71
Вақф мулкларини ажратиб беришда шаффофликни таъминлаш, уларни қайтариб олиб
қўйиш, ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш, ҳамда унга бўлган ҳуқуқларни чеклаш
тўғрисидаги қарорларнинг ошкоралигини шариат ҳукмини ҳисобга олган ҳолда қабул қилган.
Қўшимча қилиб айтишимиз мумкинки, вақф мулкларини қайтариб олиб, бошқа
мақсадларга ажратиб бериш, мулкдан фойдаланиш мақсадлари ўзгаргартириш, шу жумладан:
-фойдаланилаётган вақф мулкида қурилишга рухсат этилганида;
-мулкларни ўзлаштириш бўйича тадбирлар амалга ошириш маън этилган.
Мусулмон ер эгалари тақдим этган мулклар танобчилар томонидан ўлчанган.
Вақф мулкларини бир турдан бошқасига ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш
вақфнома ҳамда ғайриқонуний ҳисобланиб, унинг асосида вужудга келган бошқа мулкка
бўлган ҳуқуқни ҳақиқий эмас деб топишга ва уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга
асос бўлган.
Майдон, масофа, ҳажмларини ҳисоблашда вақф мулкларининг геометрик жиҳатдан аниқ
ва тасвирларнинг тўғри бўлиши картанинг математик асосда эмас, ўша давр илмий ўлчов
миқдори ва сўзларидан фойдаланилган.
Вақфлар хусусий ва давлат мулклари, бозорлар, масжидлар, мадрасалар, мозорлар,
қишлоқлар, боғу-роғлар, ҳаммомлар ва бошқа ҳудудлардан ажратилган.
Вақф сифатида ажратилаётган мулкларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий тартиботи,
уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва қиймати, ер-мулк майдонларининг жойлашган
манзили ва ўлчамлари, уларни ер-мулкдан фойдаланувчиларга, ижарачиларга, мулкдорларга,
тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлган.
Вақф мулки расмийлаштирилиши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
-Ер-мулкларнинг майдонини ҳисобга олиш;
-Ер-мулкларнинг сифати ва қийматини ҳисобга олиш;
-Гувоҳлар томонидан расмий тасдиқланиш ҳолати;
-Давлат бошқаруви роли акс этиши;
- Вақф мулкларидан келган дароматдан улуш миқдори каби аниқ ҳуқуқий меъёрлар
белгиланиши талаб этилган.
Деярли барча ўрганилган вақф ҳужжатларининг мазмун-моҳияти эътибор қаратилса, бир-
бирига жуда яқин эканини кўриш мумкин бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, қуйида фаолият турлари:
- туризм соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
- соҳадаги илмий тадқиқотлар ва илмий-амалий ишланмалар координацияси, тизимли
муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топишга оид таклифлар бериш;
- Тарихий ёдгорлик фондини инобатга олган ҳолда, хорижий мутахассислар ва
педагогларни жалб қилган ҳолда туризм соҳаси янада ривожлантириш;
- туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасалари
фаолиятини илмий-услубий мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: