Поместите здесь ваш текст
ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИ
5-маъруза
Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмининг моҳияти ва аҳамияти ерларнинг ҳолатига таъсир қилувчи ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкаси мулкдорларига ижтимоий-иқтисодий усулларни қўллашда намоён бўлади.
Маъмурий усуллардан фарқли ўлароқ, иқтисодий усуллар ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мулкий ва иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатиб, уларнинг моддий манфаатдорлигига таянади.
Поместите здесь ваш текст
Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмини ҳуқуқий таъминлаш – бу ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш чора-тадбирларини режалаштириш, молиялаштириш, ер учун ҳақ тўлаш ва унга зарарли таъсир кўрсатганлик учун тўловлар ундириш, иқтисодий рағбатлантириш, иқтисодий жазо чораларини қўллаш билан боғлиқ қоида-талабларнинг қонун ҳужжатларида мустаҳкамланишидир.
Иқтисодий механизмининг хусусиятлари:
1) ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш иқтисодий механизмининг ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори учун иқтисодий рағбатлантириш воситаси сифатида баҳоланиши;
2) ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш иқтисодий механизмининг айрим турларида давлат мажбурлов чораларидан фойдаланилиши (масалан, ерлардан нооқилона фойдланганлик ҳамда қонунларда белгиланган талабларни бузганлик учун иқтисодий жазо чоралари қўллашда, ерлардан фойдаланганлик учун солиқ ундиришда);
3) ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш иқтисодий механизмида маъмурий-ҳуқуқий воситаларнинг иқтисодий рағбатлантириш усуллари билан ўзаро уйғунлашганлиги;
Yer huquqi
4) ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш иқтисодий механизмини ҳуқуқий таъминлашда ер қонунчилиги тамойилларнинг устувор мавқе касб этиши;
5) ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда иқтисодий манфаатдорлик ер қонунчилиги талабларига асосланган ҳолда таъминланиши;
6) ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш иқтисодий механизмининг ерлардан оқилона, илмий асосланган тарзда ҳамда самарали фойдаланишни таъминловчи восита сифатида намоён бўлиши;
7) ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш иқтисодий механизмининг ҳуқуқий институт сифатида бир қатор восита ва усуллар мажмуидан (ерлардан фойдаланганлик учун тўлов, иқтисодий рағбатлантириш, иқтисодий жазо чораларини қўллаш, суғурта ва жамғармалар) ташкил топиши.
Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш иқтисодий механизмининг мақсади - ер ресурсларининг қийматини мос равишда баҳолаш, ундан илмий асосланган тарзда оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, ер қонунчилиги талабларига риоя этилишини рағбатлантириш, ерларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича фаолиятни имтиёзли солиқ ва кредит бериш ёрдамида ривожлантириш, ерга зарар етказилишини олдини олиш ва етказилган зарарни қоплаш ҳамда ер учун ҳақ тўлашни таъминлашдан иборат.
Ер учун ҳақ тўлаш тушунчаси ўз ичига ерга нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларга эга бўлиш натижасида келиб чиқувчи барча мажбурий тўловларни қамраб олади. Ер учун ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий асослари бевосита Ўзбекистон Республикасининг Ер ва Солиқ кодексларига бориб тақалади. Хусусан, ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий принципларидан ҳисобланиши Ер кодексининг 2-моддасида тўғридан-тўғри мустаҳкамланган. Мазкур кодекснинг 28-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўланади.
Ер солиғи ер эгалари, мулкдорлари ва фойдаланувчилардан ундириладиган энг асосий ҳақ шаклларидан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ, ер солиғининг уч асосий шакли санаб ўтилган:
1) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (ЎзР СК 49-боби);
2) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (ЎзР СК 50-боби);
3)ягона ер солиғи (ЎзР СК 57-боби).
Do'stlaringiz bilan baham: |