Номенклатураси маълум бўлган карта варағининг масштаби ва карта трапеция рамкасининг қирраларидаги географик координаталари аниқлаш. 2-Масала: K-41-89-А-г-3 номенклатурали карта варағининг масштаби ва карта трапеция рамкасининг қирраларидаги географик координаталари аниқлансин. Масалани ечиш учун дастлаб 1:1000 000 масштабдаги карта варағининг бурчакларидаги географик координата қийматлари аниқланади. 1:1000 000 масштабдаги карта варағини номенклатураси К-41 бўлиб, кенглик бўйича К қатор ва узоқлик бўйича 41- колонна тўғри келади. К- алфабитнинг 11-харфи бўлиб, шимолий параллел кенглиги 4º·11= 44º, жанубий параллел кенглиги 44º-4º=40º га тенг бўлади. Шарқий меридиан узоқлиги 6º·41-180º= 246º-180º=66 º, ғарбий меридиан узоқлиги 66º-6º= 60º бўлади.
К-41 карта варағи 144 та бўлакга бўлинади ва номенклатураси К-41-89 бўлган 1:100 000 масштабдаги карта варағини бурчакларидаги географик координата қийматлари аниқланади(9-шакл).
К-41-89 карта варағи 4 та бўлакга бўлинади ва номенклатураси К-41-89 –А бўлган 1:50 000 масштабдаги карта варағини бурчакларидаги географик координата қийматлари аниқланади. К-41-89-А карта варағи 4 та бўлакга бўлинади ва номенклатураси К-41-89–А-г бўлган 1:25 000 масштабдаги карта варағини бурчакларидаги географик координата қийматлари аниқланади (10-шакл).
Ўз ўрнида К-41-89-А-г карта варағи 4 та бўлакга бўлинади ва номенклатураси К-41-89 –А-г-3 бўлган 1:10 000 масштабдаги карта варағини бурчакларидаги географик координата қийматлари аниқланади
Масалани жавоби - K-41-89-А-г-3 номенклатурали карта варағининг масштаби 1:10 000 бўлиб, ушбу карта трапеция рамкасининг қирраларидаги географик координаталари қуйидагича:
φ1=41030’; φ2=410 32’30" λ1=62011’15"; λ2-=620 15’00˝. 3-Масала: трапециясининг рамка қирраларидаги географик координаталари φ1=51040’; φ2=510 45’ λ1=30000’; λ2-=30007’30˝ бўлган карта варағининг масштаби ва номенклатураси аниқлансин. Масалани ечиш икки поғонадан иборат бўлиб, биринчи поғонада карта трапециясининг рамка қирраларидаги географик кенглик ва узоқликлар фарқи бўйича карта масштаби аниқланади. Иккинчи поғонада ушбу аниқланган масштабга мос номенклатура қийматлари аниқланади.
1. карта трапециясининг рамка қирраларидаги географик кенглик ва узоқликлар фарқи:
Δφ=φ2- φ1=510 45’-51040’=05'; Δλ=λ1- λ2=30007’30˝-30000’=07’30˝ Демак, ушбу карта масштаби 1:25 000 бўлади.
2. 1:25 000 масштабдаги карта 1:1 000 000 масштабдаги карта варағини ичида жойлашгани сабабли дастлаб 1:1000000 масштабдаги карта варағининг номенклатураси аниқланади. Масалани ечиш учун рамка шимолий параллелини кенглиги ва шарқий меридианининг узоқлигидан фойдаланиб юқорида келтирилган (1) ва(2) формулалар орқали 1:1 000 000 масштабдаги карта варағининг жойлашган колонна номери - m ва қатор номери –n ҳисобланади.
,
.
Демак 1:1 000 000 масштабдаги карта варағи 36-колонна ва 13-қатор (лотин алфабитини М харфи) оралиғида жойлашиб номенклатура белгиси “М-36” бўлади (12-шакл).
Аниқланган 1:1000 000 масштабдаги М-36 карта варағи 144 та бўлакга бўлинади ва карта варағини бурчакларидаги географик координата қийматларига мос тарзда 1:100 000 масштабли картани номенклатураси аниқланади. Ушбу номенклатура М-36-1 га мос келди (12-шакл).
М-36-1 карта варағи 4 та бўлакга бўлинди ва географик координата қийматларига мос тарзда 1:50 000 масштабли картани номенклатураси аниқланди. 1:50 000 масштабдаги карта варағини номенклатураси М-36-1-В (13-шакл).
1:50 000 масштабли карта 4та 1:25 000 масштабдаги карта варағидан ташкил топгани учун М-36-1-В карта варағи 4 та бўлакга бўлинди ва карта варағини бурчакларидаги географик координата қийматлари асосида масштабдаги карта номенклатураси аниқланди: М-36-1-В-г бўлган (14-шакл).