Полизчилик



Download 86,5 Kb.
bet1/6
Sana26.02.2022
Hajmi86,5 Kb.
#469454
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-Полиз экинлари


ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ
РЕЖА:
1. Полизчиликнинг қишлоқ хўжалигида тутган ўрни.
2. Тарвуз, қовун ва қовоқ биокимёвий таркиби ва аҳамияти. Полиз экинларининг ботаник таърифи, морфологияси ва биологияси.
3. Қовун, тарвуз ва қовоқ тур ва навлари ҳамда уларнинг гуруҳланиши.
4. Суғориладиган ерларда ўстириш технологияси ва йиғиш, сақлаш муаммолари.

1. Полизчиликнинг қишлоқ хўжалигида тутган ўрни. Полизчилик – қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи. У фан сифатида полиз (тарвуз, қовун ва қовоқ) экинлари морфологияси, биологияси ва улардан юқори ҳосил олиш технологиясининг назарий ва амалий усулларини ўрганади.


Тарвуз, қовун ва қовоқ иссиқликка, ёруғликка, тупроқнинг юмшоқлигига ва таркибидаги озиқ моддалар миқдорига ниҳоятда талабчанлиги билан характерланади.
Полиз экинлари ер шарининг тропик, субтропик ва мўътадил иқлимли минтақаларида 6,2 млн. гектар майдонга экилиб, 142,4 млн. тонна ялпи ҳосил етиштирилади. Полиз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлар – Хитой, Туркия, Ҳиндистон, АҚШ, Эрон, Миср, Испания кабилар ҳисобланади. Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароити бу экинлар етиштириш учун қулай бўлгани учун, қадимдан ўстирилган. Айниқса, қовун мевасининг озиқалиги ва мазаси юқори бўлганлигидан қадимдан Марказий Осиё халқларининг энг муҳим ва севимли маҳсулоти бўлиб келган.
Ўзбекистон қовунлари фақат мазаси яхши бўлибгина қолмасдан, узоқ масофаларга ташилувчанлиги ва сақланувчанлиги билан ҳам бошқа экинлардан ажралиб турган.
Қовун ватани Марказий ва кичик Осиё. Халқ селекционерлари қовуннинг бир-биридан кескин фарқ қиладиган кўплаб тур хиллари ва маҳалий навларини яратдилар. Айниқса, Ўзбекистонда Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона ва жанубий воҳалар вилоятлари қадимдан қовунчилик ривожланган марказлар ҳисобланади. Лекин, 1991 йилларгача Ўзбекистонда полизчиликни қишлоқ хўжалигининг иккинчи даражали соҳаси сифатида қаралган. Полиз экинлари учун унумдорлиги паст бўлган ёки бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ўстириш имконияти бўлмаган ерлар ажратилган, уларнинг майдонлари кичик бўлиб, тарқоқ жойлашган. Натижада илғор технологияни қўллаш имконияти бўлмаган йўқола бошлаган.
Ҳозирги кунга келиб, республикамиз қишлоқ хўжалигида бўлаётган ўзгаришлар туфайли, полизчиликка ҳам эътибор кучайди. Айниқса, бозор иқтисодиёти даврида, озиқ-овқат муаммо бўлиб турганда қимматбаҳо экинлардан бўлган тарвуз, қовун ва қовоқ етиштиришни кўпайтириш ҳам тақозо этилмоқда.
Ўзбекистонда мавжуд полиз экинлари майдони 42-45 минг гектар ҳосилдорлиги – 180 центнер атрофида бўлса, яқин келажакда бу кўрсатгични 60 минг гектарга ва ялпи ҳосилни 1,5 млн. тоннага етказиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон полизчилиги олдида қуйидаги вазифалар туради:

  • йўқолаётган ва кам экилаётган нодир қовун навларини тиклаш ва майдонини кенгайтириш;

  • ихтисослашган хўжаликларда, замонавий технологияни қўллаш эвазига полиз экинлари ҳосилдорлигини ошириш;

  • полизчилик соҳасида селекция ишларини кучайтириш ва уруғчилигини яхшилаш;

  • полиз маҳсулотлари сақлаш ва қайта ишлаш усулларини такомиллаштириш.




Download 86,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish