Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


VI-VIII асрлардаги этник-маданий жараёнлар хусусида



Download 0,81 Mb.
bet9/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

VI-VIII асрлардаги этник-маданий жараёнлар хусусида


Эрамизнинг 551 йилида Олтойда янги давлат – Турк хоқонлиги юзага келди. Турк хоқонлиги ҳукмдори Муқанхоқон (554-576 йй.) ва унинг амакиси Истами ЯбҚуларнинг Ўрта Осиёга юришлари VI асрнинг 50-йиллари охири ва 60-йилларида айниқса кучайди. 568 йили Ўрта Осиё батамом улар қўлига ўтди. Улар аввал кўпроқ ўзлаштирилмаган ерларга, сўнгра аста-секин маҳаллий аҳоли яшайдиган қишлоқларга яқинлашиб, ерли халқ маданий-хўжалик ютуқлари таъсирида ярим ўтроқ ва кўп ҳолларда ўтроқ турмуш кечиришга, улар билан иқтисодий ва маданий алоқани кучайтиришга муяссар бўлдилар. Натижада Хоразм, Фарғона, Сўғднинг катта қисмида яшовчи туркий қабилалар улар билан аралашиб кетди.
VI асрнинг 60-70 йилларида хоқонлик қабилалари Бухоро воҳаси ва ҳатто Шимолий Афғонистон ҳудудларига ҳам бориб ўрнаша бошладилар. Бунинг натижасида маҳаллий аҳоли билан ўзаро яқинлашув ва қон-қариндошчилик алоқаларининг ривожланиши жараёни содир бўла бошлади. 603 йилга келиб Турк хоқонлиги узил-кесил 2 қисмга: Шарқий ва ўарбий қисмларга бўлиниб кетади. Ўрта Осиёдаги бир нечта кичик ярим мустақил давлатлар ўарбий Турк хоқонлиги таркибида эди.
Янги ер эгалиги муносабатлари ривожланаётган ўарб хоқонлигининг ижтимоий таркиби ҳам, сиёсий бошқаруви ҳам анча-мунча мураккаб эди. Ярим асрлик ҳукмронлик жараёнида туркларнинг бир қисми ўтроқлашади, қолганлари ерли чорвадорлар билан аралашиб кетади. Ўтроқ ҳаётнинг анъанавий-маъмурий удумлари таъсирида бошқарув таркиблари аста-секин ўзгариб, хоқонлик қабилаларининг ижтимоий-сиёсий мавқеи мустаҳкамланиб боради. Турклар этник-сиёсий ҳаётда фаоллашиб, Ўрта Осиё жамиятининг барча жабҳаларида тенг қатнаша бошлайдилар. Хоқон Шегуй вафотидан кейин (618 й.) ҳокимиятга келган Тўн ЯбҚу (Тўн баҳодир) даврида ўарбий хоқонлик янада кучаяди.
Бу жараённи тўхтатиш учун ҳеч бир сиёсий куч майдонга чиқмади. Аксинча, маҳаллий аслзодалар, айниқса, сўғд зодагонлари турк хоқонлари ҳимоясида ўз савдо-сотиқ ишларини ривожлантириб, бу ишлардан жуда катта даромад олар эдилар. Туркий аҳоли сон жиҳатдан кўпайиб, уларнинг маҳаллий аҳоли ўртасидаги этник қатлами тобора қалинлашиб борди. Айниқса, туркий қатлам VII-VIII асрларда Шош ва Фарғонада устун даражага эга эди. Гарчи ўарбий Турк хоқонлиги 659 йилга келиб парчаланиб кетса-да, унинг этник таъсири ўлкада сақланиб қолди.
VIII аср бошида арабларнинг Ўрта Осиёга бостириб кириши маҳаллий аҳоли этногенезига деярли таъсир кўрсатмади. Араблар улардан сиёсий ҳукмронликни тортиб олиб, туркий халқларнинг Ўрта Осиёга кириб келиш жараёнига чек қўя бошладилар. Хоқонлик қабилаларининг маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетиши, уларнинг тобора ўтроқ ҳаёт тарзига ўтиши ҳолати юз берди. Туркий тил тобора кенг тарқала бошлади. Араблар туркий халқлар таъсирини синдириш мақсадида Мовароуннаҳрни эронликларга яқинлаштириш сиёсатини тутдилар. Шу мақсадда Ўрта Осиёга VIII-IX асрларда арабий ва эроний оилаларни кўчириб келтириб жойлаштириш сиёсатини юргиздилар. Бу даврга келиб турклар ўз таъсирларида Еттисувни сақлаб қолдилар холос.
Ўзбек халқи этногенезининг кейинги даврлари. «Ўзбек» атамаси хусусида
Ўзбек халқи шаклланишининг кейинги, яна бир муҳим даври IX-XII асрлар ҳисобланади. Х асрнинг охирларида туркий этник қатламнинг Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларида устунлигини таъминловчи тарихий воқеалар содир бўлди. АрҚу, тухси, қарлуқ, чиғил ва яғмо қабилалари иттифоқидаги қорахонийлар давлати юзага келиб, бу давлат 999 йили Мовароуннаҳрни ўз илкига киритди. Жорахонийлар давлатида қарлуқ-чиҚил туркий тил лаҳжаси кенг тарқалди. Кейинчалик шу тил асосида адабий туркий тил юзага келиб, уни Маҳмуд КошҚарий «энг очиқ ва равон тил» деб атаган. Туркий тилда IX-XII асрлар мобайнида бир қатор асарлар ёзилган бўлиб, Аҳмад Югнакийнинг (775-869) «Ўибатул-ҳақойиқ» (Ўақиқатлар туҳфаси) достони, Юсуф Хос Ҳожибнинг (XI аср, «ЖутадҚу билик» (Саодатга йўлловчи билим) асари, Маҳмуд ЖошҚарийнинг машҳур «Девону луғатут-турк» асари, Аҳмад Яссавийнинг (1041-1167) «Ўикматлар»и ҳамда «ЎҚузнома», «Алпомиш», «ГўрўҚли» каби достонлар шулар жумласидандир.
Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг форсий-дарий тилида сўзлашувчи аҳолиси Х асрдан бошлаб ўзини «тозик» — яъни «тожик» деб юрита бошлайди. Сомонийлар ва Жорахонийлар (IX аср ўрталаридан -1213 йилгача) дан ташқари ҳукмронлик қилган кейинги сулолалар, ўазнавийлар (997-1187), Салжўқийлар (1040-1157), Хоразмшоҳ-ануштегинийлар (1097-1231) нинг барчаси туркий қавмга тегишли бўлиб, ўз вақтида нафақат Ўрта Осиё, балки Ўрта Шарқда ҳам ҳукмронлик мавқеига эга бўлганлар. Мўғуллар истилоси гарчи аҳоли бошига ниҳоятда оғир кулфатлар ва йўқотишлар олиб келган бўлса-да, тадқиқотчилар фикрича, ўзбек халқи этногенези ва ирқига деярли таъсири бўлмади.
Мовароуннаҳр ва Хоразмдан шимолда жойлашган вилоятларни, мусулмон муаллифлари Дашти Жипчоқ-Жипчоқ чўли деб аташган. Жадимданоқ бу ерларда асосан туркий халқлар ва турклашган мўғуллар истиқомат қилар эдилар. Чингизхон босқинидан сўнг бу ерлар катта ўҚил Жўчининг илкига тушган эди. Кейинчалик бу ҳудуд икки қисмга бўлиниб кетди. Жўчининг ўҚли бўлмиш Шайбоннинг авлодидан бўлган Султон Муҳаммад 13 ёшида (1312-1341) Оқ Ўрдага ҳукмдор бўлади. Султон Муҳаммадга Ўзбекхон деб тахаллус берилган.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда ўлкамиз ҳудудларида энг қадимги даврларда яшаган ўтроқ маҳаллий аҳоли – сўғдийлар, хоразимийлар, бақтрийлар, саклар, массагетлар, ҳозирги ўзбек халқининг асосини ташкил этади. Тарихнинг қадимги даврларида аҳоли кўп ҳолларда ўзлари яшаган жой номи билан аталган бўлиб, ўрта асрларга келиб бу номлар ўзгаради. Хусусан, Дашти Қипчоқ ҳудудларида яшаган туркий аҳоли Мовароуннаҳр ерларига келиб, бу ерда яшаётган ўтроқ аҳоли билан уйғунлашиб кетган ва аҳоли ўз номини ўзбек деб атаган. Ўрта асрлар тарихий адабиётларида ҳам бу ном «ўзбек», «ўзбеклар» сифатида тилга олинади. Аммо, шу нарса аниқки, Дашти Қипчоқ ҳудудларидан келган туркий қабилалар маҳаллий аҳоли этногенезига, урф-одат ва анъаналарига сезиларли даражада таъсир этмадилар, аксинча унинг орасига сингиб кетиб юқори даражадаги маданият таъсирида бўлдилар.
Тадқиқотчи Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг ёзишича, ўзбек халқи асосан икки этник қатламдан ташкил топган. Биринчи қатлам Турон-Туркистон ҳудудларида шаклланган. Иккинчи қатлам эса Волга (Итил) дарёси бўйларидан тортиб, то Хоразмнинг шимоли, Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларигача бўлган ҳудудларда шаклланган, бу макон ўтмишда турли номлар билан, чунончи Қипчоқ дашти, Олтин Ўрда, ўзбек вилояти, ўзбек мамлакатлари, ўзбек улуси деб аталган. Халқимизнинг бу қатламини жуғрофий ўрин жиҳатидан шартли равишда шимолий қатлам деб аташ хам мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўзбек халқининг этник шаклланиши узоқ давом этган мураккаб жараёндир. Ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида бир неча минг йиллар давомида яшаб келган маҳаллий сўғдийлар, қанҚлар, бақтрийлар, хоразмийлар, довонликлар, саклар ва массагетлар ташкил этади. Турли даврларда бу ҳудудларга кириб келган қабилалар, элатлар ва халқлар давр ўтиши билан маҳаллий аҳолига ўз таъсирини қисман ўтказган. Ўзбек халқи шаклланиш жараёнининг барча босқичларида маҳаллий аҳоли четдан келган (келгинди) аҳолига нисбатан устун бўлган.
Бу фикримизни исботловчи далиллардан бири, кейинги уч-икки минг йил давомида Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда маҳаллий аҳолининг тили уч марта ўзгарди. Хусусан, шарқий эроний тиллар ўрнига Қарбий эроний тиллари (форс тили) ва эрамизнинг бошларидан бошлаб туркий тиллар кенг тарқала бошлади. Аммо маҳаллий халқнинг «қони», яъни генетикаси айтарли ўзгармади ва қадимий халқларга хос кўпгина антропологик хусусиятлар шу кунларга қадар сақланиб келмоқда.
Ўзбек халқи келиб чиқишининг асосини энг қадимги даврлардан бошлаб ўлкамиз ҳудудларида яшаб келган халқлар ва элатлар ташкил этган. Икки минг йил давомида маҳаллий аҳолига келиб қўшилган туркий тилли элат ва халқлар ўзбек халқининг шаклланишида асосий таркибий қисм сифатида қатнашган.
Таянч тушунчалар
Энтогенез, хоразмийлар, сўғдийлар, бақтрийлар, саклар, массагетлар, Дашти Қипчоқ, «Икки дарё оралиғи типи», «Ўзбек» атамаси, Ўзбекхон.
Мустақил иш мавзулари
Ўлкамиз ҳудудларида яшаган энг қадимги аҳоли ва уларнинг машғулотлари.
Ўзбек халқи шаклланишининг босқичлари.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish