Поп донмаҳсулотлари



Download 221 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi221 Kb.
#49072
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Шухратга Попдон махсулот 2-боб


2-Боб. “Поп донмаҳсулотлари” АЖида моддий ресурслардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва иқтисодий таҳлили


2.1. “Поп донмаҳсулотлари” АЖининг умумий-иқтисодий ва бошқарув фаолияти тахлили

Мамлакатимизда дон, уруғ ва улардан қайта ишлаб олинган маҳсулотлар давлат ва жамоа хўжаликларида, уруғчилик станцияларида, элеватор, дон қабул қилиш корхоналарида, тарқатиш базасида, тегирмон, ёрма, омухта ем заводларида, шунингдек нон ва макарон заводларида, крахмал, пиво ва спирт ишлаб чиқариш заводларида сақланади.


Давлат ғалла заҳираларини тўплаш, жойлаштириш, уларга ишлов бериш, сақлаш, марказлашган холда фойдаланиш ва халқ хўжалигининг барча тармоқларини дон маҳсулотлари билан таъминлашдаги муҳим масалалар донни қабул қилиш ва уни қайта ишлаш корхоналари зиммасига юкланган. Шунингдек, бу корхоналар уруғлик, дуккакли, мойли ўсимлик ва ем-хашак ўтлари уруғларини ҳам қабул қилиш, тарқатиш ва уларга ишлов бериш амалларини ҳам бажаришади.
Аҳолини узлуксиз нон, макарон маҳсулотлари ва ёрма билан таъминлаш учун тегирмон ва ёрма заводларида ишлаб чикариладиган ун ва ёрма заҳиралари талаб қилинади. Захираларнинг асосий қисмлари юқорида кўрсатилган заводларда сақланади. Ун ва ёрма захиралари қаерда сақланишдан қатъий назар, улардан тўғри фойдаланиш муҳим давлат ишларидан бири бўлиб ҳисобланади.
“Поп донмаҳсулотлари” АЖ Наманган вилоятидаги энг йирик ун ишлаб чиқариш корхоналаридан биридир.
«Поп донмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти Наманган вилоят давлат мулкини бошқариш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 1995 йил 20 мартдаги №84 ПО-сонли давлат корхонасини очиқ акциядорлик жамиятина ўзгартириш тўғрисидаги буйруғига асосан ташкил этилган.
Жамият юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғриси”даги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва бошқа амалдаги қонунлар, ҳамда акциядорлик жамияти Устави асосида олиб боради.
«Поп донмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси, узоқ ва яқин чегарадош мамлакатларни истеъмол бозорини ривожлантириш, ватанимиз иқтисодини янгилаш жараёнини такомиллаштириш, социал-иқтисодий масалаларни ҳал этиш ва фойда топиш мақсадида ташкил этилган.
Жамият ўз мақсадларини амалга ошириш учун қуйидаги фаолиятлар билан шуғулланади:
-дон, ун, омухта ем ишлаб чиқариш ва халқ хўжалиги ҳамда аҳолини бу маҳсулотга бўлган эхтиёжини қондириш;
-дон, сортли ва гибрит дон ўғитлари, бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш ва уларни давлат заруратлари ва бошқа истеъмолчилар буюртмалари бўйича етказиб беришни таъминлаш;
-ғалла ва дон маҳсулотларини сақланишини таъминлаш;
-ички ва ташқи бозор коньюктурасини ўрганиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
-узоқ ва қисқа муддатли маркетинг маркетинг дастурларини ишлаб чиқиш, маҳсултларни реклама қилиш;
-улгуржи ва чакана савдо, савдо-ҳарид ва тижорат фаолияти билан шуғулланиш;
-тадбиркорларга ва фермер хўжаликларига пуллик сервис ҳизмати кўрсатиш (сервис марказларини ташкил этиш);
-жамият имиджини ошириш учун ҳайрия ишларини амалга ошириш;
-жамият қошида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш мақсадида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш;
-маҳсулот сифатини ошириш ва жаҳон бозорига чиқиш учун чет эл инвесторларини жалб этиш;
-ҳар-хил кўринишдаги янги технологияни олиб кириш;
-чет эл ва МДҲ давлатлари билан ташқи иқтисодий алоқалар ўрнатиш ва қўшма корхоналар очиш;
-Жаҳон бозорига чиқиш учун интернетда веб-сайтларни ташкил қилиш ва жамият тўғрисида тўла маълумотларни ва прайс варақларни интернетда ёритиш;
-Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.
Юқоридаги фаолиятлар учун маҳсус руҳсатнома (лицензия) олиш шарт бўлса, жамият руҳсатномани олгандан сўнг фаолият кўрсатади.
Поп донмаҳсулотлари” АЖининг умумий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлилини 1-жадвалдан кўриш мумкин.

Поп донмаҳсулотлари” АЖининг умумий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили


1-жадвал



Т/Р

Курсаткичлар

ўлчов бирлиги

2017 йил

2018 йил

2019 йил

Ўтган йилга нисбатан ўсиш

Миқдорда

Фоизда

1

Қиёсий нархда маҳсулот қиймати

минг сум

56192350

74442145

77980528

3538383

104,8

2

Амалдаги нархда маҳсулот қиймати

минг сум

58107961

72211811

81698980

9487169

113,1

3

Халқ истеъмоли моллари

минг сум

46292864

54471827

57615864

3144037

105,8

4

Меҳнат унумдорлиги

минг сум

86850.6

118727,5

127004,1

8276,6

106,9

11

Маҳсулот сотишдан соф тушум

минг сум

53427238

65310663

84053703

18743040

128,6

14

Баланс фойдаси

минг сум

5149092

6851998

8257014

1405016

120,5

15

Соф фойда

минг сум

21587

75404

247498

172094

328,2

5

Аҳолига пуллик ҳизмат

минг сум

13836.0

14038,7

9986,1

-4052,6

71,1

6

Иш хақи фонди

минг сум

3387750

4654494

5337968

683474

114,6

7

1 кишига ўртача иш хақи

минг сум

436.3

618,6

724,5

105,9

117,1

8

Ун ишлаб чиқариш жами

тн

52510

49664,7

57267,4

7602,7

115,3


Шундан Олий нав

тн




1022,6

1536

513,4

150,2


1-нав

тн

52510

48642,1

55731,4

7089,3

114,5


Кепак

тн

15848

16034

17786

1752

110,9


Омухта ем

тн

35241

39400

34800

-4600

88,3

9

Нон маҳсулотлари

тн

1291

1579,4

1870

290,6

118,3

11

Уруғлик дон ишлаб чиқариш жами

тн

6293

5392

8173

2781

151,5

12

Қувватдан фойдаланиш

%

55.2

78,8

81,4

2,6

-


Тегирмон цехи

%

45.9

72,4

83,4

11

-


Омухта ем цехи

%

79.2

88,6

78,3

-10,3

-

Жадвал муаллиф томонидан корхона маълумотлари асосида тузилган


Жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг умумий қиймати амалдаги нархларда 2019 йилда 81698980 минг сўмни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 9487169 минг сўмга ёки 113,1%га кўпайди. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича ҳам ўтган йилга нисбатан ўсиш кузатилган. Жумладан бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш 2019 йилда 57615864 минг сўмни ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан 3144037 минг сўмга кўпайган. Корхонада меҳнат унумдорлиги 2018 йилда бир киши ҳисобига 118727,5 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 127004,1 минг сўмни ташкил этди. Меҳнат унумдорлиги жорий йилда ўтган йилга нисбатан 8276,6 минг сўмга ёки 106,9%га кўпайган. Корхонада меҳнат унумдорилигининг ўсишига мувофиқ холатда фойда кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан ўсган. Бундан маҳсулотларни сотиш баҳоси ўтган йилга нисбатан кўтарилган деган хулоса чиқариш мумкин. Корхонанинг баланс фойдаси 2017 йилда 5149092 минг сўмни ва 2018 йилда 6851998 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб унинг миқдори 8257014 минг сўмни ташкил қилган ёки ўтган йилга нисбатан 1405016 минг сўмга кўпайган. Корхонанинг соф фойдаси эса йилдан йилга ўсиб борган ва 2018 йилда 75404 минг сўмни, 2019 йилда эса 247498 минг сўмни ташкил этган. Бу миқдор жорий йилда ўтган йилга нисбатан 172094 минг сўмга ёки 328,2%га ўсган.
Аҳолига пуллик ҳизмат кўрсатиш бўйича эса корхонада ўтган йилга нисбатан камайиш кузатилган. 2018 йилда корхона томонидан аҳолига турли шаклларда 14038,7 минг сўмлик пуллик ҳизматлар кўрсатилган бўлса, 2019 йилда унинг умумий қиймати 9986,1 минг сўмга тушиб қолган ва ўтган йилга нисбатан 4052,6 минг сўмга камайган.
Корхонада ҳодимларнинг йиллик иш ҳақи фонди йилдан йилга ортиб бормоқда. Унинг умумий миқдори 2018 йилда 4654494 минг сўмни ва 2019 йилда 5337968 минг сўмни ташкил этган. Бунга асосан ходимларнинг ўртача иш ҳақининг йилдан йилга ошиб бораётганлиги сабаб бўлган. “Поп донмаҳсулотлари” АЖида бир кишининг ўртача иш ҳақи 2018 йилда 618,6 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу миқдор 724,5 минг сўмни ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан 105,9 %га ортган.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси асосан қишлоқ хўжалигига боғлиқ. Чунки корхонада вилоятнинг асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўлган буғдой қайта ишланади. Кейинги йилларда хом-ашёнинг чекланиб қолаётганлиги сабабли корхона тўла қувват билан ишлай олмаяпти. Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси 2018 йилда 78,8%ни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 81,4% қувватдан фойдаланган ҳолос.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонуннинг 63-моддасига биноан акциядорлик жамиятини акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи бошқаради. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан ички назоратни тафтиш комиссияси ва аудитор амалга оширадилар. Мазкур Қонунда акциядорлик жамиятининг бошқарув органларига қўйилган умумий мажбурий талаблар мавжуд, лекин шу билан биргаликда у акциядорларнинг жамиятни бошқаришни ташкил этиш, ваколатларни бошқарув органлари ўртасида тақсимлаш, доимий ёки вақтинчалик назорат органларини ташкил этишнинг турли вариантларини танлаш ҳуқуқини назарда тутади. Умуман олганда Қонунда акциядорлик жамиятларида бошқарув ва назорат вазифалари амалга оширилишида қуйидаги органлар тузилиши назарда тутилган:
- акциядорларнинг умумий йиғилиши;
- кузатув кенгаши;
- ижроия органи;
- тафтиш комиссияси;
- аудитор;
- саноқ комиссияси;
- тугатиш комиссияси.
Бу органлар сайлаб ёки тайинлаб қўйилишида акциядорлар бевосита ёки билвосита иштирок эта оладилар. Назорат органлари таркибига шартли равишда акциядорлар реестрини юритувчи мустақил реестр сақловчини ҳам киритиш мумкин. Чунки у бажарадиган назорат ва ҳисоб юритиш вазифалари акциядорлик жамиятини бошқаришга таъсир этади. Акциядорлик жамиятининг бошқарув ва назорат органлари таркиби чизмада акс эттирилган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуннинг 64- моддасида акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятни бошқаришнинг олий органи эканлиги қайд этилган. Умумий йиғилиш жамиятни ташкил этиш, унинг фаолияти, уни қайта ташкил этиш, тугатиш билан боғлиқ масалаларни хал этади, жамият уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади. Амалдаги қонунларга зид бўлмаган барча масалалар Қонунда белгиланган тартибда акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига киритилиши мумкин. Умумий йиғилиши акциядорлик жамияти учун энг муҳим бўлган кенг доирадаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда мутлақ ваколатга, бир қанча ҳолларда эса алоҳида ваколатларга эга. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари сони ўттиз кишидан кам бўлган жамиятда кузатув кенгаши вазифалари жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин.
Акциядорлар умумий йиғилиши одатда бир йилда бир марта умумий ҳисобот йиғилиши сифатида чақирилади. Умумий йиғилишлар оралиғида акциядорлар номидан жамиятнинг кузатув кенгаши иш олиб боради. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалаларни ҳал этишни мустасно қилганда кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.
Кузатув кенгаши аъзолари акциядорлар умумий йиғилишида Қонунда белгиланган тартибда сайланади, улар чекланмаган марта сайланишлари ва қайта сайланишлари мумкин. Кузатув кенгашининг миқдор таркиби акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари сони беш юздан ортиқ бўлган жамиятда кузатув кенгаши аъзолари сони 7 кишидан, овоз берувчи акцияларнинг эгалари сони мингтадан ортиқ бўлган жамиятда эса 9 тадан кам бўлиши мумкин эмас. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуннинг 83-моддасига биноан акциядор кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки бир неча номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Қонуннинг 76-моддасига биноан кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда кумулятив овоз бериш қўлланади, яъни барча номзодларга берилган овозлар сони йиғилишда иштирок этаётган овоз берувчи акциялар сони билан белгиланади ва ундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади. Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини уюштиради, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда ҳамда, жамият уставида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.
Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни ижроия органи амалга оширади. Бу вазифани яккабошчилик асосидаги ижроия органи ҳисобланади.
Директор акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритади, битимлар тузади, штатларни тасдиқлайди, жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Назоратни амалга ошириш учун акциядорлар умумий йиғилиши томонидан жамият уставига мувофиқ тафтиш комиссияси - жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилувчи ички назорат органи сайланади. Тафтиш комиссияси умумий йиғилиш тасдиқлаган Низом асосида иш олиб боради. Унинг аъзоси бир вақтнинг ўзида кузатув кенгашининг ҳам аъзоси бўлиши ёки жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллаши мумкин эмас. Умумий йиғилиш қарори билан коллегиал орган-тафтиш комиссияси ўрнига тафтишчи сайланиши мумкин.
Аудитор номзоди акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш жамият билан аудитор ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Аудитор хизматига тўланадиган ҳақ миқдори жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ овоз берувчи акциялар эгаларининг сони юздан ортиқ бўлган жамиятда саноқ комиссияси тузилади. Унинг миқдор ва шахсий таркиби кузатув кенгашининг таклифига биноан акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Саноқ комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши лозим. Овоз берувчи акциялар эгалари сони беш юздан ортиқ бўлган жамиятда саноқ комиссияси вазифалари жамиятнинг ихтисослаштирилган реестр сақловчиси зиммасига юкланиши мумкин.
Жамият тугатиладиган бўлса тугатиш жараёнига раҳбарлик қилиш учун тугатиш комиссияси тузилади. Акциядорлик жамияти ихтиёрий равишда тугатилаётган бўлса кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилишига жамиятни тугатиш ва тугатиш комиссиясини тузиш ҳақидаги масалани тақдим этади. Акциядорлик жамияти суд қарорига биноан тугатилишида тугатиш комиссияси қонунчиликда белгиланган тартибда тайинланади.

Download 221 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish