Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
“Асосий ўрганилаётган тил (немис тили)” ўқув фанини ўзлаштириш
жараёнида бакалавр:
- немис тилининг товуш тизими ва морфологик тузилиши; немис
тилидан ўқитиш олиб борилаётган (ўзбек, рус)тилга таржима амалиёти
хусусияти ва лексик ҳамда стилистик хусусиятларни билиши;
- ўрганилаётган тилнинг ривожи ва тил доирасидаги экстралингвистик
шаклланишнинг асосий факторлари ҳамда тарихий манбалари, унда диалектик хилма-хилликлар мавжудлигини билиши;
- мулоқотнинг оғзаки ва ёзма турлари кўникмаларини эгаллаши;
- немис тилида фикрни лисоний ифода қилиш усуллари ва уларнинг
нутқ оғзаки ва ёзма шаклларида қўлланилиши қонуниятлари билиши;
- нутқнинг диалогик ва монологик шакллари ҳақида билимга эга
бўлиши;
- тилнинг замонавий ҳолати тавсифи, ёзув, графика, орфография,
пунктуация, лексик-грамматик туркумлар, сўз тузилиши, бошқа тиллардан сўз кириб келишининг умумий тарихи ҳақида билимга эга бўлиши;
- содда ва қўшма гаплар, сўз бирикмалари синтаксиси, лексика ва ёзма
нутқ, диалектик лексиканинг асосий хусусиятларини эгаллаши;
- ўрганилаётган тилда сўзловчи шахсларнинг кенг тарқалган кундалик
ва касбий вазиятларда сўзлаган нутқини тушуна олиши: эшитилаётган
матнлардан (радио, телевидение, видеокассеталар) ҳамда илмий матнларни тушуна олиши ва улардан ўзи учун зарур бўлган ахборотни ола билиши;
- матнларни лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиши, турли жанрга оид
матнларни чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига оғзаки ва ёзма таржима қилиши;
- тил ўрганиш орқали немис забон мамлакатларнинг маданияти
хусусиятларини қиёслаши ва таҳлил қилиши;
- лисоний ва ўлкашуносликка алоқадор билимларни кенгайтириши ва
чуқурлаштириши, коммуникатив кўникмаларини фаоллаштириш учун
замонавий информацион технологиялардан фойдаланиш малакасига эга
бўлиши ва улардан фойдалана олиши;
- немис тилида хорижий мутахассислар билан касбий ва маиший
вазиятларда жонли мулоқот олиб бориши;
- ҳар хил мавзу ва матнларни ўқитиш олиб борилаётган тилга суҳбат,
нутқ ва маърузаларни оғзаки изчил ва синхрон таржима қила олиши;
- немис тили ва ўқитиш олиб борилаётган тилдаги маълумотларни
қўллаб аннотация, реферат, маълумотлар тўплаши ва тузиши;
-немис тилидаги турли тест вазифаларини бажариш технологиясини
эгаллаши;
-немис тилидага электрон дарсликлар билан ишлаш малакаларини
эгаллаши;
- янги информацион технологиялардан касбга йўналтирилган
мақсадларда фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |