Питер Келдер



Download 409 Kb.
bet6/12
Sana23.02.2022
Hajmi409 Kb.
#118394
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
tibet

УЧИНЧИ МАРОСИМИЙ ҲАРАКАТ

––Учинчи маросимий ҳаракат биринчи иккитадан кейин дарров бажарилиши лозим. Биринчи ва иккинчига ўхшаб у жуда оддийдир. Тиззада тик туриш унинг учун дастлабки ҳолат бўлиб хизмат қилади. Тиззалар унда бир бирига нисбатан тос кенглигида жойлаштириш лозим, чунки гавда тик туриш керак. Билаклар кафтлар билан сон мушакларининг орқа томонида яъни тоснинг орқа томонга жойлашади.


––Кейин бошни олдига эгилиб иякни кўкракка босиш лозим. Бошни орқага-юқорига ташлаб кўкрак қафасини чиқарамиз ва умуртқани орқага эгамиз. Озгина тоснинг пастки томонига таяниб шундан кейин иякни кўкракка босиб дастлабки ҳолатга қайтиб келамиз. Агар зарур бўлса озгина дам олиб барчасини бошқатдан қайтарамиз. “Тикланиш дебочаси” чунки маросимий ҳаракатлари шулардан иборат.*
-Худди иккинчи маросимий ҳаракатларга ўхшаб учинчини ҳам ҳаракатларнинг нафас олиш мароми билан жиддий мувофиқлаштиришни талаб этилади. Энг бошидан иккинчига ўхшаб худди шундай чуқур ва тўлиқ нафас чиқариш лозим. Орқага эгилаётганда нафас олиш, дастлабки ҳолатга қайтганда чиқазиш лозим. Айнан нафас олиш жисмоний тана ва эфир кучини бошқариш орасида боғловчи вазифасини бажарганлиги учун нафас чуқурлиги унда аҳамияти жуда катта. *МХ-3расмга қара
Шунинг учун “тикланиш дебочаси” нинг маросимий ҳаракатларни бажарганда иложи борича тўлиқроқ ва чуқурроқ нафас олиш лозим. Тўлиқ нафас чиқазиш эса тўлиқроқ ва чуқурроқ нафас олишнинг калити бўлиб хизмат қилади. Агар нафас чиқариш тўлақонлик билан бажарилган бўлса, ундан кейин келаётган нафас олиш ҳам табиий равишда тўлақонлик бўлади.
-Мен деярлик эллик ламаларнинг бир вақтнинг ўзида “тикланиш дебочаси” амалиётини бажараётганини кўришга муяссар бўлганман. Эфир танада содир бўлаётган ички жараёнлар уларнинг фикрларини бўлмасликлари учун, биринчидан ташқари барча маросимий ҳаракатларни улар кўзлари юмулган ҳолатда бажарардилар.
-Бундан минг йил илгари ламалар, борлиқнинг барча очилмаган сирларининг ечими одам ўзининг ичида топиши мумкинлигини очишган. Буни аниқлашнинг ягона усули бу амалиётни бажаришдир, дунё материяси мураккаблигининг маълум даражасидан бошлаб инсон интеликти уни англашга ожиз қолади, чунки салоҳияти ҳаттоки астром дунёнинг барча мураккаблиги ва шу билан оддийлиги олдида ожиз қолган, бунда бошқа кўпгина юқори даражали дунёлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.



МХ3- расм.


-Биз яшаётган бу дунё ўзимизнинг ички аксимиз (иникомиз) эканини хисобга олсак, ҳаётимизни ўз қўлларимиз томонидан яратган десак хато бўлмайди. Фақат бизнинг танловимиз бу ҳаётий муносабатлар қандай шакилланишини билдиради.


Фақат бизнинг хохишимиз, қабул қилинган ва тушаётган қабул қилинмаган қарорларимиз туфайли биз тушаётган вазиятлар шаклланади. Ғарбнинг кўпчилик одамлари учун юқоридаги айтилганлар тушунарсиз ва қабул қилиб бўлмайди дебқаралади, чунки улар ҳаётимиздаги ҳамма ҳодисалари бизнинг шахсий иродамизга боғлиқ бўлмаган дунёнинг назоратсиз ташқи кучлари томонидан бошқарилади деб ҳисоблайдилар.Ламалар эса тескариси, инсоннинг шахсий иродаси жуда қудратли деб ҳисоблайдилар. Ҳамма нарса инсон эга бўлган “амалий билимлар” даражасига боғлиқ. Амалий билимлар эса фақат маълумот эмас, балки шахсий иродани нафақат бу дунёда балки бошқа “латиф” дунёларда унинг барча кўринишларида онгли равишда бошқариш имкониятини беради. Ҳозирги кунда инсониятда жуда катта янглишиш кенг ёйилган, бунга кўра илмни маълумот ёки маълумотга эга эканлик билан адаштирмоқдалар. Жуда катта интеллектуал маълумотлар массивига эга бўла туриб хеч нимани билмаслик, яъни амалда хеч нима қила олмаслик мумкин. Тоғдай маълумот тўплаш билан шуғулланмасдан, борлиқнинг барча жабҳаларида ёки кўринишларида шахсий иродани амалга бошқаришни билиш мумкин.
-Жисмоний тананинг ҳолати –бунга ёрқин мисол ғарбнинг кўпчилик одамлари,шу жумладан профессионал физиологлар, олимлар ва юқори таълимга эга интеллектуал қариш жараёни қайтмас эканлиги ва танани реставрация қилиш мумкин эмаслигига қаттиқ ишонадилар. Аммо ламалар амалиёти учун танани реставрацияси инсон мавжудодининг ривожланишдаги бошланғич босқич эканлигини таъкидлаб, буларга тескари қарашларни исботламоқда яъни интеллектуалларни бу қатъий қарорлари иллюзадан, яъни саробдан бошқа нарса эмас ҳамма гап шахсий иродани онгли бошқаришга имкон бериши механизмлардан фойдалана олишда.
-Ламалар ва хусусан “тикланиш дебочаси” тўғрисидаги илм сақланаётган ибодатхонада қарор топганлар эфир ва Астрал худудларда инсоният фаровонлигига қаратилган улкан ишларни олиб боришмоқда. Латиф юқори даражадаги худудлар пастки ва қўпол худудларни бошқарувчиси бўлиб, уларнинг эфирда айниқса Астрал худудларда қилган озгинагина ўзгаришлари кам энергия сарфласада жисмоний худудларда жуда улкан глобал ўзгаришларга олиб келади. Холбуки жисмоний худудларда бевосита шундай ўзгартиришлар латиф худудлар иштирокисиз амалга оширилса жуда катта энергия талаб қилар эди.
Бир куни дунё, уйқудан уйғониб сирли билимлар эгалари, шу жумладан тибет ламаларининг, хозирча инсоният учун номаълум кучлар ҳамкорлигида қилган улкан ишларининг натижаларини ҳайрат билан қарши олади. Инсоният планетаси узра янги давр тонги ёришиб, янги инсониятнинг туғилиш даври яқинлашмоқда. Иродасини ўзи бўй сундирган келадиган одами ўзининг онгли ҳаракатлари билан ўзидаги мавжуд яширин ва ўлчаб бўлмас даражадаги улкан потенцияллар ва кучларни очиб, бу планета инсоният амалиётдаги уруш ва йўқотишлар кабиларни таг-томири билан йўқ қилиш учун оғриқ ва дардларни албатта енгиб ўтади.*
(“тикланиш дебочаси” китоби П.Кэлдер томонидан иккинчи жаҳон урушидан олдин ёзилганлигини эслатиш лозим деб ўйлайман.)
-Бизга ҳали кўп синовлардан ўтишимиз лозим, чунки ”цивилизацияланган одамзод” деб номланувчи бу жамият барча зимистон даврларнинг энг чуқур ўлчаб бўлмас зимистон қоронғулик тубида яшамоқда, лекин бизга яхши тақдир битилган ва уни руҳиятнинг энг юқори чўққисига чиқувчилар қувончи ва улуғланиши кутмоқда. Ва ҳар ким ўз онгини ва руҳини англаш ривожлантириш ва очиш учун хеч бўлмаганда митти қадам қўйишга қарор қилса, бу билан инсоният тафаккури умумий эволюцияси ишига ўз улушини қўшган, ҳамда инсонятни янги тафаккур сифати учун қирғинбарот тўқнашувида қўлга киритадиган ғалабасига қўшган ҳиссаси бўлади.
-Мен томондан айтилганларнинг барчаси “Тикланиш дебочаси” маросимий ҳаракатлар амалиётининг фақатгина жисмоний шуғулланиш ҳамда соғломлаштириш воситасигина бўлиб қолмасдан, балки бунданда қудратлироқ, бунданда глобал иродани қўлга олувчи асбоб турларидан бири эканлигини таъкидлаш учун айтилди.

Download 409 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish