Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


-50-йилларда зиёлиларнинг таъқиб қилиниши



Download 0,81 Mb.
bet31/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

1930-50-йилларда зиёлиларнинг таъқиб қилиниши
Миллий адабиёт ва санъатнинг аҳволи қийин ва номутаносиб ҳолатда эди. Шахсга сиҚинишнинг рутубатли иқлимига қарамай ижодий ҳаёт сўнмади, ёзувчилар ва адабиётшунослар қатори кенгайди. 1934 йил мартда Тошкентда Ўзбекистон ёзувчиларининг съезди бўлди ва унда Республика Ёзувчилар уюшмаси ташкил қилинди.
Ўзбек ёзувчиларининг номлари жаҳонга кенг ёйила бошлади. ўафур ўулом, Ойбек, ўайратий, Ўамид Олимжон, Абдулла Жаҳҳор, Ойдин Собирова, Усмон Носир, Комил Яшин ва бошқаларнинг асарларида халқнинг ижтимоий ҳаёти ва анъаналари, меҳнат қаҳрамонлари, шижоати каби хусусиятлар ўз бадиий ифодасини топган.
Лекин 30-йилларда кучайган маъмурий буйруқбозлик тизими ва шахсга сиҚиниш мафкураси ижод аҳлини, қолаверса республиканинг маданий ҳаётини бўҚа бошлади. Ижодни партиявийлик ва ягона мафкурага бўйсундирилиши ҳаётни бадиий тасвирида вулгар-социал кўринишларга кенг йўл очди. Партия томонидан янги ҳаётни куйлашга бўлган чақириқ ва мажбурий чеклашлар ижодий жараёнда тарихий ўтмишни бир томонлама тасвирлашга олиб келди.
Адабиётда борлиқни, мураккаб ижтимоий муаммоларни бўяб кўрсатиш, хато ва камчиликлар ҳақида сукут сақлаш зарурий шарт бўлиб қолди.
Миллий маданият 30-йилларда қаттиқ фожиага учради. Инсон ҳақ-ҳуқуқларининг поймол қилиниши кучайди. Абдулла Жодирий, Чўлпон, Фитрат, Шокир Сулаймон, Зиё Саид, Элбек, Боту, Аъзам Аюб, Усмон Носир, Жосим Сорокин каби миллатнинг етук зиёлилари қатағон қилинди ва халқимиз уларнинг асарларини ўқишдан узоқ вақт маҳрум бўлди.
40-йиллар охирларида фан ва маданият ходимларини қатағон қилишлар давом этди. ВКП (б) МКнинг 1946 йил «Звезда» ва «Ленинград» журналлари ҳақидаги қарорлари қатағонлар янги тўлқинининг Қоявий асоси бўлиб хизмат қилди. Шу пайтдан бошлаб адабиёт ва санъатда ижодий демократик ривожланиш узоқ йиллар давомида сунъий таъқиб қилинди, жойларда ҳурфикрлилик сиқувга олинди.
Марказнинг кўрсатмаларига асосланиб, республиканинг партия органлари ижодий зиёлиларга қарши кураш олиб бордилар. Уларнинг асарларидаги миллий Қоялар уларни айблаш учун фойдаланилди. Ёзувчи ва шоирларнинг асарларида ўрта аср ва инқилобгача бўлган даврдаги халқ тарихини, маданиятини бадиий тасвирлаш-ўтмишни қўмсаш, идеаллаштириш деб айбланди ва уларга «миллатчи» деган тамҚалар ёпиштирилди. Шу қабилда Ойбек, Абдулла Жаҳҳор, Миртемир, Шайхзода ва бошқа ўзбек ёзувчилари қораланди.
1951 йил августда республика матбуотида «қатор шоир ва ёзувчиларнинг ижодида мафкуравий оҚишлар» мавзусида мақола чоп этилди. Унда Туроб Тўла, Камтар Отабоев, Миртемир, Собир Абдулла, Ўабибий каби ижодкорлар миллатчиликда ва пантуркчиликда айбланиб, танқид қилиндилар. Шунингдек, Ойбек, Х. Зарифов, Х. Ёқубов, Саид Аҳмад, И. Султонов ва бошқалар «ўзбек совет адабиёти вазифаларидан четда туриш»да ва «жиддий Қоявий хатоликлар»га йўл қўйганликда айбландилар.
1951 йилда Мақсуд Шайхзода, Шукрулло Юсупов, ўулом Алимов ва бошқа бир қатор ижодкорлар «антисовет миллатчилик фаолияти» да айбланиб қамоққа олиндилар ва 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиндилар. Шу йиллари жамиятшунос олимлардан бир гуруҳи, чунончи, файласуф В. Зоҳидов, иқтисодчи А. Аминовлар пантуркизмни ташвиқот қилишда ва буржуа-миллатчиликда айбланиб, таъқиб қилинди.
ЖатаҚон қилинган санъат, фан ва маданият арбоблари мустабид тузум даврида ҳақ-ҳуқуқсизлик қурбони бўлдилар.
Адолат бир қадар қарор топиб, шахсга сиҚиниш ва унинг оқибатларини тузатиш учун олиб борилган курашлардан кейин асоссиз қатағон қилинган маданият ва фан арбоблари оқландилар.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish