Плезиохрон рақамли иерархия (pdh). Халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий тармоқларда қЎлланиладиган рақамли узатиш тизимлари


PDH да синхронизация ва бошқариш муаммолари



Download 430,53 Kb.
bet10/11
Sana26.02.2022
Hajmi430,53 Kb.
#471764
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
plezioxron raqamli ierarxiya pdh. x

PDH да синхронизация ва бошқариш муаммолари

Каналларни вақтли ажратиш ва ИКМли мултиплексорлашга асосланган, аналогдан рақамлига ўтиш билан боғлиқ бўлган телекоммуникациянинг янги технологиялари охирги йилларда зудлик билан ривожлана бормоқда. Рақамли усулларни қўллаганда мултиплексор киришдаги кетма-кетликларни "тайм-слот" (слот-вақтли оралиқ, цикл) шаклланган бир хил номланувчи "n" блоклар бўйича (бит, байт, бир неча байтлар) такрорланувчи гурухлардан ташкил топган битта чиқишда шакллантиради, яъни мултиплексорларнинг асосий вазифаси (мултиплексорлаш алоқачилар тилида зичлаштириш дэган маънони англатади) киришдаги ҳажми бўйича кичик бўлган бир неча алоқа каналларини, чиқишдаги битта алоқа каналига узатиш учун катта хажмли битта каналга бирлаштиришдан иборат. Агар киришдаги сигнал сифатида узатиш тезлиги 64 кбит/сга тенг бўлган DSO асосий рақамли каналлар (АРК)дан фойдаланилса, унда битта мултиплексор ёрдамида амалда нх64 кбит/сли тезликга эга бўлган оқимларни шакллантириш мумкин. Шундай бир нечта мултиплексорларни қўллаш орқали талаб қилинган сатҳгача, талаб қилинган каналлар сонини берувчи рақамли иерархияни ташкил қилиш мумкин. Бундай учта иерархия 80-йиларда ишлаб чиқилган еди. АҚШ ва Канадада қабул қилинган битта иерархияда, асосий рақамли канал сигналининг узатиш тезлиги сифатида 1544 кбит/с (n=24та, тезлиги 64 кбит/с)ли телефон каналлари қўлланилади. Японияда қабул қилинган иерархияда асосий рақамли каналнинг тезлиги учун худди шу тезликдан фойдаланилади. Европа ва Жанубий Америкада қабул қилинган учинчи иерархияда, асосий рақамли канал сигналининг узатиш тезлиги 2048 кбит/с деб қабул қилинган (ТЧ каналлар сони n=32 тенг, умуман олганда n=30), яъни бунда ахборотли каналлар сифатида тезлиги 64 кбит/с бўлган 30 та ТЧ канал ва 64 кбит/сли 2 та сигнализация канали, бошқариш учун қўлланилади.


Учта иерархияни бир вақтда параллел ривожланиши дунёда глобал телекоммуникацияни ривожланишини амалга ошира олмади.
Бундан ташқари, рақамли оқимларнинг тезлигини тенглаштириш учун қўшимча битлардан фойдаланишга тўғри келди. Яна бир мураккаб томони шундан иборатки, тармоқда оқимларни назорат қилиш ва бошқариш мақсадида ҳизмат каналларини ташкил қилиш имкониятининг сустлиги ва тармоқда берилганларни узатиш учун жуда муҳим бўлган пастки мултиплексорланган оқимларни маршрутизатор воситаларини тўлиқ йўқлиги. Чунки стандартда сарловха учун лозим бўлган меъёрдаги маршрутлаштириш қараб чиқилмаган. Бундай махсус маршрутизатор воситаларининг йўқлиги натижасида, PDHнинг фрейм ва мултифреймларини шаклланиш жараёнида хатоликларни юзага келиши ошади ва ахборотларни йўқолишига олиб келади. Натижада узатиш тизимлари орасидаги синхронизация бузилиши мумкин ва ахборотларни узатиш имконияти бўлмайди.
PDH тизимлари ўзларининг қатор камчиликлари билан ҳозирги замон талабига жавоб бера оладиган тармоқлар яратишга имкон бермайди. Шу сабабли синхрон рақамли иерархияга ўтиш ушбу муаммоларни ечишда катта аҳамият касб етади.

Download 430,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish