Поролон ишлаб чиқариш жараёнининг схемаси



Download 1 Mb.
Sana21.04.2022
Hajmi1 Mb.
#569703
Bog'liq
1-amaliy (2)


Амалий машғулот
ПОЛИМЕРЛАНИШ РЕАКЦИЯСИ УСУЛИДА ОЛИНГАН ПОЛИУРЕТАННИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТЕХНОЛОГИК СХЕМАСИНИ ТАНЛАШ, УНГА КЕРАКЛИ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ ВА ЖАРАЁНДА ИШЛАТИЛАДИГАН ЖИХОЗЛАРНИ ТАНЛАШНИ АМАЛГА ОШИРИШ.
Эластик кўпик полиуретанлар оддий ва мураккаб гидроксилсақловчи полиэфирлар асосида ишлаб чиқарилади. Эластик полиуретанларни энг кўп тарқалган вакили - поролон ҳисобланади. Поролон ишлаб чиқариш учун адипин кислотаси, диэтиленгликол ва триметилолпропан асосида олинган мураккаб полиэфир, ҳамда 2,4-толуилендиизоцианат билан 2,6- толуилендиизоцианатни (65:35) аралашмаси ва сув хом ашё сифатида қўлланилади.
П оролонни блок усулида олишни технологияси хом ашёни тайёрлаш, полиуретанни кўпиртириш, поролонни етилиши ва поролон блокларини қайта ишлаш жараёнларидан иборат.
Поролон ишлаб чиқариш жараёнининг схемаси:
1 - фаолловчи аралашма компонентлари идишлари; 2 - вазний меёрловчи; 3 - фаолловчи аралашма аралаштиргичи; 4-УБТ-6,5 машинаси; 5-ролганг транспортери; 6- қурилиш камераси; 7- блокларни қирқадиган машина; 8-тахлагич; 9-этажерка; 10- етилиш камераси; 11 –қирқиш станоги.

Хом ашёни тайёрлаш ўз ичига фаоллаштирувчи аралашмани тайёрлашни олади. Аралашма 3 чи аралаштиргичга 1 чи оралиқ идишлардан 2 чи меъёрловчи орқали катализатор (диметиланилин), эмулгатор (сулфокислоталарнинг натрийли тузлари), ғоваклар катталигини ростловчи қўшимча (парафин ёғи) ва сув солиб, аралаштириб тайёрланади.


Фаоллаштирувчи аралашма, мураккаб полиэфир ва толуилендиизоцианатларни аралашмаси, узлуксиз равишда УБТ-65(4) машинасининг аралаштирувчи каллагига киритилади. Ҳосил бўлган аралашма қуйиш тирқиши орқали ингичка оқим кўринишида узлуксиз ҳаракатланаётган қоғоздан ишланган шаклга тушади ва шу ерда кўпикланади.
Кўпикланиш ташқаридан иссиқлик берилмасдан 1 минут ичида тугалланади. Шакл кўпик билан кучли вентиляцияланаётган туннел орқали ўтиб (бу ерда кўпикдан турли газлар ажралиб чиқади), 5 чи ролганга тушади ва 6 чи қуритиш камерасига узатилади. Қуритилган кўпик пластик блокларга қирқиш учун 7 чи машинага узатилади. Олинган блоклар 8 чи тахлагичлар ёрдамида 9 чи этажеркаларга жойланади ва 10 чи камерада етилиш учун сақланади. Етилиш жараёнида компонентлар орасидаги реакциялар тугалланиб, кўпик яхшилаб қотади ва керакли мустаҳкамликка эга бўлиб олади. Етилиш 12-24 соат давомида блокларни узлуксиз хона ҳароратидаги ҳаво билан пуфлаб ўтказилади.
Тайёр блоклар қирқиш дастгоҳларида 11 варақларга қирқилиб қадоқланади.
Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish