113
ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меьёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширилаётганлиги мамлакатимизда ушбу сектор ривожланишида муҳим
аҳамият касб этади.
Ўзбекистоннинг географик ўрни, цивилизация ўчоқларидан бири эканлиги, унинг
маданияти, санъати, архитектура, шаҳарсозлик, табиий рекреация объектлари ва илмий
фаннинг ривожланганлиги нуқтаи назаридан рекреация ва туризм тармоғини ривожлантириш
учун анча қулайдир. Бинобарин, Ўзбекистон ҳудудидан буюк ипак йўли ўтиши ҳисобига
Ўзбекистонда савдо-сотиқ ва бошқа алоқалардан тушган даромадлар мамлакат хазинасига
катта улуш қўшганлиги туризмнинг ноанъанавий ҳолда ривожланишига сабаб бўлмоқда.
Шунинг учун минтақанинг географик ўрни унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим
ўрин тутади. Республикамизда 4000 дан зиёд тарихий обидалар 190 дан ортиқ иқлимий,
табиий ҳамда кишилар саломатлиги учун энг қулай даволаш масканлари мавжуд. Жумладан,
вилоятимиз Наманган вилоятида ҳам. Шунинг учун Ўзбекистон ўзидаги мавжуд рекреация ва
туристик объектлар (маданий, тарихий, архтектура, зиёратгоҳлар, азиз саналган қадамжолар,
дам олиш, соғломлаштириш ва хок.) салоҳияти жиҳатидан нафақат Марказий Осиёда балки
дунёда ўзига хос мавқега эгадир.
Мутахассислар таҳлили шундан далолат берадики, дунё миқёсида 1998 йилда сайёҳлар
сони 625 млн кишини ташкил этган бўлиб, 2010 йилда бу кўрсаткич 1 млрддан ошди, ўртача
йиллик ўсиши 14,8 фоизни ташкил этмоқда, Халқаро Туризм Ташкилоти таҳлилий
маълумотларига кўра 2025 йилда 1,6 млрд.дан ошиши кузатилмоқда.
Республикамизда ҳамдўстлик ва чет эллардан келадиган сайёҳлар оқимининг йил сайин
ортиб бориши мамлакатимизнинг халқаро туризм имкониятларининг юқорилигидан далолат
беради. Масалан, 1993 йил Республика бўйича жами 92,3 минг сайёҳларни қабул қилган бўлса,
1999 йилга келиб у 274 минг кишини, 2019 йилда эса 6 млн.нафарни ташкил этган.
Республикада туризмни жадал ривожлантириш учун
унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
туристик инфратузилмани шакллантириш;
хорижий инвесторларни жалб этишни жадаллаштиришимиз лозим, деб
ҳисоблаймиз.
Туризм ривожланган давлатлар тарихий тажрибасини ўрганиб, таҳлил қилар эканмиз,
йирик туристик инвестицион лойиҳаларни амалга оширганлигини кузатишимиз мумкин.
(АҚШ, Франция, Кения, Малайзия, Сингапур).
Маълумки, чет эллик ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг Республиканинг тарихий
шаҳарларига жумладан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Урганч шаҳарларига қизиқиши
анча юқори бўлиб, ушбу йўналишлар бўйича талаби ҳам каттадир.
Республикамиз ҳудудидаги баъзан оддийгина кўринган рекреацион объектлар негизида
йирик экотуристик комплекслар вужудга келтириш мумкин бўлади. Республикамиз
иқтисодиётида рекреация ва туризмнинг иқтисодиётининг муҳим тармоғи сифатида
шакллантиришда ўзига хос сарф- харажатлар керак бўлади. Лекин туризмга сарф қилинадиган
ҳар қандай харажатларнинг ўрни тез қопланади.
Жаҳондаги туризм ривожланган давлатлар бозор муносабатларидан келиб чиққан ҳолда
туристик фаолиятни дастлабки жадал ривожлантириш ва юксалтириш учун маълум
йўналишлар бўйча катта маблағлар сарфлаган эди. Масалан, 1999 йил Франция 72 млн,
Испания 78 млн, АҚШ 15 млн, Ирландия 37 млн, Хиндистон 18 млн, Хитой 5 млн АҚШ
доллари миқдорида харажат қилган.
Ўзбекистонда туристик имкониятларни тўла намоён қилиш учун рекламага катта эътибор
қаратиш лозим. Шунингдек, минтақаларда туризм инфратузилмасини ва туризм бозорини
ривожлантириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: