болалар билан тарбивий-профилактик тадбирларни ўтказиш жараёнида уларни ижтимоий—маданий ва иқтисодий вазиятларга таяниб, у ташкил этилаётган минтақанинг хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Албатта юқорида санаб ўтилган талаблар умумийдир, аммо тарбияси қийин болалар билан ишлаётган вақтда уларга психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш учун бир қатор метод, амаллар ва тактлардан фойдаланишни билиш лозим.
Тарбияда таъсир кўрсатиш методларининг тақдирлаш ва жазолаш жабҳаларига алоҳида эътибор берилади. Тарбияси қийин болалар билан ишлаш жараёнида ҳам педагог-тарбиячилар улардан самарали фойдаланишларига тўғри келади. Тақдирлаш бола ҳатти-ҳаракатларида ижобий сифатларни таркиб топиши ва мустаҳкамланиши учун, жазолаш эса ихтиёрсиз намоён бўладиган салбий фазилатларни тормозлаш ва улардан огоҳ этиш мақсадида фойдаланилади. Жазолаш ҳам адолатли ва боланинг шахсини камситмаган ҳолда самарали ташкил этилиши зарур. Тарбиявий воситалар орасида тарбия амаллари борки, уларни самарали ташкил этиш ва амалга ошириш ижобий натижаларга олиб келади.
Агрессив хулқли бола билан коррекцион иш
Агрессив хулқни «ёмон» билан бир хил ҳисоблаш мумкин эмас. Оғир, хавфли вазият пайдо бўлганида агрессивлик ҳимоя, баъзида эса вазиятни бартараф этувчи функцияни бажаради. Агрессив хулқ айниқса болада ёшга хос бўлган ўтиш даврида кузатилади. Бу шундан далолат берадики, ёш даврлари кризиси пайтида боланинг яшаши қийинлашади, ҳар қандай мураккаб вазиятда бола қийинчиликни ҳис қилади ва шу сабабли агрессив хулқнинг элементлари кузатиш мумкин. Бу нормадаги болага ҳам, агрессив хулқли болага ҳам бирдек тегишли. Аффектив бузилиш бўлганида агрессия одатий ҳодисага айланади, ҳатто хулқ-атворнинг бирдан бир шакли бўлиб қолади. Бироқ бунга қарамасдан, бола хулқида агрессивликнинг бор бўлиши улар билан ўзоро муносабатда қийинчилик туғдиради. Агрессив тенденцияларни тасодифий салбий ҳолат деб баҳолаб бўлмайди.
Шуни эсда тутиш керакки, аффектив тараққиёт жараёнида бола активлиги қонуний равишда ошиши мумкин. Одатда, катталар ёрдамида ўтказилган психокоррекциянинг бу зарурий босқичида бола ўзини қуршаган реаллик билан нисбатан адекват турдаги мулоқотни ўзлаштириши мумкин.
Бола агрессиясини коррекция қилишни унинг сабабини аниқлашдан бошлаш лозим. Агар агрессия эмоционал мотивацион сферанинг бузилиш сабабли бўлмаса коррекцион фаолиятни уни йўқотишга эмас, балки салбий оқибатларга олиб келувчи агрессив хулқни юмшатиш ва унинг намоён бўлишига йўл қўймасликка қаратиш лозим. Шу билан бирга катталарни унинг агрессив реакциясига адекват идрок қилишга тайёрлаш лозим.
Бошқа ҳолатда, яъни агрессия эмоционал мотивацион сферанинг бузилишини намоён бўлиши бўлса, психолог ёки тарбиячи ҳаракати боланинг мустаҳкамланмаган агрессив ҳаракатига йўналтирилиши лозим.
Коррекцион методиканинг қўлланиши тўлиқлигича агрессив хулқнинг сабабига боғлиқ бўлади. Коррекция методи конкрет ҳодиса ва конкрет болани ҳисобга олган ҳолда танланади. Бу қуйида шарҳланган коррекция методларини диққат билан кўриб чиқишни тақозо этади.
1. Агрессияга мойилликни эътиборга олмай қўйиш, унга атрофдагиларнинг диққат қаратмаслиги..
2. Агрессив ҳаракатларни ўйин мазмунига киритиш ва унга янги эмоционал мазмун бериш. Бу орқали боланинг атрофдагиларга зарар етказмаган ҳолда агрессив мойиллигини чиқариб юбориш (масалан, қароқчи ва казаклар ўйинида агрессив хулқли болага қароқчи ролини бериш).
Do'stlaringiz bilan baham: |