3. МАВЗУГА ОИД МАВЖУД БАЖАРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ТАВСИФИ
Сабзавот сеялкаси.
Сабзавот уруғлари кенг қаторли тасмасимон докалаб ва уялаб экилади. Замонавий сеялкалар қаторлаб экишда қатор оралиғи 45,60 ва 70 см икки сатрли тасмасимон экишда 8+62 см( 8 см - сатрлар оралиғи 62 см - тасмалар оралиғи) 20+50,50+90.40+100 см уч сатрлаб экишда 32+32+76 ва шу сингари бошқа схемаларда ҳам ишлай оладилар.
Сабзавот сеялкаси уруғ экиш учун навли ғалтаксимон 10 (1-чи расм) ерга уруғ солиш учун штифли-ғалтаксимон микдорлагичлар, уруғ ва ўғит бункерлари 6 ва7 сирпанғичли 1 хамда дисксимон эккичлар харакатланувчи ғилдирак 16, узатиш механизми ва 2 торткичлардан ташкил топган.
Уруғ бункери тўзитгич 9-ўғит бункери ниқталувчи шинек 5 билан жихозланган. Майда уруғлар учун микдорлагич устига алмаштирилган кутига урнатилади. Сеялкага бир ёки икки сатрлаб экиладиган (эккич уруғи) эккичлар ўрнатилиши мумкин.
Бир сатрлаб экадиган эккич уруғи 2...4 см чуқурликда кўмиб кетади. Сабзавот сеялкаси универсал бўлиб тукли чигитни намланган холда экиш учун микдорлагич билан туксизлантирилган хамда колибр валдан чигитни экиш учун эса дисксимон микдорлагич билан жихозланган.
Чигитдан ташкари маккажўхори ва сорго уруғларини текисланган далада ёки оддий ва изли текисланган пушталага доналаб қатор оралиқда 50 ёки 90 см қилиб экишда майдаланган дон учун ўстираланадиган маккажўхори 70 см ли қаторда экилади.
Сеялка уруғ экиш билан биргаликда жуякларни ҳам олади. Қатор ён томонларига эгат солади. Экилган уруғлар атрофига гербицид эритмасини пуркайди.
Модулли чигит сеялкаси қатор оралиғи 60 см ли 4 қаторга экса, ҳар бир эксплуатацион соатда 1-2 гектар 90 см булганда эса 1,8 гектаргача уруғ кадаш мумкин.
Шароитга қараб чигитни 3-8 см чуқурликка кўмиб кетади.
Туксизлантирилиб чигитни 60 см қатор оралиғида гк тарига 160-330 минг дона 90 см булганда 111-272 минг дона эка олади.
Тукли чигитни намланган ҳолатида экишда эса 60см да 250-500 минг дона 90 см қатор оралиғида эса 166-333 минг дона экиб бериш имкониятига эга.
Универсал пневматик аниқ экадиган САСЕ-1200 сеялкаси калибрланган туксизлантирилган чигит, маккажоʻхори, жоʻхори, қанд лавлаги, кунгабоқар, ерёнгʻоқ ва дон дуккакли қишлоқ хоʻжалиги экинларини аниқ белгиланган сонда уяларга (60 см, 90 см,100 см ва ундан ортиқ) қатор ораларига экиш ва ерга керакли миқдорда минерал оʻгʻитларни солишга моʻлжалланган. Сеялка уч нуқтали осиш тизими билан жиҳозланган боʻлиб МХ Магнум, СТХ Стеигер, НЕW ҲОЛЛАНД тракторлар билан агрегатланади.
Пневматик сеялкалар чопиқ қилинадиган экинларнинг уругʻларини пунктирлаб биттадан ёки иккитадан ташлаб экишга моʻлжалланган. Улар гербисид сепадиган мослама билан жиҳозланади. Пневматик сеялкалар 4, 6 ёки 8 қаторли қилиб чиқарилади ва 0,9 класс тракторлари (ТТЗ-60; Т-40; ЛТЗ-55)га ёки 1,4 класс тракторлари (МТЗ-80; МТЗ-82; ТТЗ-80)га оʻрнатиб ишлатилади. Сеялкалар мустақил ишлайдиган пневматик экиш сексияларидан тузилган.
СМХ-4-04 модулли пневматик чигит сеялкаси боʻлиб, туксизлантирилган, огʻирлик ва оʻлчамлари боʻйича сараланган қуруқ чигитларни, маккажоʻхори, ноʻхат, ерёнгʻоқ, дуккакли экинлар уругʻини экади.
Do'stlaringiz bilan baham: |